Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Насаф» янги футболчиларни таништирди

Қарши шаҳрида жойлашган Ёшлар марказидаги фаоллар залида «Насаф» жамоасига янги келиб қўшилган Жавоҳир Сидиқов, Муҳаммаджон Раҳимов, Шуҳрат Муҳаммадиев ва Азиз Амоновнинг таништирув маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими, Қашқадарё вилояти футбол ассоциацияси президенти Муротжон Азимов ҳамда вилоят раҳбарлари, жамоа мухлислари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда дастлаб сўз олган вилоят ҳокими Муротжон Азимов «Насаф» жамоасининг ўтган мавсумда киритган ютуқларини эътироф этиб, янги мавсумда узоқ кутилган чемпионликни қўлга киритиш ҳаракат қилиш кераклигини айтиб, бунинг учун ўз ёрдамини аямаслигини айтиб ўтди.

Кейинги сўз навбати жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга берилди. Рўзиқул Садуллаевич сўзга чиқиб, яратиб берилаётган шарт-шароитлар учун вилоят раҳбариятига, ҳомийларга ва жамоамиз ҳар доим қўллаб-қувватлаб турган мухлисларига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.

Шундан сўнг жамоамизга янги келиб қўшилган Жавоҳир Сидиқов, Муҳаммаджон Раҳимов, Шуҳрат Муҳаммадиев ва Азиз Амоновлар мухлисларга таништирилди.

Сўнги сўз ўрнида жамоамиз президенти, «Шўртан газ-кимё мажмуаси» директори Шуҳрат Асланов жамоанинг сўнгги йилларда киритган ютуқлари бежизга эмаслигини, бу ўз вақтида тоғри йўлга қўйилган тизим маҳсули эканини таъкидлаб ўтди. Жамоа президенти мухлислар ва ОАВ қаршисида мухлисларга юзланиб, янги мавсумда клубнинг майдондаги чинакам 12-футболчисига айланишларини, ғалаба қозонганда ҳам мағлубиятга учраганда ҳам жамоани бир хил қўллаб-қувватлашга чорлади.

Маросим сўнгида мухлислар ўзларининг севимли футболчиларими билан эсдалик учун расмга тушишди.

Эслатиб ўтамиз, «Насаф» Суперлиганинг 1-турида «Андижон» жамоасини қабул қилади. Беллашув 4 март куни 16:30 бошланади.

«Насаф» футбол клуби матбуот хизмати

Киритилди: 02.03.2023 07:26. Ўқилди: 3688 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 3
3 ОКМК 1 0
4 Навоий ФА 1 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

19.04.2025. Суперлига. 6-тур.
19:00
Бухоро
1-3
Насаф

Навбатдаги учрашув

23.04.2025. Ўзбекистон кубоги. 2-тур.
20:15
ОКМК
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.