Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Клопп Германия терма жамоасининг асосий дарвозабонини танлади

Германия терма жамоасини ёзда қабул қилиб олган Юрген Клопп илк ўйинлар олдидан асосий дарвозабон масаласида қарор қабул қилди.

Fussball Transfers нашрининг Bild'га таяниб хабар беришича, Клопп Марк-Андре тер Штегенни жамоанинг биринчи рақамли дарвозабони сифатида кўрмоқда. Агар 34 ёшли голкипер яхши формада бўлса, асосий таркибда айнан у майдонга тушади.

Манбага кўра, Клопп аллақачон тер Штеген билан боғланиб, у билан суҳбат ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, август ойи бошида тер Штеген «Барселона»дан «Аякс»га ижара асосида ўтган эди.

Дарвозабон Германия терма жамоаси сафида ҳозирга қадар 44 та учрашув ўтказиб, 54 та гол ўтказиб юборган.

Германия терма жамоаси Клопп бошчилигидаги навбатдаги учрашувини 24 сентябрь куни Нидерландияга қарши ўтказади.

Киритилди: 15.09.2026 18:11. Ўқилди: 2644 марта. Фикрлар: 0 та.