Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўзбекистон Суперлигасининг 2025-йилги мавсуми учун рамзий жамоаси эълон қилинди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Суперлиганинг 2025-йилги мавсум рамзий жамоасини эълон қилди. Видео тўлиқ сунъий интеллект томонидан яратилган.

Мавсум чемпиони “Нефтчи” ҳамда “Пахтакор”дан 3 нафардан футболчи танлаб олинган. “Динамо”дан 2 нафар, шунингдек, “Насаф”, “ОКМК” ва “Сўғдиёна”дан бир нафардан футболчи рамзий жамоадан ўрин олган.

Суперлига–2025 мавсум рамзий жамоаси:

Дарвозабон:
Владимир Назаров (“Пахтакор”)

Ҳимоячилар:
Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”),
Анвар Ғофуров (“Нефтчи”),
Жаҳонгир Ўрозов (“Динамо”)

Яримҳимоячилар:
Икром Алибоев (“Нефтчи”),
Ратинё (“Динамо”),
Ойбек Бозоров (“Насаф”),
Жамшид Искандеров (“Нефтчи”),
Хуршид Ғиёсов (“ОКМК”)

Ҳужумчилар:
Люпчо Дориев (“Сўғдиёна”),
Игор Сергеев (“Пахтакор”)

Бош мураббий: Камолиддин Тожиев (“Пахтакор”)

Маълумот учун, 2025-йилги мавсум Ўзбекистон Суперлигасида Фарғонанинг “Нефтчи” клуби бош совринга эга чиқди. Виталий Левченко бошчилигидаги жамоа мавсум якунига бир тур қолганда чемпионликни расмийлаштирди.

Киритилди: 29.11.2025 17:02. Ўқилди: 1533 марта. Фикрлар: 1 та.