Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Қўқон-1912» — «Насаф» ўйинида юзага келган вазият бўйича ЎзФҲМ ва ЎзПФЛ ўртасида учрашув ўтказилди

«Қўқон-1912» — «Насаф» учрашувида юзага келган вазият бўйича тақдим этилган қўшимча маълумотлар ортидан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси вакиллари билан мазкур масала юзасидан муҳокама ўтказилди.

Томонлар ўртасида юзага келган келишмовчиликлар батафсил муҳокама қилиниб, улар тўлиқ бартараф этилди. Хусусан, амалдаги ФИФА ҳамда ИФАБ талаблари ва регламентлари доирасида ВАР жараёнларига оид маълумотлар алмашинуви тартиби, томонларнинг ваколатлари ва масъулиятлари юзасидан ўзаро тушунча ва ёндашувлар ягона позицияга келтирилди.

ФИФА ва ИФАБ протоколлари ўзбек тилига таржима қилинганда, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) учинчи томон сифатида нотўғри талқин қилинган. Аслида эса, ЎзПФЛ мусобақани ўтказувчи ташкилот сифатида мазкур жараёнда бевосита иштирок этувчи томон ҳисобланади ва учинчи томон сифатида қаралмайди.

Шунингдек, ҳозирги кунга қадар юзага келган ҳолатлар ҳамда келгусида амалга ошириладиган ишлар икки ташкилот ўртасида амалда бўлган шартнома бандлари асосида тизимли ва тартибли равишда давом эттирилиши таъкидланди.

ЎзФҲМ ва ЎзПФЛ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш ҳамда футбол ҳакамлиги тизимида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш устувор вазифа эканлиги яна бир бор эслаб ўтилди.

ЎзФҲМ келгусида ҳам Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси билан самарали ва конструктив ҳамкорликни изчил давом эттиради.

Мазкур ҳолат Суперлига 5–6-тур учрашувлари таҳлили давомида инструкторлар ва ҳакамлар иштирокида атрофлича кўриб чиқилди. Шунингдек, «Қўқон-1912» — «Насаф» учрашувида юзага келган вазият бўйича ҳакамлар ҳамда жамоалар аъзоларининг ҳаракатларини ҳар томонлама ўрганиш мақсадида махсус ишчи гуруҳ ташкил этилиши ва тегишли текширувлар ўтказилиши белгиланди.

Киритилди: 13.04.2026 10:37. Ўқилди: 1477 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Сўнгги учрашув

13.04.2026. Суперлига. 7-тур.
18:00
Насаф
1-1
Бухоро

Навбатдаги учрашув

18.04.2026. Суперлига. 8-тур.
18:00
Нефтчи
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик