Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига. АГМК - «Насаф»: превью

Бугун, 26 июнь — ҳафтанинг якшанба куни. Дам олиш ва ҳордиқ чиқариш баробарида барчани ажойиб футбол ўйинига таклиф этамиз.

Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида АГМК клуби Қаршининг "Насаф" жамоасини меҳмон қилади. Суперлига доирасидаги 3-турнинг қолдирилган ўйини бугун соат 20:00да старт олади.

Рўзиқул Бердиев бошқарувидаги жамоа айни пайтда ички чемпионатда қолган жамоаларга нисбатан 2та кам ўйин ўтказган ҳолда пешқадамдан 4 очко кам жамғарган ва жадвалда 6-ўринда бормоқда.

АГМК эса 3-ўринда ва пешқадамдан 3 очко кам тўплаган. Бўлажак ўйиндаги эҳтимолий ғалаба жамоамизни 13-тур олдидан пешқадамга айлантириши мумкин.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихи анча қизиқ. Чемпионат доирасида жами 30 учрашув ўтказилган. Устунлик "Насаф" томонида. Қаршиликлар 14 ғалабага эга. АГМК эса 5 маротаба ғалаба қозонган. Қолган 11 баҳсда эса дуранг қайд этилган.

Бу икки жамоани Ўзбекистоннинг энг кучли ва номдор мураббийлари Миржалол Қосимов ва Рўзиқул Бердиев бошқаради.

Ушбу мутахассисларнинг Ўзбекистон чемпионати доирасидаги ўзаро ўйинлари ҳақида тўхталадиган бўлсак, олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов ҳамкасби Рўзиқул Бердиев билан 12 маротаба учрашган. Ўтказилган учрашувларнинг 7тасида Миржалол Қосимов ғалабани тантана қилган. Рўзиқул Бердиев эса Қосимовни чемпионат доирасида фақатгина 3 маротаба мағлуб этган. Қолган 2 ўйинда эса дуранг бўлган. Ушбу икки дуранг ўтган мавсумда Олмалиқ ва Қаршидаги ўйинларда қайд этилганди.

Қосимов ва Бердиев АГМК ва "Насаф" рулида жами барча мусобақаларда 8 марта тўқнашишган ва ҳар иккала мутахассисда бу борадаги кўрсаткич тенг: 3тадан ғалаба ва 2 дуранг.

Бўлажак ўйинни бошқариш масъулияти тажрибали ФИФА ҳаками Ильгиз Танташевга ишониб топширилди. Шунингдек, марказий ўйинда табиийки VAR тизими ишлайди ва унга Азиз Асимов масъул этиб тайинланган. Ҳакамлар назоратчиси эса Игорь Нехочин.

Хуллас, бугун ажойиб футбол оқшоми бўлиши кутилмоқда. Барча футболга меҳри бўлакча ишқибозларни Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасига таклиф этамиз ва 20:00да бошланажак ўйинда ҳамма мухлисларни кутамиз.

Ўйин чиптаси стадион атрофидаги кассаларда 5 ва 10 минг сўмдан сотилмоқда.

Суперлига, 3-турнинг қолдирилган ўйини.
26 июнь, якшанба.
АГМК — "Насаф" (20:00)
Олмалиқ, ОКМК спорт мажмуаси.
Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайловов, Султонмурод Абдураҳмонов.
VAR ҳаками: Азиз Асимов.
VAR ёрдамчи ҳаками: Тимур Гайнулин.
Назоратчи: Игорь Нехочин.

Киритилди: 26.06.2022 09:35. Ўқилди: 2725 марта. Фикрлар: 39 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Андижон 27 29
13 Машъал 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Сўнгги учрашув

08.11.2025. Суперлига. 28-тур.
18:15
Насаф
1-2
Машъал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.