Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «Пахтакор»нинг 4 футболчисига қарши персонал ўйнадик, рақибга вазият яратиш имконини бермадик»

«Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Суперлига 20-тури доирасида «Пахтакор»га қарши кечган баҳсдаги ғалабадан (1:0) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— 90 дақиқа, балки ундан ҳам кўпроқдир, эътиборни йўқотмасдан ўйнадик. Ҳимояда тартибли ўйнаб «Пахтакор»га вазият яратишга имкон бермадик ва қарши ҳужумда жудаям яхши ҳаракат қилдик. Иштиёқ, тактик ва жисмоний томонлама рақибдан устун келдик, шу сабабли ғалаба қозондик.

Алиқулов ва Мозговойнинг тўқнашиб кетгани борасида
— Улар ҳаводаги курашларда яхши ўйнайди. Биринчи навбатда иккаласи майдонни тарк этишидан қўрқдим. Сабаби «Пахтакор» иккинчи қаватда яхши ўйнайди ва Алиқулов бу баҳсда жуда зарур эди. Шукрки, ўша вазият биз учун яхши тугади ва ҳар иккала футболчи тўлиқ ўйнади.

Матеус Лима Крузнинг ўйини ҳақида
— Албатта, жамоага ёрдам берди, кўп меҳнат қилди. Тўғри, Лима Круз бошида келганида жамоа ўйинига киришиб кетишига вақт керак эди. Жисмоний ҳолатини ҳам яхшилаб олишимиз керак эди. Унинг ва барча футболчиларнинг ўйинидан қониқдим. Улар майдонда катта кўламдаги ишни бажарди. Ҳимояда ҳеч қандай хатосиз ўйнадик.

«Пахтакор» етакчиларига қарши персонал ўйин ҳақида
— Черан, Банашак, Ҳамробеков ва Алижоновга персонал ўйнадик. Ҳамробековга қарши Бозоровни қўйдик, бу ўзини оқлади. Ҳамробеков бирорта ҳужум бошлаб бермади. Иккита марказий ярим ҳимоячи эса Черанни тўхтатиб қолди. Ҳимоячиларимиз Банашакни яхши ёпишди.

«Насаф»нинг босимга қай даражада тайёр экани борасида
— Босимга йигитлар кўникиб бормоқда. Руҳан ҳам ўсиб боряпти. Босим катта бўлган ўйинларда ҳаракат қилдик: бу ўйинда, ОЧЛ плей-офф, ОЧЛ гуруҳ босқичи ўйинлари. Йигитлар бу ўйинларда босимга бардош берди.

Кубок ёки чемпионатдан бирини танлашга тўғри келиб қолиш эҳтимоли ҳақида
— Олдимизда чемпионат ўйинлари ва кубок ўйинлари ҳам бор. Захира имкониятларимиздан тўлиқ фойдаланиб ҳар иккала фронтда охиригача курашамиз.

Киритилди: 02.10.2022 22:46. Ўқилди: 3315 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

16.03.2024. Суперлига. 3-тур.
19:00
Насаф
2-1
Қизилқум

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.