Насаф

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Эксперт ҳакамлар гуруҳи «Нефтчи» – «Бухоро» ва «Бунёдкор» – «Насаф» учрашувларидаги баҳсли вазиятларга баҳо берди

Эксперт ҳакамлар гуруҳи «Нефтчи» – «Бухоро» ва «Бунёдкор» – «Насаф» учрашувларидаги баҳсли вазиятларга баҳо берди

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳузуридаги Эксперт ҳакамлар гуруҳи Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган «Нефтчи» – «Бухоро» ҳамда «Бунёдкор» – «Насаф» учрашувларида муҳокамаларга сабаб бўлган эпизодлар юзасидан хулосасини эълон қилди.

«Нефтчи» – «Бухоро» учрашувининг 7-дақиқасида «Бухоро» ҳужумчисининг зарбасидан кейин тўп «Нефтчи» футболчисининг юқорига кўтарилган ва нотабиий ҳолатдаги қўлига теккан. Экспертлар бош ҳакам томонидан пенальти белгиланиши тўғри қарор бўлганини қайд этди.

21-дақиқада эса «Бухоро» футболчисининг «Нефтчи»нинг 7-рақамли ўйинчисига енгил тегиниши оддий футбол контакти сифатида баҳоланган. Шу боис ушбу вазиятда пенальти белгиланмаслиги тўғри қарор деб топилди.

51-дақиқада тўп аввал «Бухоро» футболчисининг оёғига тегиб, йўналишини ўзгартирганидан кейин қўлига теккани учун қўл билан ўйин қайд этилмагани ҳам тўғри деб баҳоланди.

73-дақиқада «Бухоро» ҳимоячиси аввал тўпга ўйнагани, кейин эса ҳаракат давомида рақибининг оёғини босиб юборгани муқаррар тўқнашув сифатида эътироф этилди. Шунинг учун қоидабузарлик белгиланмагани тўғри қарор бўлган.

90+1-дақиқада эса «Бухоро»нинг 6-рақамли футболчиси рақибини ортидан туртиб йиқитган. Экспертлар мазкур эпизодда ҳакам томонидан жарима зарбаси белгиланишини тўғри қарор сифатида баҳолади. Шу билан бирга, «Бухоро»нинг 4-рақамли футболчиси ҳаракатларида қўполлик ёки агрессив хатти-ҳаракат кузатилмагани таъкидланди.

Шунингдек, «Бунёдкор» – «Насаф» учрашувининг 52-дақиқасида «Насаф»нинг 20-рақамли футболчиси эҳтиётсизлик оқибатида рақибининг юзига қўли билан зарба берган эпизод ҳам кўриб чиқилди.

Экспертлар бош ҳакам ушбу вазиятни дастлаб эътиборсиз қолдиргани боис VAR аралашуви тўғри бўлганини қайд этди. Видео такрордан кейин футболчига сариқ карточка кўрсатилиши эса тўғри интизомий чора сифатида баҳоланди.

Манба: uzfhm.uz

Киритилди: 19.07.2026 16:11. Ўқилди: 1807 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 27 64
2 Пахтакор 27 59
3 Навбаҳор 27 55
4 Насаф 27 45
5 ОКМК 27 45
6 Локомотив 27 43
7 Бухоро 27 42
8 Динамо 27 37
9 Қизилқум 27 35
10 Сурхон 28 32
11 Андижон 28 32
12 Сўғдиёна 27 30
13 Хоразм 27 26
14 Бунёдкор 27 26
15 Қўқон-1912 27 24
16 Машъал 27 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Ал-Ваҳда 4 9
2 Кувайт СК 4 6
3 Насаф 4 4
4 Холидия 4 4

Сўнгги учрашув

08.11.2026. Суперлига. 27-тур.
16:00
Бухоро
0-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

21.11.2026. Суперлига.
17:00
Насаф
—
Машъал

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик