Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига. «Динамо» футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди

Бугун Zoom платформаси орқали Суперлига 3-тур учрашувларига бағишланган таҳлил йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов иштирок этиб, ҳакамлар фаолияти юзасидан ўз фикр ва тавсияларини билдирди. Шунингдек, мазкур тур учрашувлари бўйича таҳлиллар Фарҳод Абдуллаев, Валентин Коваленко, Бобур Ҳайдаров ва Жаҳонгир Саидовлар томонидан олиб борилди.

Футбол қоидалари халқаро даражада ишлаб чиқилган бўлиб, уларни ўзбошимчалик билан талқин қилиш ёки ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Ҳакамлар ҳар бир вазиятни белгиланган қоидалар ва аниқ критерийлар асосида баҳолаши лозим. Қарорлар ўйиннинг бориши ёки ташқи омилларга қараб эмас, аввало ўйин қоидалари ва мавжуд мезонларга таяниб қабул қилиниши муҳим.

Шу боис барча ҳакамлар ягона ёндашув асосида ишлаши зарур. Бу талаб нафақат Суперлига, балки Пролига ва Биринчи лига учрашувларига ҳам тегишли. Ҳакамлар фаолияти мунтазам таҳлил қилиб борилмоқда ва кейинги тайинловлар уларнинг ўйинлардаги фаолиятига қараб белгиланади.

Шунингдек, жисмоний тайёргарлик масаласи ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳакамлар ўйинларни юқори савияда бошқариши учун доим оптимал спорт формасида бўлиши талаб этилади.

Экипировка масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада клубларга расмий хатлар юборилган бўлиб, футболчилар белгиланган тартиб ва талабларга амал қилиши лозим. Қоидаларга риоя этилмаган ҳолатларда регламент асосида тегишли чоралар кўрилади, — деди Равшан Ирматов.

Йиғилиш давомида футболчиларнинг экипировкаси масаласига етарли эътибор қаратилмаётгани ҳам танқид қилинди. Ҳакамлар ушбу ҳолатга жиддий ёндашиб, қоидаларга амал қилмаган футболчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриши зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, ҳакамларнинг майдондаги жойлашуви ва эпизодларга нисбатан позиция танлаши масаласи ҳам муҳокама қилинди. Айрим учрашувлардаги вазиятлар мисол тариқасида кўриб чиқилди.

Хусусан, «Сурхон» — «Бунёдкор» учрашувида VAR орқали гол бекор қилинган эпизод юзасидан ҳам фикрлар билдирилди. Шунингдек, «Динамо» — «Насаф» учрашувида «Динамо» футболчисига нисбатан қизил карточка кўрсатилмаган вазият бўйича Достон Раҳмонов ҳамда бошқа ҳакамларнинг фикрлари тингланди. Мазкур эпизод таҳлил қилиниб, ушбу ҳолатда аниқ қизил карточка кўрсатилиши кераклиги бўйича кўрсатма берилди.

Бундан ташқари, «Машъал» — «Қизилқум» учрашувидаги вазият ҳам кўриб чиқилди. Унда VAR орқали эпизод қайта кўрилганидан сўнг бош ҳакам Ғайрат Жўраев томонидан қизил карточка кўрсатилиши лозимлиги қайд этилди.

Йиғилиш якунида ҳакамлар фаолияти мунтазам равишда кузатиб борилиши, баҳолаш ва кейинги тайинловлар уларнинг майдондаги ишлаш сифати асосида амалга оширилиши қайд этилди.

Киритилди: 14.03.2026 23:12. Ўқилди: 622 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Сўнгги учрашув

12.03.2026. Суперлига. 3-тур.
20:00
Динамо
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

20.03.2026. Суперлига. 4-тур.
17:00
Насаф
-:-
Сурхон

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.