Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ислом Кенжабоев: «Ғолиб бўлишимни кутмагандим»

6 март куни Ўзбекистон футбол федерациясида 2014 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра энг яхши ёш футболчи номинациясида ғолиблик Ислом КЕНЖАБОЕВга насиб этди. “Насаф”нинг академиясида таҳсил олиб келаётган иқтидорли футболчи ўтган йили Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сафида Осиё Чемпионатида қатнашганди ва у ўзидан илиқ таассурот қолдирганди.

Кенжабоевга 2014 йилнинг энг яхши ёш футболчиси дея ном берилишида ҳеч қандай баҳс-мунозаларга ўрин йўқ. У чиндан ҳам бу мукофотга лойиқ ўйин намойиш этди. У ҳақда қисқача маълумот берадиган бўлсак, 1999 йилнинг 1 сентябрь куни Навоий шаҳрида таваллуд топган. Оилада беш нафар фарзанднинг тўртинчисидир. Кенжабоевлар оиласида ундан бошқа спортчи йўқ, фақат у футболни танлаган. Мазкур спорт тури билан 7 ёшидан бошлаб шуғулланиб келмоқда. Биринчи мураббий Асрор Пирназаров ҳисобланади ва айнан унинг қўли остида футболнинг дастлабки сир-асрорларини ўрганган. Навоийдаги болалар ўсмирлар спорт мактабида таълим олган. 2011 йилда эса Исломнинг ҳаётида ўзгариш содир бўлди. Чунки Нурали Султонов унинг иқтидорини кўриб қолгач дарҳол “Насаф” академиясига таклиф қилди. Шу тариқа Кенжабоевнинг фаолиятида янги босқич бошланди. У ерда замонавий шарт-шароитлар ҳамда тажрибали мураббийлар қўли остида янада ривожланиб бормоқда.

— Тўғрисини айтсам, энг яхши ёш футболчи ғолиблиги менга берилишини кутмагандим, — дея таассуротлари билан ўртоқлашди Кенжабоев. – Бунинг учун футболимиз раҳбарларига миннатдорчилигимни билдираман. Лауреатларни тақдирлаш маросимидан ажойиб хотиралар қолди. Менга берилган бундай мукофот учун ўз устимда бундан-да кўпроқ ишлашим керак. Бу унвон бежизга берилмаганлигини исботлаш учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан.

— Энг яхшиси бўлишингизда ўтган йили Осиё Чемпионатидаги иштирокингиз асосий ролни бажарди. Умуман, 2014 йил ҳақда нима деган бўлардингиз?
— Терма жамоада тўп суришга муваффақ бўлдим. Қашқадарёда ташкил қилинган мусобақаларда ғолибликни қўлга киритдик. Умуман, ўтган йил мен учун омадли бўлди.

— Энг яхши ёш футболчи номига эришганингиз кейинги фаолиятингизда қандай туртки бериши мумкин?
— Бу ютуғим албатта кейинги фаолиятимда олдинга интилишимда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Қўлга киритган унвоним биринчиси ва охиргиси бўлиб қолмайди. Бундан кейин ҳам энг яхшиси бўлиш учун ҳаракат қилишда давом этаман. Менинг миллий терма жамоа ва Европада тўп суриш орзум бор.

— Ҳар йили ЎФФ томонидан энг яхши ёш футболчилар аниқланиб келинмоқда. Аммо улар кейинчалик ривожланишда сустлашиб қолаётгандек. Сиз билан ҳам бундай ҳолат рўй бермаслиги учун нима қилмоқчисиз?
— Бундай бўлмаслиги учун тинимсиз ишлайман. Мураббийларнинг кўрсатмаларига тўлиқ риоя қиламан. Ҳаммасига фақат меҳнат орқали эриша оламан.

Мураббийларининг фикрлари

Рўзиқул Бердиев (“Насаф” клубининг бош мураббийи):
— Кенжабоев академиямизнинг фаол аъзоларидан бири. У 1998 йилда туғилган футболчилардан иборат бўлган терма жамоанинг йиғинларида ҳам қатнашиб келди. Айтишим керакки, Ислом катта салоҳиятга эга. Унинг тезлиги ва техникасини юқори даражада деб айтсам янглишмаган бўламан. Ўз ишига нисбатан жуда талабчан. Тиришқоқлиги билан ажралиб туради. Асосийси, майдонга тушганида юрагидан ўйнайди. Хабарингиз бўлса, бу йигитни ўринбосарларимиз жамоасига таклиф қилганмиз. Агар ўз устида тинимсиз равишда ишлашдан тўхтаб қолмаса, унинг келажагини ёрқин деб айта оламан. Албатта, Кенжабоевни асосий таркибга ҳам қўшиб олиш режамизда бор. Ахир унинг қандай иқтидорга эга эканлигини кўриб турибмиз ва бундай тарбияланувчиларимизнинг имкониятидан фойдаланиб, янада тажрибасини оширишига ёрдам берамиз. Ростини айтсам, унинг энг яхши ёш футболчи номинациясида ғолиб бўлишини кутмагандим. Аммо ўтган йили ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида ҳам ўзини яхши томондан кўрсата олганди. Табиийки, ўз тарбияланувчимизнинг бундай мукофотни қўлга киритиши жамоамиз учун ёқимли бўлди. Бу нарса шуни кўрсатадики, “Насаф”нинг ёшларга бераётган эътибори ҳамда улар билан тўғри йўналишда ишлаётганини билдиради. Бу футболчи ҳозирданоқ ёшлар жамоаси сафида ўзини яхши томондан кўрсатмоқда.

Нурали Султонов (“Насаф” академиясининг катта мураббийи):
— Ўйлайманки, Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан Ислом Кенжабоевнинг энг яхши ёш футболчи, дея эълон қилиниши тўғри қарор бўлди. У ўз меҳнати орқали бунга ҳақли равишда эришди. Ёдингизда бўлса, у ўтган йили ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида ўзининг яхши томонларини кўрсата олганди. Шунга қарамасдан, унинг бундай шарафли номга эришишини кутмагандим. Кенжабоевни 2011 йили болалар ўртасидаги мусобақада қатнашганимизда, унинг ўйинларини кўриб академиямизга таклиф қилгандим. Уч йилдирки, Ислом академиямизда катта ўсишга эришмоқда. Буни терма жамоага жалб қилингани ва у ерда ҳам яхши ўйин кўрсатганлиги ҳам билдириб турибди. Меҳнат қилишдан сира қочмайди. Машғулотларда тинимсиз ишлаётгани учун ҳам энг яхши ёш ўйинчи номига сазовор бўлди. Ўтган йилги мусобақадан кейин ҳамманинг тилидан Кенжабоев номи тушмай қолди. Унга келгуси ишларида ҳам омад тилайман. Яқин йиллар ичида миллий терма жамоада ҳам Кенжабоев номини эшитишимизни хоҳлайман. Бунга ўхшаган иқтидорли ўйинчиларимиз янада кўпайишини истайман.

ФИРДАВСХОН.

Киритилди: 11.03.2015 10:36. Ўқилди: 4457 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

25.05.2024. Суперлига. 9-тур.
19:00
Насаф
1-1
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.