Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Андижон» футболчиси 2 та ўйинга четлатилди, Акмал Мозговой жаримага тортилди

Ўзбекистон футбол ассосиацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Суперлига

“Сурхон” — “Бухоро”

Ўзбекистон Суперлигасининг 15-тури доирасидаги “Сурхон” — “Бухоро” учрашувининг 45+1-дақиқасида “Сурхон” жамоаси мураббийи Февзи Давлетов, 90+6-дақиқасида эса ушбу жамоа футболчиси Беҳзод Шамсиев ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, уларнинг ҳар иккисига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Динамо” — “Насаф”

15-тур доирасидаги “Динамо” — “Насаф” учрашувининг 61-дақиқасида “Насаф” жамоаси футболчиси Акмал Мозговой ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Акмал Мозговойга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, учрашув мобайнида стадионга ташриф буюрган мухлислар томонидан елим идишлар улоқтирилиши оқибатда ўйинда фаолият олиб бораётган фотомухбирга теккан. Учрашув якунланганидан сўнг трибуна ости йўлагига олиб кирилаётган ҳакамлар бригадасига ҳам елим идишлар ва турли хил жисмлар улоқтирилган.

“Суперлига ва Про лига регламенти”нинг 15.4 — бандида клуб ўз томошабинлари (жамоа мухлислари), шунингдек, клуб номидан бирор бир учрашувда муайян вазифани бажараётган ҳар қандай шахс хулқи учун жавобгар ҳисобланиши белгиланган. Стадионда жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминламагани учун “Динамо” клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Пахтакор” — “Навбаҳор”

15-тур доирасидаги “Пахтакор” — “Навбаҳор” учрашувининг 83-дақиқасида “Пахтакор” вакили Башар Ресан ўйин вақтини чўзганлиги учун сариқ карточка олган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Башар Ресанга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Нефтчи” — “Хоразм”

Суперлиганинг 15-тури доирасидаги “Нефтчи” — “Хоразм” учрашувининг 68-дақиқасида “Хоразм” жамоаси футболчиси Ихтиёр Тошпўлатов ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ихтиёр Тошпўлатовга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Андижон” — “Бунёдкор”

Суперлиганинг 15-тури доирасидаги “Андижон” — “Бунёдкор” учрашувининг 73-дақиқасида “Андижон” жамоаси футболчиси Илҳомжон Абдуғаниев захира ўриндиғига яқинлашаётганда мухлислар томонидан унга нисбатан эътироз билдирилган ва бунга жавобан футболчи мухлисларига қарата номақбул ишора (жест) кўрсатган. Бу эса мухлисларнинг катта норозилигига ҳамда оммавий тартибсизликка сабаб бўлган. Шундан сўнг мезбон жамоа захира ўриндиғига турли хил жисмлар улоқтирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Илҳомжон Абдуғаниевга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.


U-21 чемпионати

“Нефтчи U-21” — “Бухоро U-21”

“Суперлига ва Про лига регламенти”нинг 15.17 — бандида мезбон клуб ва вазиятдан келиб чиқиб меҳмон клуб ўйин тугаши билан 120 дақиқа ичида инспекторга ҳамда 24 соат ичида Лигани учрашувнинг рақамли шаклдаги видеойозувини талаб қилинган форматда тақдим этиши шарт. Бунда тасвир шартли равишда таймер ёқилган ҳолда жамоаларнинг майдонга чиқиш пайтидан то кийиниш хонасига қайтишгача бутун учрашув давомида узлуксиз суратга туширилиши зарур бўлса-да, мазкур учрашувда “Нефтчи U-21” жамоаси учрашув видеойозувини белгиланган вақт ичида Лигани тақдим этмаган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Нефтчи” клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Сурхон U-21” — “Бухоро U-21”

15-тури доирасидаги “Сурхон U-21” — “Бухоро U-21” учрашувининг 80-дақиқасида “Сурхон U-21” жамоаси футболчиси Камронбек Юсупов ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олган. Учрашувнинг 67-дақиқасида “Бухоро U-21” жамоаси мураббийи Мирислом Ҳасанов ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка билан жазоланган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, уларнинг ҳар иккисига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Андижон U-21” — “Бунёдкор U-21”

U-21 чемпионатининг 15-тури доирасидаги “Андижон U-21” — “Бунёдкор U-21” учрашувининг 45+1-дақиқасида “Бунёдкор U-21” жамоаси футболчиси Абдулазихон Абдурашидов ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Абдулазихон Абдурашидовга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Динамо U-21” — “Насаф U-21”

15-тур доирасидаги “Динамо U-21” — “Насаф U-21” учрашувининг 31-дақиқасида “Насаф U-21” жамоаси футболчиси Миршодбек Суюнов ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Миршодбек Суюновга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Пахтакор U-21” — “Навбаҳор U-21”

15-тур доирасидаги “Пахтакор U-21” — “Навбаҳор U-21” учрашувининг 85-дақиқасида “Навбаҳор U-21” жамоаси футболчиси Шерзодбек Абдулбориев ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шерзодбек Абдулбориевга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Нефтчи U-21” — “Хоразм U-21”

U-21 чемпионатининг 15-тури доирасидаги “Нефтчи U-21” — “Хоразм U-21” учрашувининг 90-дақиқасида “Нефтчи U-21” жамоаси футболчиси Муҳаммаджон Тоҳиржонов ўйин вақтини чўзганлиги учун сариқ карточка олган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Муҳаммаджон Тоҳиржоновга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Учрашувнинг 90+3-дақиқасида “Хоразм U-21” жамоаси футболчиси Аъзамжон Абдуллаев тўп учун курашда рақиб футболчисининг оёғига оёғи билан зарба бергани учун қизил карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Аъзамжон Абдуллаевга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

Бундан ташқари, комиссар билдиргисига кўра, “Нефтчи U-21” жамоаси учрашувга етарли даражада тайёргарлик кўрмагани аниқланган. Жумладан, стадионда овоз кучайтиргич ишламагани, ўйин расмийларини кутиб олиш билан боғлиқ масалаларга масъулиятсизлик қилингани ҳамда учрашув видеойозувини белгиланган вақт ичида Лигани тақдим этмаган.

Шунингдек, “Нефтчи U-21” жамоаси учрашувга келмаган шифокор ва маъмурни қайдномаға киритиб, учрашув расмийларига ёлғон маълумот берган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Нефтчи” клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


Барча мураббий, футболчи, ҳакам ва расмийларни ҳар қандай вазиятда эҳтиросларга берилмасдан, профессионал бўлишга чақирамиз. Сизлар ўсиб келаётган ёшлар учун намуна эканликларингизни яна бир бор эслатиб ўтамиз!

Киритилди: 28.07.2025 09:57. Ўқилди: 2936 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 20 42
2 Насаф 19 40
3 Динамо 20 38
4 Пахтакор 20 36
5 Бунёдкор 20 35
6 ОКМК 19 34
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 19 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

16.08.2025. Суперлига. 19-тур.
20:15
Насаф
2-0
Шўртан

Навбатдаги учрашув

23.08.2025. Суперлига. 20-тур.
18:30
Сурхон
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.