ОЧЛ. «Насаф» Қаршида «Шаржа» билан дуранг ўйнади
Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-тури доирасида "Насаф" ўз майдонида "Шаржа"ни қабул қилди. Ўйин воқеаларга бой бўлди.
Баҳснинг 7-дақиқасида ҳакам ВАР ёрдамида меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Жаба Жигаури томонидан йўлланган зарбани эса "Шаржа" посбони қайтарди. Ушбу дарвозабон биринчи ўйинда ҳам пенальтини қайтариб, жамоасига муим ғалабани тақдим этганди.
Орадан 8 дақиқа ўтиб эса БААликлар ҳисобни очишди. Алибек Давроновниг хатосидан сўнг Муса Магера дарвозабонимиз билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди, тўпни дарвозага жойлади.
"Насаф" эса 80-дақиқага келиб ҳисобни тенглаштирди. Зафармурод Абдураҳматов чап қанотдан ҳаволатиб етказган узатмани Лима Круз бош билан дарвозага жойлаб қўйди. Голдан сўнг рақиб посбони Нуруллоевга нисбатан тажовузкор ҳаракат қилгани учун майдондан четлатилди.
Иккинчи бўлимга 10 дақиқа қўшиб берилди. Унинг иккинчи дақиқаси ўтиб бораётганида Алибек Давронов иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. Натижада "Насаф" ўйин охирига қадар голга тортадиган вазият ярата олмади.
Ушбу дуранг туфайли "Шаржа"нинг очколари 8 тага етган бўлса, "Насаф" 7 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди.
ОЧЛ. «B» гуруҳи, 4-тур
"НАСАФ" - "ШАРЖА" (БАА) - 1:1 (0:1)
Голлар: Матеус Лима Круз (81) — Муса Магера (16)
Ноаниқ пенальти: Жаба Жигаури (8, дарвозабон)
Огоҳлантиришлар: Насруллаев (31), Алибек Давронов (59) — Муҳаммад АБдулбосит (73)
Четлатишлар: Алибек Давронов (90+2) Одил ал-Ҳусаний (84, дарвозабон)
"Насаф": Неъматов, Давронов, Насруллаев (Лима Круз, 71), Ғайбуллаев (Абдураҳматов 46), Мозговой, Нуруллоев, Абдураҳимов (Сиддиқов 46), Жигаури (Станоевич 46), Бозоров, Эшмуродов, Омонов (Андрес Чавес 71)