Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: “Стадиондаги мухлисларга бундай муҳитни яратиб беришгани учун миннатдорлик билдириш керак”

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган «Андижон» – «Насаф» (1:1) учрашувидан кейи ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

— Ажойиб ўйин бўлди. Бу даражада, бундай муҳитда тўп суриш ҳар бир жаммоа учун ёқимли. Бунинг учун албатта стадиондаги мухлисларга бундай муҳитни яратиб беришгани учун миннатдорлик билдириш керак. Кўриниб турибдики, бу жамоага эътибор, мухлислари бор ва энг яхши ишқибозлардан бири. Ўйинга келадиган бўлсак, учрашув бошидаги босимга бардош бера олмадик. Шунинг учун хатолик эвазига гол ўтказиб юбордик. Ундан кейин тўпни назорат қилиш бизга жуда муҳим эди. Тўпни назорат қилганимиздан кейин вазиятлар ярата олдик. Дурангга эришиб гол урдик. Иккинчи бўлимдаги вазиятларга келадиган бўлсак, менимча иккита жамоага ҳам ғалабани ўз томонига оғдириш учун нафақат курашга бой ўйин, балки вазиятлар ҳам бўлди. Лекин дуранг натижа қайд этилди ва менимча, бу учрашувга мосроқ бўлди, деб ўйлайман.

— Биринчи турда «Сўғдиёна»га қарши учрашувда жамоангиздаги бир қатор футболчилар бугунги баҳсда майдонга тушишмади. Ротация бўлишига сабаб нима?

— Баъзи-бир ўзгаришларга мажбур бўлдик. Шерзод Насруллаев жароҳат олди. Хебай шундоқ ҳам қатнашмаганди. Чолович билан Нуруллоевни позиция бўйича алмаштирдик. Улар бир чизиқда ўйнашади. Таркибда янгилик қилишимиз керак эди. Чунки таркибимизда ўйинчилар бор, ҳаммасига ишонишимиз керак. Ўйлайманки, бу нарса рақибга ҳар доим қийинчилик туғдиради. Шу боис ротацияга кўп эмас, озгина қўл ургандик. Биласизлар, Голбан ҳам марказий ҳимоячимиз. Бу сафар Ғолибни ўрнига уни майдонга туширишга қарор қилгандик.

— Хебай биринчи турда ҳам йўқ эди ва бу сафар ҳам қайдномага киритилмади. Туркияда ўртоқлик ўйинларида майдонга тушганди.

— Уни бетоб деб олдинги сафар ҳам айтгандим. Ҳозир даволаняпти. Балки ҳозир бўладиган танаффус унга қўл келиши мумкин. Бу вақтда жамоамиз сафига қайтади.

Киритилди: 16.03.2025 06:30. Ўқилди: 1141 марта. Фикрлар: 5 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

29.03.2025. Суперлига. 3-тур.
18:30
Насаф
0-0
Нефтчи

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.