Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Насаф» баёнот берди: Клубга ҳеч қандай босим бўлаётгани йўқ

Юртимизда футбол мавсуми якунланиб, трансфер ойнаси очилган, жамоаларда келди-кетдилар бошланган вақт. Турли интернет нашрларида ҳам «Насаф» жамоасининг 4 нафар аъзоси гўёки «Бунёдкор» жамоасига мажбуран ўтказилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

«Насаф» жамоаси 2022 йилда Ўзбекистон Суперлигаси, Ўзбекистон Кубоги ва ОЧЛ мусобақаларида ижобий натижа қайд этди. Юқори ўринларни олган ва халқаро майдонда муносиб иштирок этган футболчиларимизга ҳам нафақат юртимиз жамоаларидан балки хорижий жамоалардан ҳам қизиқиш бўлиб келган ва бўлмоқда ҳам. Бу футболдаги табиий жараён.

Футболчиларимизга қизиқишлар доирасида «Насаф» футбол клубига ҳеч қандай босим бўлаётгани йўқ. Жамоа етакчиларини бошқа жамоага бериб юбориш эвазига, клуб сметасини ошириш деган асоссиз тахминлар спорт нашрларида чиқмоқда. Бундай асоссиз хабарлар жамоа, мухлислар, ҳомийлар ва клуб ўртасида тушунмовчиликларни юзага келтиради. Ўзингизга маълум, келадиган 2023 йилда «Насаф» ОЧЛ мусобақасида икки марта иштирок этадиган юртимизнинг ягона вакили ҳисобланади. Жамоа кейинги мавсумда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиши учун хорижда йиғин ва халқаро ўртоқлик учрашувлари ўтказиш режалаштирилган.

«Насаф» футбол клуби ҳомийлари жамоанинг кейинги йилда қолган жамоаларга нисбатан кўпроқ расмий ўйинларда иштирок этиши ва юртимиз шарафини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қилишлари инобатга олган холда, клубнинг 2023 йилги харажатлар сметасини ошириш масаласини кўриб чиқмоқда.

Спорт нашрлари ва блогерлардан клубнинг имижига, ички муҳитига, клуб ва ҳомийлар ўртасидаги алоқаларга путур етказадиган, исботланмаган ва асоссиз хабарларни тарқатмасликни сўраб қоламиз.

«Насаф» футбол клуби матбуот хизмати

Киритилди: 27.12.2022 18:21. Ўқилди: 2591 марта. Фикрлар: 15 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Андижон 27 29
13 Машъал 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Сўнгги учрашув

08.11.2025. Суперлига. 28-тур.
18:15
Насаф
1-2
Машъал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.