Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўзбекистон кубоги чорак финал босқичининг 2та ўйинида ишлаган ҳакамлар жазога тортилди

Ўзбекистон футбол ассоциасияси Ҳакамлар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги ҳакамлар ҳаракатлари кўриб чиқилди.

«СЎҒДИЁНА» – «ҚИЗИЛҚУМ» (Ўзбекистон кубоги, 1/4 финал)

2022 йил 2 сентябрь куни Ўзбекистон кубоги 1/4 финал «Сўғдиёна» – «Қизилқум» учрашувнинг бош ҳаками Шавкат Насибуллаев ва захира ҳаками Равшан Абдувоҳидов учрашув якунидан сўнг назоратчи томонидан қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:
— Шавкат Насибуллаевга нисбатан Суперлига ва Ўзбекистон кубоги учрашувларидан 4 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси;
— Равшан Абдувоҳидовга Суперлига ва Ўзбекистон кубоги учрашувларидан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.


«НАСАФ» – «ЛОКОМОТИВ» (Ўзбекистон кубоги, 1/4 финал)

2022 йил 3 сентябрь куни Ўзбекистон кубоги 1/4 финал «Насаф» – «Локомотив» учрашувнинг ҳакамлари Ғайрат Жўраев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Абдурашид Худойберганов учрашувида хато ва камчиликлар кузатилган бўлсада, назоратчи Зокир Қодиров томонидан бош ҳакам ва захира ҳакамига паст баҳо, бироқ ёрдамчи ҳакамлар баҳолари кўтариб кўрсатилган. Эксперт ҳакамлар комиссияси талабига кўра мазкур ҳолат бўйича тегишли чора кўриш сўралгани туфайли ҳакамлар қўмитаси томонидан ҳолат атрофлича муҳокама қилинди ва тегишли қарор чиқарилди.

Унга кўра:
— Ғайрат Жўраевга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандига асосан такрорий паст натижа қайд этгани учун Суперлига ва Ўзбекистон кубоги учрашувларидан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификасия) ва жарима интизом чораси;
— Санжар Шоюсуповга нисбатан огоҳлантириш ва жарима интизом чораси;
— Алишер Усмоновга нисбатан огоҳлантириш ва жарима интизом чораси;
— Абдурашид Худойбергановга нисбатан огоҳлантириш ва жарима интизом чораси;
— Зокир Қодировга нисбатан огоҳлантириш ва жарима интизом чораси қўлланилсин.

«БУНЁДКОР» – «НЕФТЧИ» (Ўзбекистон Суперлигасининг 18-тури)

2022 йил 8 сентябрь куни Суперлиганинг 18-тури доирасидан ўрин олган “Бунёдкор – «Нефтчи» учрашувнинг бош ҳакам Азиз Асимов ва захира ҳаками Артём Калинин учрашув якунидан сўнг назоратчи томонидан қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:
— Азиз Асимовга нисбатан огоҳлантириш интизом чораси;
— Артём Калининга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилсин.

Киритилди: 15.09.2022 09:28. Ўқилди: 2726 марта. Фикрлар: 5 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Андижон 27 29
13 Машъал 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Сўнгги учрашув

08.11.2025. Суперлига. 28-тур.
18:15
Насаф
1-2
Машъал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.