“Насаф” жамоаси бир неча мавсумдан бери “Пахтакор”дан Суперлига чемпионлигини тортиб олишга жиддий ҳаракат қилмоқда. Бироқ, қаршиликлар мавсум охирида кутилмаган тарзда доимгидек, “Пахтакор”га чемпионликни бериб қўйишмоқда.
Шу сабабли “Насаф” 2024 йилги мавсум олдидан кўплаб легионер футболчилар билан шартнома имзолади. Шунингдек, аввал “Насаф” сафида ёрқин ўйин кўрсатган футболчиларни ҳам клубга қайтарди.
Келинг! “Насаф” жамоаси янги мавсум олдидан амалга оширган трансферларга тўхталиб ўтсак (Аввалроқ “Нефтчи” ва “Навбаҳор” жамоалари амалга оширган трансферлар ҳақида ҳам материал эълон қилган эдик).
1 — Темур Чогадзе — Ярим ҳимоячи
Чогадзе 1998 йил Грузияда туғилган. У профессионал фаолияти давомида “Собуртало”, “Динамо” Батуми, “Рустави”, “Торпедо” Кутаиси, “Олимпик” Донетск, “Ингулес”, “Телави”, “Гарга” ҳамда “Шахтёр” Караганда жамоалари сафида ҳаракат қилган. Темур ўзи тўп тепган жамоалари сафида умумий 154 ўйинда иштирок этиб, 17 гол уришга эришган.
Маълумот учун, Темур Чогадзе Грузия U-19 ва U-21 терма жамоаларида ҳам ҳаракат қилган.
2 — Виктор Да Силва — Ярим ҳимоячи
Бразилиялик футболчи Виктор Да Силва 1995 йилда туғилган. У профессионал фаолияти давомида “Чиэво”, “Лескара”, “Берескиа”, “Терамо”, “Истра 1961", “Перугиа”, “Лупа Рома”, “Фермана”, “Фано”, “Виртус Верона”, “Вллазниа”, “Тиране” каби жамоалар сафида тўп тепган. Да Силва ушбу жамоалар сафида 186 ўйинда майдонга тушиб, 34 гол уришга муваффақ бўлган.
3 — Игор Голбан — Ҳимоячи
Аввал ҳам “Насаф” сафида фаолият оли борган Игор Голбан қаршиликлар сафига яна қайтди. Ушбу ҳимоячи “Навбаҳор” сафида ўтган мавсумда яхши ҳаракат қилди. Шу сабабли Бердиев уни жамоасига қайтарди ва бир мавсумлик шартнома имзолади.
Игор Голбан 1990 йил Сочи шаҳрида туғилган. У профессионал фаолияти давомида “Сочи-04", “Жемчужина-Сочи”, “Локомотив” Москва, “Сигма”, “Шинник”, “Химки”, “Сочи”, “Қўқон-1912", “Насаф” ва “Навбаҳор” сафида ҳаракат қилган. У ушбу жамоалар сафида умумий 276 ўйинда иштирок этиб, ҳимоячи бўлишига қарамасдан 24 гол уришга эришган.
Маълумот учун, Голбан Россия U-19, U-21 ҳамда Ўзбекистон терма жамоасида бир нечта ўйинларда иштирок этган.
4 — Зоран Марушич — Ҳужумчи
Сербиялик ҳужумчи 1993 йил туғилган. У профессионал фаолияти давомида “Слога”, “Вождова”, “Славия”, “Крупа”, “Борча”, “Темнич”, “Слобода”, “Дняпро”, “Нема”, “Диномо”, “Навбаҳор”, “Динамо” Тиблиси” каби жамоаларда тўп сурган. Марушич ушбу жамоалар сафида 301 ўйинда иштирок этган ва 72 бор рақиблари дарвозасини ишғол қилган.
5 — Бобир Абдихолиқов — Ҳужумчи
Ўзбекистонлик футбол мухлисларига таниш бўлган Бобир Абдихолиқов яна “Насаф” сафига қайтди. Хабарингиз бор, Абдихолиқов 2015 йилдан 2020 йилгача “Насаф” сафида ажойиб мавсумларини ўтказиб легионерга айланган эди.
Маълумот учун, Абдихолиқов 1997 йил Косон туманида туғилган. У профессионал фаолияти давомида “Насаф”, “Энергетик-БГУ”, Ордабаси” жамоаларида тўп сурган. Ҳужумчи ушбу жамоалар сафида умумий 182 ўйинда иштирок этиб, 80та гол уришга эришган.
Эслатиб ўтамиз, Бобир Ўзбекистон U-19, U-23 ва миллий терма жамоаларида тўп сурган. Шунингдек, Абдихолиқов Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан 2018 йил Осиё кубогида зафар қучган.
6 — Шароф Муҳитддинов — Ярим ҳимоячи
“Насаф” якунланган трансферлар ойнасида қаршиликлар академиясида таҳсил олиб, асосий жамоада порлаган ҳолда бошқа жамоага ўтган футболчиларни қайтаришга уринди. Улардан бири бу Шароф Муҳитдинов бўлди.
Шароф Муҳитдинов 1997 йил Жиззах вилоятида туғилган. У профессионал фаолияти давомида “Насаф”, “Пахтакор”, “Санат Наф” ҳамда “Нефтчи” жамоаларида тўп сурган. Ярим ҳимоячи ушбу жамоалар сафида 154 ўйинда иштирок этиб, 18та гол уришга муваффақ бўлган.
