Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нукусдаги «Туран» стадионида қурилиш якуний босқичга кирди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Стадионлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кеча — 8 июнь куни ЎзПФЛ ишчи гуруҳи Нукус шаҳрида бўлди. Сафар давомида Лига раҳбари Диёр Имомхўжаев Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев билан учрашди ҳамда «Арал» футбол клуби ва «Туран» стадиони масаласида суҳбатлашди.

Айни вақтда «Арал» футбол клуби Пролига доирасида 10 та учрашув ўтказиб, мағлубиятсиз серия ҳамда 26 очко билан мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Шундан келиб чиқиб, «Арал» Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш учун асосий номзодлардан бири ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси «Арал» клубини ривожлантириш ҳамда «Туран» стадионини таъмирлаш масаласида барча зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Режага кўра, «Туран» стадиони шу йилнинг куз ойларида фойдаланишга топширилади.

Айни вақтда стадионга ФИФА талабларига жавоб берадиган қоплама ётқизилган. Шунингдек, Лига талаби бўйича замонавий прожекторлар тўлиқ ўрнатилган. Ҳозирда сифатли телетрансляция имкониятини таъминловчи кабеллаштириш ишлари, камера платформаларини жойлаштириш, медиа трибуна, шарҳловчилар хонаси ҳамда матбуот анжумани залини ташкил этиш устида ишлар олиб борилмоқда.

«Туран» стадиони учун VAR техникаси харид қилинган бўлиб, яқин кунларда уни ўрнатиш ишлари ҳам бошланади.

Стадионнинг техник нуқталари Лига таклиф этган лойиҳа асосида амалга оширилган. Захира ўриндиқлари, кийим алмаштириш хоналари ва VVIP ложалари замонавий кўринишда бунёд этилган.

Стадион 12 минг томошабинга мўлжалланган бўлиб, келажакда республика футболининг энг муҳим ва замонавий марказларидан бирига айланишига шубҳа йўқ.

Режага кўра, Лига ишчи гуруҳи июль ойининг сўнгги ўн кунлигида Нукусга қайтади.

Маълумот учун, «Арал» футбол клуби куни кеча ОФК клубларни лицензиялаш шартларини муваффақиятли бажарган клублар сафига қўшилди. Бу клуб тарихидаги муҳим янгиликлардан бири ҳисобланади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 20:48, 09.06.2026. Ўқилди: 181 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик