Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Эдер Лучиано: «Қаршида гол урмоқчиман»

Айни пайтда Осиё осмони узра ОЧЛ булути кезиб юрганидан хабари йўқ инсоннинг ўзи бўлмаса керак, айниқса бу булутлар юртимиз осмонида анча қалин.

Буни икки кундан бери ёғаётган ахборот ёмғиридан билиб олиш қийин эмас, ахир бир эмас, икки эмас, нақд тўрт жамоамиз мусобақани гурух босқичидан бошлашади-да.

Биз ҳам “Насаф”нинг гуруҳдаги илк рақиби ҳақида кўпроқ билиш ва топган-тутганларимизни сиз азиз ўқувчиларимизга етказиш мақсадида “Тракторсозий” жамоаси атрофида кенг “палак ёздик”.

Бугун ҳам рақиб ҳақида яна бир кичик янгилик тайёрладик. Сайтимиз орқали тез-тез кўриниб турадиган Эдер Лучиано машғулотлар давомида маҳаллий ОАВ га қисқа интервью бериб ўтибди. Суҳбат қисқа ва лўнда ўтган. Журналистларнинг ОЧЛ гуруҳ босқичига тайёргарлик жараёни ҳақидаги саволга Лучиано қуйидагича жавоб берган:

"Биз бутун жамоа билан бўлажак ўйинга тайёргарлик кўраяпмиз. Мен “Насаф”га қарши ўйинда бор маҳоратимни ишга солиб, жамоамиз мухлисларига қувонч улашмоқчиман. Қаршидаги ўйинда ҳам рақиб дарвозасига ғалаба тўпини киритишдан умидворман".


Ўзингиз ўқиганингиздек рақиб жамоа футболчилари Қашқадарёга “Оқсарой”ни кўргани келишмаяпти, аммо Рўзиқул Бердиев шогиртларидан фақат ва фақат ғалаба кутамиз. Ҳар холда қаторасига уч мавсумдан буён ОЧЛда жамоадан ғалаба кутиб сабри сарғайган мухлисларнинг бунга ҳақлари бор, чунки бугунги “Насаф” анча шаклланган. Омад йигитлар! Омад қадрли мухлислар! Бўлажак ўйинларда ғалаба ҳавосидан нафас олиш барчамизга насиб этсин.

Азамат Умаров

Киритилди: 23.02.2015 12:55. Ўқилди: 6231 марта. Фикрлар: 22 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Насаф 2 3
3 ОКМК 2 3
4 Навоий ФА 2 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

10.05.2025. Суперлига. 9-тур.
19:00
Насаф
2-2
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.