Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Жамшид Саидов: «Насаф» доим совринлар учун курашадиган жамоа бўлган»

Ўзбекистон Суперлигаси 3-тури доирасида сафарда «Насаф»га мағлуб бўлган «Қизилқум» клуби устози Жамшид Саидов ўйин ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Асосий урғу ҳимояга қаратилиб, тезкор қарши ҳужумларда ўйнашни режа қилгандик. Аммо, рақиб биринчи таймдаёқ бизни шошилтириб қўйди ва иккита гол урди. Иккинчи тайм учун бошқача режа тузиб майдонга тушдик. Аммо, якунда вазиятларни голга айлантиришни эплай олмадик. Рақибни ғалаба билан табриклайман.

Аввалги икки ўйин бошқачароқ кечганди. Биринчи таймда голлар уриб, иккинчи таймда деярли футбол ўйнамаётган эдик. Бугун бунинг акси бўлди. Кўпчилик шу саволни бераяпти. Нима учун «Қизилқум» иккинчи таймда ишончсиз ўйнаяпти? Балки руҳий жиҳатга боғлиқдир. Балки чемпионат энди бошлангани учун ҳали тўлиқ услубимизни шакллантирмагандирмиз.

Биринчи тайм асосий режа ҳимоявий ўйин бўлгани учун, асосий таркибни шунга қараб тузгандик. Кухианидзе иккинчи таймда туширилганининг сабаби шу.

Албатта, жисмоний ҳолат энг асосий фактор. Бу ҳолатга жиддий қараймиз. «Насаф» доим чемпионат фаворитларидан бири. Бу мавсум ҳам бемалол совринлар учун кураша олади.

Муродбек Раҳматовни олиб қолишни истагандик. Аммо, «Насаф» унинг ижара шартномаси тугагач, қайтариб олди. Кучли ва келажаги бор ўйинчи. Унга омад тилаб қоламиз", — деди Жамшид Саидов.

Киритилди: 16.03.2024 23:30. Ўқилди: 919 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Сўнгги учрашув

16.02.2026. Элит ОЧЛ. 8-тур.
21:00
Шаржа
1-2
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.