Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Насаф” кўригидаги словениялик Рой Рок ҳақида қисқача

Анталияда янги мавсумга тайёргарлик йиғинини олиб бораётган “Насаф” жамоаси бир вақда ўз сафига янги футболчиларни қўшиб олиш мақсадида бир нечта хорижий футболчиларни ҳам кўрикдан ўтказмоқда.

Бир неча кундан бўён “Насаф” сафига қўшилган словениялик чап қанот ҳимоячиси бўлган 28 ёшлик – Рой Рок кўрикдан ўтмоқда. Рой Рок 1986 йил 10 августда туғилган. Словения фуқаросидир.

Рой Рок ўз фаолиятини Словениянинг энг кучли жамоаси – “Марибор”да бошлаган. Сўнг “Меленчик” клубига ўтган, бу клубда озроқ фаолият юритгач яна қадрдон “Марибор” клубига қайтиб келган.

Рой Рок ўз фаолиятида биринчи марта кучини синаб кўриш учун хорижга йўл олади. У австриянинг “Вольфсбергер” клубида бир йил ўйнагач яна юртига қайтиб келади. Навбатдаги хорижга чиқишгача у “Сентура”, “Олимпик” ва “Рудара” жамоаларида тўп тепишга улгурган. Шундан сўнг Рой Рок голландиянинг биринчи дивизионида қатнашадиган “Волендам” жамоасида ўйнаган. “Волендам” жамоасидан ўтган йили Қозоғистоннинг Жамбил шаҳри “Тараз” клубига кўчиб ўтади.

“Тараз” билан бир йиллик шартнома имзолаган Рой Рок 24 марта майдонга тушиб, бир марта гол уришга эришган. У мавсум якунига еткач яна ўзига янги клуб қидира бошлади.

Айни пайтда Рой Рок Анталадиияда “Насаф” кўригидан ўтмоқда. У Рўзиқул Бердиев “имтиҳон”идан ўтса, жамоа билан шартнома имзолаши мумкин. Эслатиб ўтамиз, ҳозирда “Насаф”нинг чап қанот ҳимоя чизиғида 35 ёшни қоралаб қўйган – катта тажриба соҳиби Ботир Қораев ўйнаб келмоқда.

Киритилди: 05.02.2015 23:32. Ўқилди: 6021 марта. Фикрлар: 5 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Насаф 2 3
3 ОКМК 2 3
4 Навоий ФА 2 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

10.05.2025. Суперлига. 9-тур.
19:00
Насаф
2-2
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.