Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Насаф»га омад кулиб боқди

Бугун Ўзбекистон Кубоги чорак финал босқич дастлабки учрашувлари бўлиб ўтди. "Навбаҳор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги Косонсойдаги ўйин қизиқарли кечиши олдиндан тахмин қилинганди. Зеро, Олий лига 4- тур беллашувлари доирасида худди шу ўйингоҳда қаршиликлар 1:0 ҳисобида таслим этилишганди. Аммо, шу куни кутилган ўйин ва натижа амалга ошмади.

Учрашувга тўхталадиган бўлсак, биринчи бўлим шиддатли тус олгани ва хавфли вазиятларга бой бўлгани сабабли иккинчисига қарганда қизиқарлироқ ўтди. Меҳмонларга қарганда кўпроқ ташаббус футболчиларимизда бўлди. Суюнов дарвозаси сари йўлланган зарбалар бунга мисол бўлиши мумкин. "Лочинлар"дан Алишер Маҳмудов ва Илҳом Бойдедаевларда дарвозани ишғол этишга имкон бўлганди. Лекин, баъзи вазиятларда "аждарлар" дарвозабони бехато ҳаракат қилган бўлса, баъзан омад "Навбаҳор"дан юз ўгирди.

Иккинчи бўлимда ўйин хавфли вазиятларга бой бўлммади. Гарчи Ашурматов шогирдлари ўз майдонларида ғалаба учун ҳаракат қилишган бўлишсада, 64- дақиқага келиб "Насаф" учрашувдаги ягона голни уришга муваффақ бўлди. Белгиланган жарима зарбасини Алишер Юсупов амалга оширди. Футболчи тепган тўп Игорь Таранга тегиб, Дониёр Усмонов қўриқлаган дарвозадан жой олди. 90- дақиқада Собир Ҳамидовда яралган имкониятни ҳисобга олмаганда, қолган дақиқаларда наманганликлар ҳарчанд урунишмасин, аммо "Насаф" даврозасини ишғол этишни иложи бўлмади.

 

«Навбахор» – «Насаф» – 0:1. 2203 томошабин.

Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент) – 8,5, Х. Шодмонов (Бухоро) – 8,4, А, Цапенко (Тошкент вил.) – 8,5, Т. Тўхтасинов (Андижон) - 8.

Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).

"Навбаҳор": 24. Дониёр Усмонов, 4. Шукурали Пўлатов, 5. Раҳматулло Бердимуродов, 8. Азим Аҳмедов, 9. Илҳом Бойдедаев (11. Отабек Валижонов, 52), 10. Алишер Маҳмудов (18. Собир Ҳамидов, 64), 23. Абдумалик Абдуллаев (17. Соҳиб Абдуллаев, 76), 25. Элёр Жаҳонов, 27. Роббим Ҳасанов, 33. Тоҳир Шамсиддинов, 50. Юрий Рижко.

"Насаф": 25. Элдорбек Суюнов, 4. Мақсуд Каримов, 5. Ботир Қораев, 9. Илҳом Шомуродов (41. Азамат Алланиёзов, 60), 16. Алишер Юсупов, 17. Артур Геворкян ( 14. Лазиз Убайдуллаев, 89), 19. Игорь Таран (7. Акрам Баҳриддинов, 81),  20. Эркин Бойдуллаев, 23. Шерзод Аъзамов, 27. Илҳом Юнусов, 34. Фарруҳ Сайфиев.

Гол: И. Таран (66)

Огоҳлантиришлар: А. Геворкян (21), Л. Убайдуллаев (90+4)  - Ш. Пўлатов (64)

Киритилди: 11.06.2014 07:59. Ўқилди: 5971 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Насаф 2 3
3 ОКМК 2 3
4 Навоий ФА 2 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

10.05.2025. Суперлига. 9-тур.
19:00
Насаф
2-2
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.