Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «Асосий мақсадимиз — очко олиш ва гуруҳдаги ҳолатимизни яхшилаш»

Элит ОЧЛ 3-тури доирасида бўлиб ўтадиган «Шабаб ал-Аҳли» – «Насаф» учрашуви арафасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда футболчимиз Ғолиб Ғайбуллаев иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев:

— Биз эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз. “Шабаб Ал Аҳли” — кучли жамоа. Улар сифатли футбол намойиш этади, таркибида маҳоратли футболчилар етарли. Шунингдек, жамоавий ўйинлари ҳам юқори даражада.

Ҳар иккала жамоа ҳам яхши футбол кўрсатишга интилади. Ишонаманки, эртанги баҳс томошабинлар учун қизиқарли бўлади.

Ғолиб Ғайбуллаев:

— Жамоамиз эртанги ўйинга жиддий тайёрланди. Бу учрашув ҳар иккала жамоа учун ҳам мураккаб ва қизиқарли бўлиши аниқ. Биз бу ерга очко олиш учун келганмиз.

Савол: Жамоангиз дастлабки икки турда очко ололмади. Эртанги баҳсда бу натижани ўзгартириш учун нималарга эътибор қаратяпсиз?

Рўзиқул Бердиев:

— Асосий мақсадимиз — очко олиш ва гуруҳдаги ҳолатимизни яхшилаш. Бу босқичда кучли рақиблар кўп. Биз шу пайтгача иккита кучли жамоага қарши ўйнадик ва муносиб қаршилик кўрсата олдик. “Шабаб Ал Аҳли” ҳам юқори савиядаги рақиб, аммо биз майдонга ижобий натижа учун чиқамиз.

Савол: “Шабаб Ал Аҳли” мураббийи сиз ҳақингизда илиқ фикр билдирди. Жамоа билан узоқ йиллардан буён биргалигингиз жамоага янада куч беришини айтиб ўтди. Сиз бу фикр ҳақида нима дея оласиз?

Рўзиқул Бердиев:

— “Шабаб Ал Аҳли” мураббийига илиқ сўзлари учун миннатдорчилик билдираман. У ҳам ўз жамоаси билан катта ишлар қилмоқда — ўтган мавсумда чемпионликни қўлга киритди. Биз бир-биримизни яхши биламиз, чунки ўтган мавсумда икки бор тўқнаш келганмиз. Эртанги ўйин яна бир фойдали тажриба бўлади.

Ҳар бир мураббий яхши натижа учун ҳаракат қилади. Йигитларимизни шунга тайёрладик.

Киритилди: 20.10.2025 23:56. Ўқилди: 1546 марта. Фикрлар: 12 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Сўнгги учрашув

29.11.2025. Суперлига. 30-тур.
15:00
Насаф
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.