Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Максим Шацких: «Бугун «Насаф» ғалабани кўпроқ хоҳлади»

"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких Суперлиганинг 20-тури доирасида бўлиб ўтган "Насаф"га қарши ўйин (0:1) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугун биринчи ўринда хоҳишда ютқаздик. "Насаф" бугун ғалабани кўпроқ хоҳлади. Шу боис меҳмонлар ютди. Биринчи таймдаги ўйинимиз жуда ёмон бўлди. Терма жамоа ўйинларидан кейин доим шундай бўлган. Терма жамоа йиғинидан йигитлар чарчаган ҳолда етиб келишди. Бундан ташқари айрим футболчилар бугун бизга ёрдам бера олишмади. Иккинчи таймда ўзгаришлар қилдик, рақибни ҳар томонлама мағлуб этдик. Аммо сўнгги пас бера олмадик. Шунга қарамай иккинчи таймда биринчисидан яхши ўйнадик”, - дейди Максим Шацких.

- Айтдингиз таркибда йўқотишлар бор деб. Шу боис ўйинни уч марказий ҳимоячи билан бошладингизми? Ёки "Насаф" ҳужумларидан қўрқдингизми?
- Йўқ биз ҳеч нарсадан қўрқмадик. Бизда тактик ишланмалар кўп, исталган пайтда ўзгартиришимиз мумкин. Ким тактикаларни тушунса 3-5-2 ва 3-4-3 ҳужумкор схемалар. Афсуски биринчи таймда марказий ҳимоячилар бизнинг кўрсатмаларимизни тўғри бажаришмади. Иккинчи бўлимда эса тактикани ўзгартирдик ва ўйинимиз ўзгарди. Доим ўзимизга маъқул тактикани излаймиз.

- Олдинда яна 6та ўйин бор. Ҳимоядаги йўқотишларни қандай ҳал қилмоқчисиз? Алижоновнинг ўзгариши жароҳат билан боғлиқми?
- Алижонов терма жамоада иккита ўйин ўтказди ва узоқ сафардан учиб келди. Чарчоқ аломатлари сезилди. Олдинда олтита ўйин бор. Ҳали ҳеч нарса йўқотилмади. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун тушамиз. Афсуски энди барчаси бизга боғлиқ эмас. Ўйиндан олдин айтгандим: Ҳаммаси ўз қўлимиз, оёғимиз ва бошимизда. Мағлубиятсиз ғалаба бўлмайди.

- Турғунбоевни иккинчи таймда чап қанот латераль сифатида ўйнатдингиз. Ўйинидан қониқдингизми?
- У ҳимоячи эмас, буни билардик. Аммо ўз вақтида бу жойда ўйнаш амалиёти бўлгани учун шу жойга қўйдик. Ўйин бўйича эътироз деярли йўқ. Ҳимояда яхши ўйнади, бироқ ҳужумда янада фаолроқ бўлишини хоҳлардим.

Киритилди: 02.10.2022 22:02. Ўқилди: 3125 марта. Фикрлар: 13 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.