Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Қаршидаги Марказий стадион майсаси янгисига алмаштирилади

Кеча — 9 декабрь куни Лига ишчи гуруҳи Қарши шаҳрида бўлиб, «Насаф» клуби раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Марказий стадион бўйича режалар бўйича учрашувда Шўртан газ-кимё мажмуаси директори Шуҳрат Асланов ҳам бевосита иштирок этди.

Қарши Марказий Республиканинг энг олди стадионларидан бўлиб, у халқаро беллашувларга мезбонлик қилиш бўйича ҳам катта тажрибага эга. Майдон парвариши, унинг текислик юзаси, дренаж ва суғориш тизими бир неча йиллардан буён яхши ҳолатда. Бироқ пандемия давридаги узилишлар сабаб майса ичида қатор бегона ўтлар пайдо бўлди ва шундай ҳолатда ҳам «Насаф» 5 йил давомида майдонни яхши савияда ушлаб турди.

Аввалроқ «Насаф» 2025 йил давомида олдиндан ҳаракат қилиб, Шўртан газ-кимё мажмуасига қарашли ҳудудда янги майса плантациясини ташкил қилгани ҳақида хабар бергандик. Ўтган давр давомида майса тўлиқ парвариш қилинди ва айни вақтда у яхши ҳолатга кириб улгурди. Шундан келиб чиқиб, янги мавсум олдидан Марказий стадиондаги амалдаги майса олиб ташланиб, унга плантациядаги майса ётқизилиши режалаштирилган. Кейинчалик мазкур тажриба амалга тўлиқ тадбиқ этилади. Сир эмаски, «Насаф» клуби ҳар йили камида 1 та стадионли майсани қолган клубларга ҳам етказиб бериш билан шуғулланиб келади.

Стадион бўйича кенг кўламли амалий ишлар тез орада бошланади. Режага кўра, Марказий майдони келаси йилнинг апрель ойида расмий учрашувларни қабул қилишга тайёр бўлади. Унга қадар «Насаф» ўзининг уй учрашувларини Шўртан майдонида ўтказади. Бунда бир жиҳатга эътибор қаратиш лозим, агар янги майса стадионнинг ўзида экилганида, «Насаф» июнь ойига қадар нейтрал майдондан фойдаланишига тўғри келарди. Плантациядаги тайёр майса эса муддатни яқинлаштириш учун хизмат қилади.

Лига ва клуб ўртасидаги учрашувда келаси йил учун мўлжалланган қатор бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Ишчи гуруҳ Пролига масаласида ҳам ўрганишларни амалга ошираётган бўлиб, Қаршидаги Геолог стадиони ва унинг келгусидаги режалари хусусида ҳам келишувларга эришди. Шунингдек, Бешкент мажмуаси ҳам кўздан кечирилди. Мазкур ҳудуд Лиганинг келгусидаги лойиҳалари учун муҳим аҳамият касб этади.

Ишонамизки, 2026 йилги мавсумда Марказий стадиони янги қиёфа касб этади. Лига «Насаф» клубининг сиёсати ва режаларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ҳамда ишга бўлган профессионал ёндашувини қадрлайди.

Киритилди: 10.12.2025 21:44. Ўқилди: 630 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Сўнгги учрашув

29.11.2025. Суперлига. 30-тур.
15:00
Насаф
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.