Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Нефтчи» – «Насаф» ўйинида кўрсатилган қизил карточка нотўғри берилгани маълум қилинди

Ўзбекистон Суперлигасининг 25-тури 24 ноябрь куни якунига етди. Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди.

Йиғилишда ушбу тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Беллашувларда жами 9 та баҳсли вазият юзага келди.

1-вазият. “Нефтчи” — “Насаф” қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка

“Нефтчи” — “Насаф” учрашувининг 12-дақиқасида меҳмонларнинг 6-рақамли футболчиси фарғоналикларнинг 19-рақамли аъзосига нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Бош ҳакам Рустам Лутфуллин дастлаб баҳсни давом эттирди. VAR ҳаками уни монитор ёнига чақиргач эса рефери қарорни қизил карточкага ўзгартирди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда VAR ҳолатга нотўғри аралашган. Футболчи тўп учун ўйнамоқчи бўлган, аммо эҳтиётсизлиги боис рақибига қўполлик ишлатган. Четлатиш учун асос етарли эмас. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини нотўғри, деб ҳисоблади.

2-вазият: “Қизилқум” - “Навбаҳор” ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси

“Қизилқум” - “Навбаҳор” учрашувининг 8-дақиқасида меҳмонларнинг 55-рақамли аъзоси ўз жарима майдонида тўпни қайтарди. Бош ҳакам Тимур Тўхтасинов дастлаб баҳсни давом эттирди. Аммо монитор ёнига бориб ҳолатни ўргангач қўл билан ўйин борлигини маълум қилди, лекин сал олдин навоийликларнинг 71-рақамли вакили ҳам қўли билан ўйнагани учун пенальти белгиламади ва жарима зарбасига ишора қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда тўп ҳимоячининг қўлига тегди. Пенальти белгилаш учун асос етарли.  Бироқ номинал мезбонлар аъзоси бу вазиятдан олдин қўли билан ўйнаган ва қоидани бузган. Шу боис, комиссия ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб топди.

3-вазият. “Қизилқум” - “Навбаҳор” тўқнашуви: меҳмонларнинг голи

“Қизилқум” - “Навбаҳор” учрашувининг 66-дақиқасида меҳмонлар гол уришга муваффақ бўлди. Биринчи ёрдамчи ҳакам байроқчасини кўтаргандан сўнг бош ҳакам Тимур Тўхтасинов офсайд борлигини қайд этди, аммо VAR ўйиндан ташқари ҳолатни ўрганиб чиққач реферига фактик қарорини эълон қилди ва гол инобатга олинди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда VAR ҳолатга аралашиб, тўғри қилган. Мазкур эпизодда тўп навоийликларнинг 6-рақамли аъзосидан ҳужумчига келиб тушган. Ўз-ўзидан ўйиндан ташқари ҳолат учун асос мавжуд эмас. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.

4-вазият: “Олимпик” - “Бунёдкор” беллашуви: баҳсли вазият

“Олимпик” - “Бунёдкор” учрашувининг 67-дақиқасида тошкентликларнинг 57-рақамли вакили мезбонларнинг 8-рақамли аъзосига нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Бош ҳакам Ғайрат Жўраев футболчига сариқ карточка кўрсатди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи тўпга улгурмаган ҳолда рақибига нисбатан қўполлик ишлатган. Бу вазиятда қизил карточка бериш учун асос йўқ. Комиссия томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.

5-вазият: “Андижон” - “Динамо” ўйини: баҳсли пенальти

“Андижон” - “Динамо” учрашувининг 31-дақиқасида мезбонларнинг 17-рақамли аъзоси рақиб жарима майдонида тўп учун дарвозабон билан кураш олиб борди ва йиқилиб тушди. Бош ҳакам Достон Раҳмонов баҳсни давом эттирди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда VAR ҳолатга аралашмасдан тўғри қилган. Посбон рақибга нисбатан қўполлик ишлатмаган. У ҳужумчига қаршилик қилган, аммо бу мувозанат йўқотиш учун етарли эмас. Дарвозабон томонидан футбол қоидаларига зид хатти-ҳаракат қилинмаган. Пенальти белгилаш учун асос йўқ. Комиссия ҳакамнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.

6-вазият. “Андижон” - “Динамо” қарама-қаршилиги: қизил карточка

“Андижон” - “Динамо” учрашувининг 52-дақиқасида меҳмонларнинг 7-рақамли футболчиси андижонликларнинг 71-рақамли аъзосига бутсасининг таг қисми билан зарба берди. Бош ҳакам Достон Раҳмонов дастлаб баҳсни давом эттирди. Аммо монитор орқали эпизодни кўргач футболчига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди ва уни майдондан четлатди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда VAR ҳолатга тўғри аралашган. Футболчи рақибига нисбатан ортиқча ҳаракат қилиб, унга жароҳат етказмоқчи бўлган. Бу каби ҳолларда тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилиши лозим. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.

7-вазият: “Андижон” - “Динамо” ўйини: баҳсли пенальти

“Андижон” - “Динамо” учрашувининг 73-дақиқасида мезбонларнинг 21-рақамли аъзоси рақиб жарима майдонида тўп учун кураш олиб борди ва майдонга йиқилди. Бош ҳакам Достон Раҳмонов монитор орқали вазиятни ўргангач бу эпизодда пенальти йўқлигини қайд этди ва баҳсни давом эттирди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимоячи рақибга нисбатан қўполлик ишлатмаган. Ҳужумчи пенальти ишлаш мақсадида ўз оёғини рақиб оёғи йўлига қўйган. Шу сабабли, пенальти белгилаш учун асос йўқ. Комиссия ҳакамларнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.

8-вазият. “Сўғдиёна” - “Локомотив” қарама-қаршилиги: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси

“Сўғдиёна” - “Локомотив” учрашувининг 78-дақиқасида меҳмонларнинг 70-рақамли футболчисига тегди ва у тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев тўп қўлга тегди, деб ҳисоблади ва жарима зарбаси белгилади.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда VAR ҳаками ҳолатни аниқ исботлаб берувчи кадр мавжуд эмаслиги боис вазиятга аралашмаган. Шу туфайли, Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.

9-вазият. “Сўғдиёна” - “Локомотив” тўқнашуви: мезбонларнинг бекор қилинган голи

“Сўғдиёна” - “Локомотив” учрашувининг 63-дақиқасида мезбонлар гол уришга муваффақ бўлди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев мазкур ҳолатда қўл билан ўйин борлигини қайд этди ва голни бекор қилди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда етарли асоси бўлмагани сабаб VAR ҳолатга аралашмай тўғри қилган. Видеотакрорлар орқали кўриниб турибдики, тўп қўлга тегган ёки тегмаганлигини исботловчи аниқ далил йўқ. Лекин кадрлар орқали тўп қўлга теггани эҳтимоли юқори кўринмоқда ва бу ҳолатда эпизодга энг яқин турган бош ҳакам қарори қўллаб-қувватланди ва маъқулланди. Шу туфайли, Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.

Киритилди: 25.11.2024 21:04. Ўқилди: 1742 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 26 52
2 ОКМК 26 47
3 Сўғдиёна 26 43
4 Навбаҳор 26 43
5 Нефтчи 26 43
6 Пахтакор 26 38
7 Сурхон 26 36
8 Динамо 26 32
9 Андижон 26 30
10 Бунёдкор 26 30
11 Қизилқум 26 27
12 Олимпик 26 25
13 Металлург 26 23
14 Локомотив 26 21

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

30.11.2024. Суперлига. 26-тур.
15:00
Насаф
1-2
Металлург

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.