Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Самвел Бабаян: «Навбаҳор»да ишлаш учун асаб мустаҳкам бўлиши керак»

"Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Ўзбекистон кубоги финал учрашуви олдидан ўтказилан матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бухоро шаҳрида бўлиб турганимиздан хурсандмиз. Финал – бу футбол байрами. Эртанги финал биз учун жуда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Эртага таркибда қандайдир ўзгариш бўладими? Ўзгариш бор. Билмадим, аммо, айтишим мумкин, мавсум давомида жамоанинг ўзаги бўлган, йил давомида ўз даражасини кўрсатаётган ўйинчилар учрашувга тайёр.

Наманганда ишлаш осон иш эмас. Ҳам мураббий, ҳам футболчи сифатида. «Навбаҳор»да иши юришмаган, аммо, бошқа жамоада ишлаб кетган инсонлар бор. Бу ерда асаб мустаҳкам бўлиши керак. Буни тушунтиришга ҳаракат қиламан. Клуб ўз анъаналарига эга. Аммо, бу анъаналар 24 йилдан буён амалга ошмай келаяпти. Биз шуни амалга ошириш ҳаракатидамиз. Балки бизгача ҳам кимдир ҳаракат қилгандир ва босим туфайли бунга эриша олмаган бўлиши мумкин. Бугун «Навбаҳор» шарафини ҳимоя қилаётганлар эса, босимларга бардош бера оладиган инсонлардир. Уларда характер ва сифат бор. Асосийси, мухлисларни хурсанд қилишни уддалай оляпмиз ва бу мени қувонтираяпти.

Мавсум давомида биз ўзимиз ярата олган вазиятлардан унумлироқ фойдалана олганимизда, бошқа вазиятда турган бўлар эдик. Ўзимиз билан тенг савияли рақибларни мағлуб эта олдик. Бироз даражаси пастроқ жамоалар билан эса, кўп очко йўқотдик. Бунинг сабабини биламиз, нима қилиш кераклигини ҳам биламиз. Бу ҳақда гапириш ҳозирда бироз эрта. Кайфиятимиз яхши. Олдимиздаги учта ўйинда ҳам максимум натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз", — деди Бабаян.

Киритилди: 29.10.2022 20:51. Ўқилди: 2833 марта. Фикрлар: 12 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Насаф 2 3
3 ОКМК 2 3
4 Навоий ФА 2 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

23.04.2025. Ўзбекистон кубоги. 2-тур.
20:15
ОКМК
3-2
Насаф

Навбатдаги учрашув

27.04.2025. Суперлига. 7-тур.
20:15
Насаф
-:-
Қизилқум

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.