Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «Чемпионатдаги энг яхши ўйинлардан бири бўлди»

«Андижон» – «Насаф» (1:1) учрашувидан кейин ташкил қилинган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

— Бугунги ўйин менимча ҳозирги чемпионатимиздаги энг яхши ўйинлардан бири бўлди. Бунга муҳит ҳам, майдон ҳам сабаб бўлди ва қолаверса, иккала жамоани ҳам ғалаба учун курашгани туртки кечди. Бу жуда ҳам қувонарли. Чунки шундай ўйинлар кўп бўлса, чемпионатимиз даражаси кўтарилгани кўриниб турибди. Ўйинга келадиган бўлсак, биз яхши бошладик, гол урдик. Аммо стандарт вазиятда эхтиёткор ўйнашимиз талаб этилганди. Рақиб бу вазиятни голга айлантирди. «Андижон»ни ўрганганимизда кўп югурадиган, жисмонан яхши ва курашувчан жамоалигини бугун яна бир бор кўрсатди. Жамоаларда ғалаба учун етарлича голли имкониятлар бўлди. Афсуски, дуранг билан тугади. Ушбу дурангдан бошқа клублар манфаатдор бўлдилар.

— Учрашувда «Насаф» икки очко йўқотди, деган фикрлар айтиляпти…
— Олдимизда мақсад турибди. Йўқотишлар ҳали ҳамма жамоада бўлади. Чунки чемпионатимиздаги кўп клубларнинг даражаси тенглашиб боряпти. Шу боис очко йўқотишлар юз беради. Албатта, бугун ғалаба учун ўйнагандик. Аммо «Андижон» ўз мухлислари қаршисида қанчалик яхши ўйин кўрсатишини ҳам билардик. Бугун бу ҳолатга яна бир бор амин бўлдик. Шунга қарамасдан, биз голли вазиятдан кейин оддийроқ футболга ўтиб қолдик. Иккинчи бўлимда айрим ўзгаришларни қилдик. Тўп назоратига ўтдик ва имкониятларга эга бўлдик. Бироқ голга айлантира олмадик.

— Жавоҳир Сидиқов нега захирада қолдирилди. Ўтган мавсумда у етакчилардан бири бўлганди. Бу йил унда бироз пасайиш бўлаётгандек. Станоевич тўғрисида ҳам шуни айтмоқчи эдим.
— Жамоамизда рақобат бор, ўйинчилар кўп ва барчасига имконият беряпмиз. Жавоҳирга келсак, «Пахтакор» билан ўйиндан олдин жиддийроқ жароҳат олганди. 10 кунча биз билан машғулотларда қатнашмади. Бу анча муддат. Жисмоний ҳолати ёки ўйин амалиётига эга бўлмагач, ўз имкониятини йўқотади. Барчасига ишонамиз.

— Захирадан майдонга тушганлар ўйинни қанчалик кучайтира олди?
— Тўпни иккинчи таймда кўпроқ назорат қилдик. Позицион ҳужумлар уюштирдик. Бунга алмашган футболчиларнинг ҳиссаси бўлди.

— Кейинги учрашувларда «Насаф» кетма-кет «Навбаҳор»ни қабул қилади. Бу ўйиндан олдин фикрингиз қандай?
— Барча клуб билан ўйнай оламиз. Буни исботлаганмиз. Рақибларимиз жиддий. Ҳар бир баҳсда юқори мақсадни кўзлаб майдонга тушамиз.

«Андижон» матбуот хизмати.

Киритилди: 30.03.2024 23:10. Ўқилди: 1403 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 52
2 ОКМК 25 44
3 Сўғдиёна 24 40
4 Навбаҳор 24 39
5 Пахтакор 25 38
6 Нефтчи 24 37
7 Сурхон 24 33
8 Динамо 24 29
9 Қизилқум 24 27
10 Андижон 24 26
11 Олимпик 24 25
12 Бунёдкор 24 24
13 Локомотив 24 21
14 Металлург 24 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Ҳуссайн 4 9
2 Шабаб ал-Аҳли 4 7
3 Насаф 4 4
4 Кувайт СК 4 2

Сўнгги учрашув

09.11.2024. Суперлига. 24-тур.
17:00
Насаф
0-1
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

22.11.2024. Суперлига. 25-тур.
16:00
Нефтчи
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.