Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: "Биз мақсадга жуда яқинмиз"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи сўнгги 6-туридан ўрин олган "Ал-Веҳдат"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз мақсадга жуда яқинмиз. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Эртага “Ал-Веҳдат”га қарши ақл билан бор маҳоратимизни кўрсатиб, ҳаммани хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Жамоангиз эртага ютса ўз тарихида биринчи бор гуруҳдан чиқиб, ўз юришини кейинги босқичда давом эттиради. Бу сизга ва жамоага алоҳида босим юкламайдими?

Биз бу ҳақида йигитлар билан гаплашиб олдик. Йигитларнинг асосий мақсади ҳам шу эди. Биз кейинги босқичга чиқишни жуда ҳам хоҳлаймиз ва бунга яқин турибмиз. Футболчилар эртанги беллашувга ҳеч қанақа босимсиз ва ҳаяжонсиз тайёргарлик олиб боришмоқда. Футболчиларнинг кайфияти аъло даражада.

- “Ал-Веҳдат” жамоаси худди “Насаф”га ўхшаб очиқ футбол намойиш этади. Жамоа ўзи ҳам ҳужумкор ўйнаб, рақибга ҳам ҳужумкор ўйнашга имкон беради. Бу “Насаф”га қанчалик қулайлик туғдиради?

“Насаф” билан “Ал-Веҳдат”нинг ўхшаш тарафлари бор. Иккала жамоада ҳам юлдузлар йўқ. Иккала жамоа ҳам курашувчан. Иккала жамоанинг ҳам тайёргарлиги бир-бирига яқин. Бўлиб ўтган ўйинлар шуни кўрсатдики рақибнинг жисмоний тайёргарлиги ҳам анча яхши. Эртанги беллашув анча қизиқарли бўлади. Биз эртага мақсадга эришиш учун максимал даражада ҳаракат қилишимиз керак. Бу ҳам осон бўлмайди. Рақиб ҳам турнирда ўзи яхши томонлама кўрсатмоқда. Жамоанинг ўйинларини кўриб амин бўлдимки, рақиб анча шаклланган. Улар ҳам бекорга Иорданиянинг етакчи жамоаси ҳисобланмайди. Рақибнинг ҳозирги таркиби ҳам бир-бири билан анча йиллардан буён бирга ўйнайди. Биз бу жамоани ўргандик. Улар билан бир марта беллашиб кўрдик. Биз эртанги беллашувга тайёрмиз", - деди Бердиев.

Эслатиб ўтамиз, учрашув эртага Тошкент вақти билан 22:15 да старт олади.

Киритилди: 26.04.2022 18:13. Ўқилди: 3099 марта. Фикрлар: 11 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 21 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 20 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

10.09.2025. Суперлига. 21-тур.
19:00
Насаф
5-0
Бухоро

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.