Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига: 11-турда юзага келган 3 та баҳсли вазият юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси

Жорий йилнинг 17 июнь санасида Суперлига 2024 йилги мавсумнинг 11-тури якунига етди. Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази тур якунларига кўра, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган яна 3 та баҳсли вазият таҳлил қилинди.

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин.

1-вазият. «Пахтакор» - «Навбаҳор» қарама-қаршилиги: дарвозабонга нисбатан қўполлик.

«Пахтакор» - «Навбаҳор» учрашувининг 90+8-дақиқасида меҳмонлар рақиблари жарима майдонида хавфли ҳужум ташкил қилди. Аммо бу ҳолатда наманганликларнинг 13-рақамли футболчиси мезбонлар посбони тўпни ушламоқчи бўлган пайтда унга бутсаси билан зарба берди. Бош ҳакам Абдурашид Худойберганов меҳмонлар аъзосига ҳеч қандай карточка кўрсатмаган ҳолда жарима зарбаси белгилади.  
 
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда «Навбаҳор» футболчиси рақиб дарвозабони ҳудудида посбонга нисбатан қўпол ҳаракат қилган. Бундай ҳолатда ҳимоячига сариқ карточка кўрсатилиши керак эди. Шу сабабдан, Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарори нотўғри эканини маълум қилади.

2-вазият. «Сўғдиёна» - «Насаф» ўйини: қизил карточка.

«Сўғдиёна» - «Насаф» баҳсининг 50-дақиқасида мезбонларнинг 4-рақамли аъзоси  О. Аҳадов рақиб ҳужумчисини бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганда очиқчасига ортдан тўхтатиб қолди. Бош ҳакам Аскер Нажафалиев дастлаб футболчига сариқ карточка кўрсатган. Аммо ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақиргандан сўнг жиззахликлар вакилини майдондан четлатди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу ҳолатда футболчи қулай вазиятга чиқиб бораётган рақибини сўнгги умид фоли орқали тўхтатди ва қаршиликларнинг истиқболли ҳужумини йўққа чиқарди. Бу каби ҳолларда фол қайд этган футболчига қизил карточка кўрсатилиши лозим. Ҳакамнинг қизил карточка бўйича чиқарган қарори тўғри, деб топилди.

3-вазият. «Олимпик» - ОКМК тўқнашуви: баҳсли пенальти.

«Олимпик» - ОКМК учрашувининг 78-дақиқасида меҳмонларнинг 18-рақамли футболчиси рақиби дарвозаси томон ҳужум амалга оширди. У мезбонлар ҳимоячисини алдаб ўтаётган чоғда тўп «Олимпик» вакилининг қўлига тегди. Бош ҳакам Олим Тўйчибоев нуқтага ишора қилди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда тўп футболчининг нотабиий тарзда турган қўлига тегиб, йўналишини ўзгартирган. Пенальти белгилаш учум асос етарли ва шу сабаб, комиссия томонидан ҳакамнинг қарори тўғри, деб ҳисобланди.

Киритилди: 18.06.2024 19:58. Ўқилди: 2157 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 45
2 ОКМК 20 38
3 Сўғдиёна 20 35
4 Пахтакор 20 32
5 Нефтчи 20 29
6 Динамо 19 26
7 Навбаҳор 19 26
8 Сурхон 20 25
9 Қизилқум 20 23
10 Андижон 20 21
11 Олимпик 20 21
12 Бунёдкор 20 19
13 Локомотив 20 18
14 Металлург 20 14

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 1 3
2 Кувайт СК 1 1
3 Насаф 1 1
4 Ал-Ҳуссайн 1 0

Сўнгги учрашув

28.09.2024. Суперлига. 20-тур.
17:00
Бунёдкор
2-2
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.