Маълумот учун, Шароф Муҳитдинов Ўзбекистон U-19, U-23 ҳамда миллий терма жамоамизда тўп сурган.
7 — Ислом Кенжабоев — Ярим ҳимоячи
“Насаф” академиясининг яна бир меваси Ислом Кенжабоев қаршиликлар сафига қайтди. Ушбу ярим ҳимоячи билан “Насаф” икки йиллик шартнома имзолади.
Ислом Кенжабоев 1999 йил Навоий вилоятида туғилган. У профессионал фаолияти давомида “Насаф”, “Жежу Юнайтед”, “Қизилқум”, “Навбаҳор” каби жамоаларда тўп сурган ва 130 ўйинда майдонга тушиб, 22 гол уришга эришган.
Маълумот учун, Кенжабоев Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларида тўп суриб келмоқда. Бироқ, у миллий жамоада 3 ўйинда иштирок этган холос.
Кўриб турганингдек, “Насаф” анча савияли футболчилар билан шартнома тузди. Бундан ташқари, кўплаб футболчилар билан ҳам шартномани узайтирди.
Аслида “Насаф” академиясидан чиққан футболчиларнинг жамоага қайтарилишига асосий сабабчи Рўзиқул Бердиев бўлди. Чунки Бердиев ҳам “Насаф” билан шартномасини узайтирди ва ушбу жамоани Ўзбекистон Суперлигасида чемпион қилиш учун яна уриниб кўришини маълум қилди.
Бироқ, “Насаф” ҳам бир нечта иқтидорли футболчилари билан хайрлашди. Масалан, Умарбек Эшмуродов, Ҳусниддин Алиқуловлар жамоанинг асосий футболчилари ва ҳимоядаги ишончли қўрғонлар эди. Бундан ташқари ўтган мавсумда легионерларга қараганда фойдалироқ ҳаракат қилган Азизбек Омонов ҳам ушбу жамоани тарк этди.
Лекин юқорида санаб ўтганимиздек, “Насаф” ҳимоя чизиғига ҳам, ярим ҳимояга ҳам, ҳужумга ҳам етарли даражада футболчиларни олиб келди. “Бердиев ушбу трансферлар билан нафақат эски “Насаф”ни тиклади, балки бонусга ҳам эга бўлди. Яъни легионерлар билан бирга жамоани янада кучайтирди.
Хулоса қилсак, “Насаф” чемпионлик учун жиддий ҳаракат қилади ва аввал санаб-ўтган жамоаларимиз, “Нефтчи” ва “Навбаҳор”га жиддий бош оғриқ бўлади. Чунки “Насаф” ҳам “Нефтчи" ва “Навбаҳор” сингари кўплаб трансферлари амалга оширди. Бундан кўринадики, 2024 йилги мавсум аввалгиларига қараганда анча қизиқроқ ва муросасиз бўлади.
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 25 | 52 |
2 | ОКМК | 25 | 44 |
3 | Навбаҳор | 25 | 42 |
4 | Сўғдиёна | 24 | 40 |
5 | Нефтчи | 25 | 40 |
6 | Пахтакор | 25 | 38 |
7 | Сурхон | 24 | 33 |
8 | Динамо | 24 | 29 |
9 | Қизилқум | 25 | 27 |
10 | Андижон | 24 | 26 |
11 | Олимпик | 24 | 25 |
12 | Бунёдкор | 24 | 24 |
13 | Локомотив | 24 | 21 |
14 | Металлург | 24 | 17 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 9 | 18 |
2 | Пахтакор | 9 | 17 |
3 | Металлург | 9 | 17 |
4 | Локомотив | 9 | 16 |
5 | Андижон | 9 | 15 |
6 | ОКМК | 9 | 14 |
7 | Навбаҳор | 9 | 13 |
8 | Бухоро | 9 | 11 |
9 | Сўғдиёна | 9 | 11 |
10 | Динамо | 9 | 10 |
11 | Сурхон | 9 | 8 |
12 | Қўқон-1912 | 9 | 7 |
13 | Қизилқум | 8 | 7 |
14 | Бунёдкор | 8 | 7 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Машъал | 0 | 0 |
2 | Насаф | 0 | 0 |
3 | Сурхон | 0 | 0 |
4 | Қўқон-1912 | 0 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 20 | 34 |
2 | Қизилқум | 20 | 31 |
3 | Қўқон-1912 | 20 | 28 |
4 | ОКМК | 20 | 27 |
5 | Сўғдиёна | 20 | 24 |
6 | Нефтчи | 20 | 18 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Локомотив | 20 | 48 |
2 | Динамо | 20 | 41 |
3 | Қўқон-1912 | 21 | 41 |
4 | Машъал | 22 | 38 |
5 | Шўртан | 21 | 26 |
6 | Арал | 20 | 26 |
7 | Хоразм | 20 | 22 |
8 | Юниред | 20 | 18 |
9 | Навбаҳор Фарм | 20 | 18 |
10 | Ғиждувон | 20 | 16 |
11 | Андижон-SGS | 20 | 12 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Ал-Ҳуссайн | 4 | 9 |
2 | Шабаб ал-Аҳли | 4 | 7 |
3 | Насаф | 4 | 4 |
4 | Кувайт СК | 4 | 2 |
22.11.2024. Суперлига. 25-тур. | |||
16:00 | Нефтчи |
2-0 | Насаф |
Учрашув қайд этилмаган! |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|