Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Самвел Бабаян: "Ўйин натижага мос бўлмади"

«Насаф» – «Андижон» (1:0) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Самвел Бабаян қатнашди.

— Бугун чемпионатдаги 5-чи ўйинимиз, афсуски мағлуб бўлдик. Ўйин натижага мос бўлмади. Қайсидир вазиятда «Насаф» тўпни назорат қилди, лекин дарвозамиз олдида яққол вазият ярата олмади. Мағлубият аламли, албатта. Биргина вазиятда тезкор ҳужумни ўтказиб юбордик. Рақиб дарвозабони тезкорлик билан бошлаб берган вазиятдан фойдаланди. Ўз хатомиз туфайли ютқаздик. Хатоларни ўрганиб, ишлашда давом этамиз. Узоқ йўл босиб келган мухлисларимиз олдида мағлуб бўлиш жуда аламли ва улар олдида хижолатдамиз. Мухлисларимизга ачинарли бўлди, улар узоқ йўл босиб келиб бизни қўллашди. Мен улардан узр сўрайман. Принципиал рақибга мағлуб бўлиш оғир зарба. Лекин биз кучли жамоа бўлмоқчи бўлсак, шижоат топиб мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак.

— Черан ва Боаке кўп ҳаракат қилишди. Аммо ярим ҳимоя уларга камроқ ёрдам бергани туфайли ушбу жуфтлик самарасиз ўйнади. Бу фикрга қўшиласизми?

— Биринчи навбатда улар ҳимояда катта ҳажмдаги ишни бажаришди. Тўп назорати пайтида кенг ҳаракатландик. Лекин Черан ва Боаке боғлами эффект бермади. Ўрта зонада муаммоларимиз мавжуд. Ҳужум ташкил этишда ривожланиш бўлмаяпти. Шунингдек, ҳимоядан ҳужумга ўтишда ҳам камчиликларимиз кўринди. Бир қанча сабаблар бор. Вазиятлар ярата олмадик, биз кўпроқ тўпни пастроқда олиб ҳаракатландик. Рақиб дарвозасига қадар 50-60 метр масофадан ишғол қилиш қийин, айниқса, рақибнинг уч нафар ҳимоячилари тартибли ҳаракатланди. «Насаф»ни олдинги ўйинларидан кўра, бугун «Насаф» ҳимояси тартибли ўйин кўрсатди.

Киритилди: 04.04.2026 08:03. Ўқилди: 693 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Сўнгги учрашув

08.04.2026. Суперлига. 6-тур.
18:00
Қўқон-1912
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик