Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Шерзод Жўраев: «Биз наманганлик мухлисларни хурсанд қилиш учун ўйнаяпмиз»

Ўзбекистон Суперлигасининг 27-туридан ўрин олган «Навбаҳор» – «Насаф» (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Шерзод Жўраев иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. «Лочинлар» устози одатдагидек, ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

— «Насаф» ўз номи ва тарихига эга жамоалардан бири. Қаршиликларнинг кучли футбол намойиш этишларини ҳамма билади. Шундан келиб чиқиб, биз бу жамоага қарши очиқ ўйин намойиш эта олмасдик. Шу боис, асосий эътиборни ҳимояга қаратган ҳолда, қарши ҳужумда ўз кучимизни синаб кўришни мақсад қилгандик. Ўйин оғир кечишини билардик ҳамда амалда ҳам шундай бўлди.

— Бугун жамоангиз ғалаба учун майдонга тушдими ёки ютқазиб қўймаслик учунми?
— Бугун ғалабани кўзлаб, майдонга тушгандик. Биласиз, футболда ҳамма ютуқ ҳақида ўйлайди, ўйинни ўтказиб олсак бўлди, деб ўйлайдиган жамоа бўлмаса керак. Биз наманганлик мухлисларни хурсанд қилиш учун ўйнаяпмиз. Олдинги учрашувларда ишқибозларни ранжитиб қўйдик, энди уларнинг ишончларини яна қайтаришга ҳаракат қиляпмиз. Худо хоҳласа, кейинги ўйинларда ҳам футболчилар майдонда барча имкониятларини ишга солишади.

— Рақиб таркибидаги қайси футболчининг ҳаракатлари сиза кўпроқ ёқди?
— «Насаф» ҳеч қачон бир ёки икки нафар футболчига суяниб ўйнамайди. Доимо жамоавий ўйин тузишга ҳаракат қилади. Шу боис, алоҳида кимнидир ажратиб кўрсата олмайман. Менга Рўзиқул Бердиевнинг иш юритиш услуби доим ёққан, у кишининг методикасини бемалол ўрганса бўлади.

— 2022 йилдан буён “Насаф" «Навбаҳор»нинг чемпион бўлиши ёки кубокни қўлга киритишига тўсқинлик қилиб келмоқда. Бугунги дуранг сабабли, қайсидир маънода ўша натижалар учун реванш олинди, деса бўладими? Бу борадаги фикрингиз қандай?
— Агар шундай бўлган бўлса, буни қайтар дунё дейдилар. Доим ҳам «Насаф» ютавермайдику. Биз қаршиликларга қарши кечган баҳсда олдинги натижаларни ўйламасдан, ўз ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қилдик. Бундай жамоалар билан тўқнаш келиб, сиз ўз даражангизни билиб оласиз. Чунки «Насаф» Осиё Чемпионлар лигасида «Ал-Ҳилол», «Ал-Аҳли» каби гранд жамоалар билан тенгма-тенг ўйнади. Шу орқали футболчилар катта футболга қадам ташлашади, шу орқали мотивация уйғонади.

— Бугунги учрашувда ўйинчиларда иштиёқ умуман бошқача бўлди. Сиз мазкур ўйиндан олдин футболчиларга нима дедингиз?
— Қўқондаги беллашувда ҳам йигитларда иштиёқ юқори бўлганди, фақат хатолар кузатилганди. «Бунёдкор»га қарши кечган баҳсда ҳам хатолар давом этди. Бугун эса иложи борича хато қилмасликка ҳаракат қилдик. Қолаверса, «Насаф» билан бўладиган ўйинга футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас.

— Чемпионлик пойгасида қайси жамоанинг имкониятини юқори баҳолайсиз?
— «Нефтчи»нинг тақвими унчалик мураккаб эмас. «Насаф»да тақвим бироз оғирроқ: Тошкентда «Пахтакор» билан ўйнайди, ўз майдонида «Динамо»ни қабул қилади. Футболда чемпионликка эришиш эмас, балки уни сақлаб қолиш қийин, деб ўйлайман.

— Бугун Дурбек Умаралиевни «Навбаҳор» мураббийлар штабида кўрдик...
— Дурбек Умаралиев яхши мутахассис, футболчиларнинг жисмоний ҳолати бўйича яхши иш олиб боради. Шу боис, уни мураббийлар штабига чақиришга қарор қилдик.

— Дурбек Умаралиевнинг мураббийлар штабидан жой олиши жамоага қанчалик ёрдам берди?
— Бу саволга бирор нарса дея олмайман. Ёрдами теккан бўлиши ҳам мумкин. Ҳамма бугунги беллашувни кўрди.

— Наврўзбек Иминжонов бугун қайдномадан ўрин олмади. Бу нима билан боғлиқ?
— Ихтиёримизда 3 нафар марказий ҳужумчи бор ва уларнинг бири Иминжонов ҳисобланади. Бугун Аугусто Педронинг хизматларидан фойдаланишга қарор қилдим.

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати.

Киритилди: 31.10.2025 07:07. Ўқилди: 849 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 27 34
9 Қизилқум 27 32
10 Қўқон-1912 28 30
11 Андижон 26 29
12 Машъал 28 29
13 Сурхон 27 28
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 27 24
16 Шўртан 27 15

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Сўнгги учрашув

08.11.2025. Суперлига. 28-тур.
18:15
Насаф
1-2
Машъал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.