Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «Кучли жамоани енгдик»

Суперлига 12-туридан ўрин олган «Насаф» – «Нефтчи» (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун, ўйинни фаол бошладик. Рақибни хато қилишга мажбур қилдик. Қизил карточка олишига сабаб бўлдик. Шунга қарамай, рақиб бир киши кам бўлганидан кейин, бироз ўйинимизда пасайиш кузатилди. Шу ўринда бир нарсани айтиш лозим, Фарғона клуби 5 та ҳимоячи билан позицион ҳимояланди. Бундай ҳолатда, тезкор ҳужумлар уюштиришга қийналасиз. Баъзан, ҳужумдаги ҳаракатларимиз самарали бўлмагандир. Кучли жамоани мағлуб этдик.

Албатта, етакчиларимизнинг йўқ эканлиги ҳар бир ўйинда ўз таъсирини кўрсатади. Шунга қарамай, баҳона қилмаймиз. Футболчиларимиз етарли.

"Суғдиёна"га қарши баҳсдан 2 кун олдин Марушич ҳам, Бозоров ҳам бир пайтда машғулотда жароҳат олди. Мушаклари билан боғлиқ бўлгани боис, улар Жиззахда ҳам, бугун ҳам бизга ёрдам бера олмади. Балки, кейинги баҳсларда ҳам уларнинг ёрдамидан фойдалана олмаслигимиз мумкин. Даволаниш учун бироз вақт керак бўлади. Бундан ташқари, Силва ва Давроновда ҳам жароҳат бор.

«Нефтчи» – энг яхши ҳимояланадиган жамоа ҳисобланади. Эътибор берган бўлсангиз, бу жамоани ҳеч ким 2 тўп фарқи билан енгмаган. Улар сабр билан қарши ҳужум пайтини кутади. Тўғриси, уларни 4 ҳимоячи билан ҳаракат қилишини кутган эдим, аммо бундай бўлмади. Рақиб бир киши кам бўлганда ҳам вазият ярата олмади. «Нефтчи» ўз ўйинидан воз кечмади.

Биз беллашувни яхши бошлаганимиз учун жуда хотиржам эдим. Қўшимчасига, қизил карточкадан кейин футболчиларимга тўлиқ ишондим. Тўғри, асабийлашдим, аммо йигитларни ўзи ўйинни қўлга олишини кераклигини билар эдим.

Тўғриси, Муҳиддинов тўпни ишонч билан олгани хотиржам қилган эди. Ваҳоланки, Ислом Кенжабоевда ҳам зарба бериш нияти бор эди. Бизнинг асосий пенальти тепувчи футболчиларимиз Марко Станоевич ва Жавоҳир Сидиқов майдонда йўқлиги боис, Муҳиддинов зарба йўллади. Ўтган сафар Зоран нуқтага яқинлашганида, зарбани яхши ижро эта олмаслигини сезган эдим, аммо у тўпни олгач, тепмасликни сўраш тўғри эмас.

Жаба ўйинга негадир яхши киришиб кета олмади. Қўшимчасига, рақиб бир киши кам бўлиб қолгани боис, биз қанотларга урғу беришни истадик. Айнан шу сабабли Чогадзени ўйинга қўшдик. Биз легионерлардан бундан ҳам яхшироқ ўйин кутяпмиз. Шу сабабли, эътирозларимиз бор", — деди Бердиев.

Киритилди: 21.06.2024 05:31. Ўқилди: 1370 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 52
2 ОКМК 25 44
3 Сўғдиёна 24 40
4 Навбаҳор 24 39
5 Пахтакор 25 38
6 Нефтчи 24 37
7 Сурхон 24 33
8 Динамо 24 29
9 Қизилқум 24 27
10 Андижон 24 26
11 Олимпик 24 25
12 Бунёдкор 24 24
13 Локомотив 24 21
14 Металлург 24 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Ҳуссайн 4 9
2 Шабаб ал-Аҳли 4 7
3 Насаф 4 4
4 Кувайт СК 4 2

Сўнгги учрашув

09.11.2024. Суперлига. 24-тур.
17:00
Насаф
0-1
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

22.11.2024. Суперлига. 25-тур.
16:00
Нефтчи
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.