«Манчестер Юнайтед» Англия чемпионатининг сўнгги 38-турида сафарда «Брайтон» дарвозасига жавобсиз учта гол уриб, йирик ғалабани қўлга киритди — 3:0.
Учрашувда Патрик Доргу, Брайан Мбеумо ва Бруну Фернандеш ўз номини таблога ёздириб қўйди. Бруну Фернандеш нафақат гол урди, балки битта голли узатмани ҳам амалга оширди. Жорий мавсумдаги 21-голли узатмаси билан португалиялик ярим ҳимоячи АПЛнинг янги рекордини ўрнатди.
Мавсум якунларига кўра, «Манчестер Юнайтед» 71 очко билан турнир жадвалида 3-ўринни эгаллади. «Брайтон» эса 53 очко билан 8-поғонада жойлашди.
Ушбу натижалардан сўнг, «МЮ» кейинги мавсумда Чемпионлар лигасида, «Брайтон» эса Конференциялар лигасида иштирок этади.
Англия Премьер-лигаси. 38-тур
24.05.2026 | 20:00 «Фалмер Стэдиум», Брайтон
«БРАЙТОН» — «МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД» — 0:3
Голлар: Патрик Доргу 33 (0:1), Брайан Мбеумо 44 (0:2), Бруну Фернандеш 48 (0:3).
«Брайтон»: Вербрюгген, Ферди Кадиоглу, Данк, ван Хекке, Виффер, Милнер (Балеба, 59), Грос, Де Кейпер (Минте, 46), Хиншелвуд (Рюттер, 74), Гомес (Марч, 59), Уэлбек (Костулас, 59).
«Манчестер Юнайтед»: Ламменс, Шоу (Маласиа, 82), Мартинес, Магуайр, Мазрауи (Йоро, 74), Майну, Маунт (Флетчер, 74), Доргу (Лэйси, 62), Бруну Фернандеш, Диалло, Мбеумо (Зиркзе, 74).
Огоҳлантириш: Майну (45).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).