Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «ОЧЛда гуруҳдан чиқсак, «Футбол шарҳи» кўрсатувига албатта бораман»

20 февраль куни “Насаф” футбол клуби тақдимот маросими ўтказгани ҳақида хабар берган эдик. Ана шу тақдимот маросими сўнггида жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев журналистлар ва мухлисларнинг кўплаб саволларига жавоб берди.

Ҳозир ана шу савол-жавоблардан диққатимизни тортган мавзулар ҳақида сиз азиз ўқувчиларимиз билан ўртоқлашишни лозим кўрдик. Саволларнинг кўпчилиги жамоа таркиби юзасидан бўлди. Саволлардан шуни англаш мумкин эдики, кўпчилик мухлислар янги мавсумда жамоа таркиби легионер футболчилар ҳисобига кучайтирилишини кутишгани сезилиб турди.

— Сафимизга янги қўшилган хорижлик футболчилар биз билан бир мавсумга шартнома имзолашди. Бу биз учун ҳам улар учун қулай деб, ҳисоблайман. Мухлислар доим бизга “нега кучли легионер футболчиларни олмайсизлар”, деб мурожаат қилишади. Мен бу саволга имконимиз чегаралангани ҳақида гапириб келаман, кучли легионер футболчи қиммат туради, қурбимиз етадиганларнинг аксариятининг бизнинг ўйинчилардан устунлиги йўқ. Янги олган ўйинчиларни олиб, таркибимиз жуда кучайиб кетди, дея олмаймайман, биз фақат айрим кемтик жойларимизни тўлдирдик, холос.

— Агар бу легионер футболчилар яхши ўйин кўрсатиб, барчанинг эътиборига тушса, қўлдан чиқариб қўйишдан чўчимайсизми?
— Йўқ, бундан чўчимайман, легионер футболчи ҳам бирдан ўзини кўрсатиши қийин, уларни жамоа ўйинига мослашиб кетиши учун ҳам вақт керак бўлади. Агар мослашиш жараёни тезроқ бўлса — бу бизга ҳам, ўзларига ҳам яхши албатта. Хорижда бўлгани каби бизда ҳам қайсики легионер ёки ўзимизни ўйинчилар ўзларини кўрсатишса, уларга бошқа жамоалардан қизиқиш кўпаяди. Масалан, бу йил Артур Геворкян билан тузган шартномамиз муддати тугаган эди. Унга жуда кўп таклифлар бўлди. 2013 йилда ҳам шундай бўлган эди. Лекин унинг ўзи жамоамизда қолишни афзал кўрди, кўпчилик ўйлаши мумкин, Артур легионер ўйинчи сифатида кўп маош олади, шунга кетмагандир деб, йўқ Артур бизга мана шунча маош берсангиз қоламан, бўлмаса кетаман деб, ҳеч қачон айтмаган, унинг олаётган маоши маҳаллий ўйинчилар маошидан катта фарқ қилмайди. У худдики ўзимизнинг одамдек бўлиб қолди. Унинг “Насаф”га содиқлиги, бизнинг унга бўлган ҳурматимизни ошираяпти. Умид қиламан, бошқа жамоамизга келган ўйинчилар ҳам шундай йўлни танлашади. Биз доимо ана шундай дўстона муҳит учун иш олиб борамиз.

Сизларга айтсам, бу йил Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби Шуҳрат Муҳаммадиев ва Шоҳруҳ Гадоевларга “харидор” бўлди ва расман мурожаат қилишди. Аммо бу ўйинчиларимиз ҳам ўзимизнинг жамоада фаолиятини давом эттиришни афзал кўришди.

Бундан бўён ўйинчиларни асосан ўзимизнинг футбол мактабидан оламиз, шуни унутманглар, бизда ҳам талантлар жуда кўп, фақат буларга озроқ эътибор ва қизиқиш билдирсангиз кифоя. Бу йил ҳам бир нечта шунақа ёш ўйичиларни асосий таркибимизга қўшиб олдик, уларнинг ўйинларига ўзларингиз баҳо берасизлар. Агар умидимиз ушалса, яъни улар асосий таркибимизга ўрнашиб олишса, кейин “қария”ларимизни “нафақа”га чиқарсак ҳам бўлади (кулиб).

Мухлис — Аброр Хурамов саволи: — Сизга иккита саволим бор, нега сиз “Футбол шаҳри” кўрсатувига чиқмайсиз? Бу ҳақда кўрсатув муаллифи — Зафар Имомхўжаевга ҳам мурожаат қилдик, у киши “Рўзиқул Бердиев розилик бермаяти”, — дедилар. Биз у кишига унда шу кўрсатувни Қаршида ташкил қилиш тўғрисида таклиф киритгандик, у киши: “Қаранглар, қаршилик мухлисларнинг жамоа мураббийи каби ғурури баланд”, — деб жавоб берди. Кейинги саволим Шоҳруҳ Гадоевнинг аҳволи тўғрисида фикрингизни билдирсангиз.

— “Футбол шаҳри” кўрсатувига ОЧЛ гуруҳ босқичидан чиқайлик, албатта бораман (кулиб). Кейинги саволингизга жавобим, Шоҳруҳ катта жароҳатдан кейин тикланиш жараёнини ўтказяпти, унда сал қўрқув бор, аммо у аввалги ҳолатига қайтиш учун катта меҳнат қилаяпти, умид қиламанки, у буни уддалайди. Бу йилги мавсумда аввалги Шоҳруҳни кўрсак, ажаб эмас.

Киритилди: 22.02.2015 11:42. Ўқилди: 6003 марта. Фикрлар: 10 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 13 26
2 ОКМК 13 23
3 Сўғдиёна 13 23
4 Андижон 13 19
5 Навбаҳор 13 19
6 Олимпик 13 19
7 Нефтчи 12 19
8 Пахтакор 12 19
9 Сурхон 13 16
10 Қизилқум 13 15
11 Динамо 13 14
12 Локомотив 13 10
13 Бунёдкор 13 8
14 Металлург 13 7

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.06.2024. Суперлига. 5-тур.
20:00
Насаф
3-2
Навбаҳор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.