Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: "Рақиб стандарт вазиятларда бизга анча қийинчилик туғдирди"

«Насаф» – «Андижон» беллашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қатнашди.

— Майдонда сифатли ва тартибли бўлишга ҳаракат қилдик. Йигитлар майдонда кўп меҳнат қилишди. Шунинг эвазига ишончли ғалабага эришдик. Рақиб жамоа бизга стандарт вазиятларда анча қийинчилик туғдирди. Футболчиларимиз позицион ва қарши ҳужумларда мазмунлироқ кўринишди. Ғалаба ёқимли ва узоқ йўл босиб келган мухлисларимизни табриклайман.

— Мурод Раҳматов фаолиятидаги 8-голини урди. Қизиғи, урган голларида «Насаф» 7 марта ютган ва 1 бор дуранг ўйнаган. Унинг прогреси ҳақида нима дея оласиз?

— Менга бу статистика жуда қизиқ туюлди. Бу Муроднинг саккизинчи голи бўлганини билмас эканман. Мурод универсал ўйинчиларимиздан бири. Ҳимояда ва қанот ҳимоясида ҳам унинг бизга кўп ёрдами тегади. Раҳматов бугунги учрашувда муҳим голни урди. Лекин баҳс охирида толиқиб қолгани — бир ҳафта биз билан шуғулланмагани таъсир қилди. Нафақат унда, балки Алибек, Ғолиб каби футболчиларимизда жароҳатлар борлиги учун охирги назорат учрашувига уларни жалб қилмаган эдик. Муроднинг универсаллиги биз учун жуда ҳам муҳим. Асосий таркиб ўйинчиси бўлиб, доимо катта ҳажмдаги ишни бажаряпти. Бу ёқимли. У тажрибасини янада ошириб бориши керак.

— Мавсум олдидан «Насаф»ни етакчилар тарк этганида энди жамоа қандай ҳаракат қилади, деган саволлар кўпайганди. Ўтган турда «Сурхон»га ютқазилганида танқидий фикрлар бўлди. FIFA кунларида қандай ишлар олиб борилди?

— Танқидлар ҳар доим бўлган, бунга кўп эътибор қаратмаймиз. Ўйинимизни шакллантириб боришимиз керак. 10 га яқин тажрибали футболчиларимиз кетганидан кейин турли фикрлар билдирилди. Шунга қарамай, жамоа мавқеини сақлаб қолишимиз керак. Имкониятимиздан келиб чиқиб, жамоавий ўйинни шакллантиришга кўпроқ урғу бердик. Қолаверса, руҳий томондан ҳам яхши ишлов берсак, бу натижа беришини биламиз. Яна бир мақсадларимиздан бири — ёшларимизни тажрибасини орттириб боришимиз керак. Бугунги ўйинимиз таҳсинга лойиқ бўлди.

Киритилди: 04.04.2026 08:05. Ўқилди: 675 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Сўнгги учрашув

08.04.2026. Суперлига. 6-тур.
18:00
Қўқон-1912
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик