Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «Бундай ўйинларга жамоани тайёрлаш осон бўлмайди»

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган «Насаф» — «Динамо» (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

— Қийин ўйин бўлишини билардик. Бундай ўйинларга жамоани тайёрлаш осон бўлмайди. Сабаби яқинда кубокни ютдик, шунинг руҳияти йигитларда сезилмасдан қолмайди. Бундан ташқари рақиб ҳам сўнги ўриндаги жамоа эди. Айтиб ўтганимдек, осон ўйин бўлмади. Бугун бизнинг мақсадимиз уч очко эди ва қийин ўйинда буни уддаладик. Жамоамиз аъзоларини ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман.

— Олдинда «Нефтчи» қарши масъулиятли ўйин кутиб турибди...
— Ҳа, ҳозирги кунда ҳеч бир ўйин осон ўтмаяпти. Рақиблар бизнинг майдонда чуқур ҳимоявий ўйин ташкил этаяпти. Бу бизга етарлича қийинчилик туғдиради. Қийналмаслик учун вазиятларни голга айлантириш зарур. Пенальтилар асосий муаммомиз бўлиб қолаяпти. Бизда пенальтиларни Норчаев тепарди. Бугун 11 метрликдан Соловёв тепиши ҳақида кўрсатма бергандим. Аммо у ҳам майдонда йўқ бўлгани сабаб Лима Круз масъулиятни бўйнига олди. Бироқ, у ҳам имкониятдан фойдалана олмади.

— Ҳусайн Норчаев ва Дилшод Саитовларнинг жароҳатлари жиддийми?
— Норчаев машғулотларга қўшилди. Кейинги ўйинларга тайёр бўлиши керак. Дилшод Саитов финалда бир оз жароҳат олганди. Ўзи умуман бугун кўп футболчиларни ротация қилдик. Марконинг жароҳати бўйича шифокорлар билан гаплашамиз.

— Сўнгги турда «Олимпик» билан ўйнайсизлар. Ротациялар ушбу кўп югурадиган жамоа билан ўйинга футболчиларнинг жисмоний имкониятларини сақлаб қолиш учун амалга оширилаяптими?
— «Олимпик»нинг барча футболчилари кўп югуради. Улар билан ўйинда ҳам ижобий натижа учун майдонга чиқамиз. Навбатдаги турда «Нефтчи» ҳам осонликча таслим бўлмайди.

Киритилди: 03.11.2022 22:44. Ўқилди: 1581 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Андижон 27 29
13 Машъал 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Сўнгги учрашув

08.11.2025. Суперлига. 28-тур.
18:15
Насаф
1-2
Машъал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.