Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «Бу мавсум кам очко жамғариб чемпион бўлиш мумкин»

Суперлига 10-туридан ўрин олган "Насаф" – "Локомотив" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ғалаба учун ҳам, Абдухолиқов учун ҳам хурсандман. Бизга 3 очко, Бобурга эса гол керак эди ва бунга эришдик. Барчаси назоратимиз остида ўтди ва хотиржам, ишончли ғалабага эришдик. Тезкор гол ўйинимизни енгиллаштирди. Голдан сўнг "Локомотив" очилишга мажбур бўлдик. Темирйўлчилар бугун 5-4-1 схемасида беллашувни бошлади. Тезкор гол эса бизга жуда ҳам зарур эди.

Суперкубокдан сўнг футболчиларда толиқиш бор эди. Шу сабабли захирадаги футболчиларга имконият бердик. Қолаверса, позициялар бўйича ҳам ўзгаришлар қилдик. Марушич ўрнига Абдухолиқов, Жигаури ўрнига Силва ва Кенжабоев ўрнига Чогадзе майдонда ҳаракат қилди. Суперкубокда ҳам уларнинг майдонга тушиши кўп нарсани ўзгартирган эдик. Шу сабабли ишонч билан уларга имконият бердик.

Статистикага қарамаган эканман. Агар, биз ҳақиқатдан ҳам анча вақтдан буён "Локомотив"ни ўз майдонимизда мағлуб этмаётган бўлсак, бугунги ғалаба биз учун жуда ҳам муҳим бўлган экан.

Бу йилги мавсумда энг кам очко жамғариб чемпион бўлиш имкони бор. Жадвалга қарасак, барча жамоада йўқотишлар кўп эканини кўрамиз. Шу сабабли, ҳар бир баҳсга жиддий ёндашмасак, натижа ижобий бўлмаслиги мумкин.

Футболчиларнинг жисмоний имкониятлари кўриниб турадиган тизимдан лигадаги барча жамоалар фойдаланади. Бу талаб ҳам. Боиси, ҳар бир жамоада миллий термага номзод футболчилар тўп тепиб туради. Бу тизим мураббийларга ҳам жуда катта фойда келтиради. Биз бундан чуқур фойдаланамиз. Қайси футболчи қандай тезликда қанча вақт ҳаракат қилганию, тикланиш кимда қанча вақт олаяпти? Бу тизим орқали барчасини назорат қилиб бориш мумкин бўлади. Ундаги кўрсаткичлар бўйича кўп футболчиларимизда бир хил натижалар кузатилади. Аммо, айрим вақтларда бунинг акси ҳам кузатилади. Масалан, Суперкубокда Бозоров 13 кмдан ортиқ масофани босиб ўтган. Ундан олдинги беллашувда эса Кенжабоев энг кўп югурган эди. Шунингдек, позициясидан келиб чиқиб, Муҳиддинов ва Жигаури ҳам кўп масофа босиб ўтади. Марказий ҳимоячилардан бошқа деярли барча ўртача 10 кмдан кўп югуради. Қанот вингерларида эса бу кўрсаткич янада кўп бўлади", — деди Рўзиқул Бердиев.

Киритилди: 03.06.2024 10:23. Ўқилди: 2657 марта. Фикрлар: 13 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 52
2 ОКМК 25 44
3 Сўғдиёна 24 40
4 Навбаҳор 24 39
5 Пахтакор 25 38
6 Нефтчи 24 37
7 Сурхон 24 33
8 Динамо 24 29
9 Қизилқум 24 27
10 Андижон 24 26
11 Олимпик 24 25
12 Бунёдкор 24 24
13 Локомотив 24 21
14 Металлург 24 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Ҳуссайн 4 9
2 Шабаб ал-Аҳли 4 7
3 Насаф 4 4
4 Кувайт СК 4 2

Сўнгги учрашув

09.11.2024. Суперлига. 24-тур.
17:00
Насаф
0-1
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

22.11.2024. Суперлига. 25-тур.
16:00
Нефтчи
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.