Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «Гол уришда қийналдик»

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

— Бугун қийналиб тўртта гол урдик, лекин уларга осонгина иккита гол “совға” қилдик, —дея гап бошлади қаршиликлар устози. — Гол уришимиз анча қийин бўлли. Сабаби меҳмонлар кўпчилик бўлиб ҳимояланишди. Ўйинга келадиган бўлсак, рақибимизни жуда яхши ўрганган эдик. Биласизлар муборакликлар сафар ўйинларида ҳали мағлуб бўлишмаган эди. Кўпроқ ҳимояда ўйнаб, тезкор қарши ҳужум уюштиришади. Иккита голдан кейин ўйинмизда бироз пасайиш кузатилда ва натижада ўз дарвозамиздан иккита гол олиб чиқишга мажбур бўлдик. Асосийси уч очкони қўлга киритдик. Бу жуда муҳим эди. Чунки аваалги турларда “Пахтакор” ва “Қизилқум”га қарши ўйинларда очко йўқотган эдик.

—Бугун Муҳаммадиев майдонга туширилмади. Қолаверса, Шомуродов ҳам захирада қолдирилди. Баҳриддинов ва Алланиязов деярли майдонга туширилмаяпти. Бунинг сабаби нимада?
—Шуҳрат ўйиндан олдинги машғулотларда кичик жароҳат олгани боис бугун майдонга туширмадик. Кейинги ўйинларда у тайёр бўлади. Алланиязовга имконият кўп бераяпмиз. Лекин гол уриш, вазиятлардан фойдаланиш борасида оқсаяпти. Баҳриддиновга келадиган бўлсак, биз мавсум бошланишига кам вақт қолганди уни таркибимизга жалб этганмиз. Шу боис жисмоний тайёргарлиги у қадар юқори эмас. Шомуродовга бу йилги мавсумда керакли ўйинларда керакли голларни урди. Тошкентда “Локомотив”, Қаршида “Бунёдкор” дарвозасини ишғол этди. Кутилмаганда кўричак бўлиб, жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлди. Шу сабабли бугун Таран ва Тўраевни асосий таркибда майдонга туширдим. Тажрибали ўйинчиларимизни ҳали ёрдами бизга тегади деб ўйлайман.

— Охирги пайтларда асосий дарвозабонимиз Элдорбек Суюнов хатоларга йўл қўймоқда...
— Саволингизни тушундим. Бу мени ҳам ўйлантираётган масала. Балки, Суюнов мен терма жамоада ўйнаяпман деб ўйлаётган бўлиши мумкин. Лекин ихтиёримизда дарвозабонлар етарли. Уларга имконият беришга тайёрман. Бизга меҳнат қиладиган, ишончни оқлайдиган, ўсишда тўхтамайдиган футболчилар керак.

Киритилди: 15.06.2014 10:13. Ўқилди: 4906 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Насаф 2 3
3 ОКМК 2 3
4 Навоий ФА 2 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

10.05.2025. Суперлига. 9-тур.
19:00
Насаф
2-2
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

13.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
19:00
Пахтакор
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.