Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЖЧ-2022. Европадаги саралаш плей-офф босқичи қуръаси ҳақида батафсил маълумот

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш турнири
Рукн: Янгиликлар
A A A

Европа қитъасида ЖЧ-2022 саралаши доирасида гуруҳ босқичи баҳслари якунига етди. 10та гуруҳ ғолиблари тўғридан-тўғри Мундиал йўлланмасини қўлга киритишди. Яна 3та йўлланма эгаси эса плей-офф босқичи ўйинлари орқали аниқланади. Плей-оффда эса 12та жамоа иштирок этади. Ушбу босқичга қуръа ташлаш маросими 26 ноябрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда батафсил маълумот бериб ўтади.

Қайси жамоалар иштирок этади?
Саралашнинг 10та гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоалар плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритишди. Шунингдек, УЕФА миллатлар лигаси-2020/2021да ўз гуруҳларида биринчи ўринни олган, аммо ЖЧ-2022 саралаш гуруҳида дастлабки 2та ўриндан бирини эгалламаган ва рейтингда юқори ўринни эгаллаган 2та терма жамоага плей-оффда иштирок этиш имконияти берилди. Бу 2та ўринни Австрия ва Чехия терма жамоалари эгаллашди.

Мазкур 12та жамоа гуруҳ босқичида кўрсатган натижаси (очко, тўплар фарқи, урган голлари сони ва ҳоказо) асосида 2та саватчага ажратилди.

1-саватча
Португалия
Шотландия
Италия
Россия
Швеция
Уэльс

2-саватча
Туркия
Польша
Шимолий Македония
Украина
Австрия (УЕФА миллатлар лигаси орқали)
Чехия (УЕФА миллатлар лигаси орқали)

Қуръа тартиби
Дастлаб юқори саватча вакиллари тортилади. Сўнгра иккинчи саватча жамоалари қуръада тортилиб, бирин-кетин биринчи саватча термаларига рақиб бўлишади. Шу тариқа, 6та жуфтлик аниқланади. Ўйин 1-саватча вакили майдонида ўтказилади. Ғолиб жамоа кейинги босқичга йўл олади.

Биринчи босқичдаги дастлабки 2та жуфтлик ғолиблари ЖЧ-2022 йўлланмаси учун тўқнаш келишади ("А" йўл). Шу тарзда 3 ва 4-жуфтлик ("B" йўл), 5 ва 6-жуфтлик ("C" йўл) ғолиблари иккинчи босқичда ўзаро тўқнаш келишади ва Мундиал йўлланмаси учун курашишади.

Иккинчи босқичда ҳар бир "йўл" мезбонини аниқлаш учун алоҳида қуръа ташланади.

Чеклов: Украина ва Россия терма жамоалари плей-офф босқичида ўзаро тўқнаш келишмайди.

Тақвим

Ярим финал ўйинлар: 2022 йил 24 март
Финал ўйинлари: 2022 йил 29 март.

ЖЧ-2022 қачон ўтказилади?
Жаҳон чемпионатининг финал босқичи 2022 йилнинг 21 ноябрь - 18 декабрь кунлари Қатарда ўтказилади. Унга қуръа ташлаш маросими 2022 йилнинг апрель ойида ўтказилади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:34, 17.11.2021. Ўқилди: 10642 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик