Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Насаф» – «Локомотив»: ўзаро ўйинлар

“Локомотив” ва “Насаф” жамоалари олий лига баҳсларида 19 марта тўқнаш келишган.

Ушбу учрашувларнинг 11 тасида қаршилик футболчилар ғалаба нашидасини суришган. Бешта ўйинда дуранг натижа қайд этилган бўлса, “Локомотив” ҳисобида учта ғалаба мавжуд. Тўплар нисбати эса 28-14 жамоамиз фойдасига.

Ўзаро ўйинларда энг кўп қайд этилган ҳисоб – 2:0. “Локомотив” ҳар икки ғалабасига худди шундай ҳисоблар билан эришган бўлса, “Насаф” икки марта 5:1 ҳисобида тошкентлик футболчиларни таслим этган.

Айни пайтда олий лигада ўтказилган 14 учрашувдан кейин “Локомотив” футболчилари 36 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилишмоқда. “Насаф” эса улардан етти очко кам жамғарган ва жадвалда учинчи поғонани банд этган. Мазкур жамоаларнинг биринчи даврада Тошкентда ўтказилган ўйинида жанговар дуранг қайд этилганди – 1:1. Иброҳим Раҳимонвнинг биринчи бўлимда киритган голига ўйин сўнггида Илҳом Шомуродов жавоб қайтарган эди. “Локо” бу йилги мавсумда ҳозирча олий лигада мағлуб бўлмаган. Жамоа аъзолари киритилган ва ўтказилган тўплар нисбатида ҳам ҳозирча олий лигада энг яхши кўрсаткига эга. “Насаф” футболчилари эса иккинчи давра беллашувларини кўтаринки руҳда бошлашди ва Рўзиқул Бердиев шогирдлари бундан буёғига ўша “темп”да ўйинларни ўтказишни истаётганликлари аниқ. Умуман якшанба куни Қаршида ўтказиладиган баҳс қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ.

Ўзаро ўйинларда энг кўп қайд этилган ҳисоб – 2:0 (6 марта)
Ўзаро ўйинларда қайд этилган энг йирик ҳисоб – 5:1 ( 2 марта)
Сафарда қозонилган ғалаба — “Насаф” 4 марта, – “Локомотив” 1 марта
Ўзаро ўйинларда қайд этилган дуранг – Қаршида 1 марта, Тошкентда 4 марта
Ўзаро ўтказилган 18 ўйинда 6 хил натижа қайд этилган – 5:1, 2:0, 2:1, 1:0, 1:1, 0:0.

2014 й. Локомотив — Насаф 1:1
2013 й. Насаф — Локомотив 2:1
2013 й. Локомотив – Насаф 2:0
17.11.2012. Насаф — Локомотив 0:2
25.03.2012. Локомотив– Насаф 0:1
26.10.2010. Насаф — Локомотив 2:0
28.03.2010. Локомотив– Насаф 0:0
20.10.2009. Локомотив- Насаф 0:0
11.04.2009. Насаф -Локомотив 1:1
18.11.2008. Насаф – Локомотив 1:0
07.03.2008. Локомотив- Насаф 0:0
30.11.2007. Насаф – Локомотив 2:1
31.03.2007. Локомотив- Насаф 0:2
17.09.2006. Локомотив — Насаф 0:2
22.04.2006. Насаф – Локомотив 5:1
05.08.2005. Насаф – Локомотив 2:1
02.07.2005. Локомотив– Насаф 1:2
13.11.2004. Насаф — Локомотив 5:1
09.03.2004. Локомотив– Насаф 2:0

Киритилди: 10.08.2014 10:42. Ўқилди: 5531 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.