Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Александр Хомяков: «Насаф»ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман»

"Насаф" - "Машъал" ўйинидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Александр ХОМЯКОВ иштирок этди.

— Ҳозир ўйин ҳақида гапиришим ҳам қийин. “Насаф”ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман. Биз уларга қарши ҳеч нарса қила олмадик. Айниқса, ҳимоя чизиғимиз ўта тартибсиз ҳаракат қилди. Хатоларимиз устида ишлашда давом этамиз. Ҳимояда бу қадар хатоларга йўл қўйиш... Билмадим. Ҳозирча аниқ бир нарса деёлмайман.

— Жамоа жорий мавсумда шу кунгача сафар ўйинларда мағлубият нималигини билмай келаётган эди...
— Биз “Насаф” кучли  жамоа эканлигини билардик ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Уларнинг қай тариқа ҳужум уюштиришини билардик ва шунга тайёр эдик. Биз яхши ҳимояландик. Аммо айрим вазиятларда, асосан якка курашларда биз уларган нисбатан ярим қадам секинроқ ҳаракат қилдик. “Насаф” сўнгги ҳафтада бир нечта учрашувларда майдонга чиқди ва биз улар иккинчи бўлимда жисмоний жиҳатдан чарчаб қолишларини кутгандик. Аммо афсуски, бунинг акси бўлди. Ҳа, биз сафарда очко йиғиш борасида “Локомотив” ва “Пахтакор”дан кейинги поғонада эдик. Аммо ҳар қандай серия ҳам вақти келиб ниҳоясига етади.

— Иккинчи даврада жамоангиз сафида ўзгаришлар кузатиладими?
— Ҳа, биз хужум чизиғимизни кучайтириш учун маълум ўзгаришларни амалга ошириш ниятида эдик. Бугунги  ўйиндан кейин  ҳимоя чизиғини ҳам кучайтириш ҳақида ўйлаб кўришга тўғри келади. Тўртта гол бу жуда кўп, жуда...

Киритилди: 15.06.2014 10:07. Ўқилди: 4820 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Насаф 2 3
3 ОКМК 2 3
4 Навоий ФА 2 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

10.05.2025. Суперлига. 9-тур.
19:00
Насаф
2-2
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

13.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
19:00
Пахтакор
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.