-
-
АПЛ 25.04.2024 00:00 Кристал Пэлас 2 - 0 Ньюкасл Лига—1 25.04.2024 00:00 Монако 1 - 0 Лилль Лига—1 25.04.2024 00:00 Марсель 2 - 2 Ницца АПЛ 25.04.2024 00:00 Эвертон 2 - 0 Ливерпуль АПЛ 25.04.2024 00:00 Ман. Юнайтед 4 - 2 Шеффилд Юнайтед AFC U-23 25.04.2024 19:00 Қатар 2 - 4 Япония AFC U-23 25.04.2024 22:30 Жанубий Корея 2 - 2 Индонезия «A» Серия 25.04.2024 23:00 Удинезе 1 - 2 Рома АПЛ 26.04.2024 00:00 Брайтон 0 - 4 Манчестер Сити Футзал. Осиё чемпионати 26.04.2024 16:00 Таиланд 3 - 3 Тожикистон AFC U-23 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони Футзал. Осиё чемпионати 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон 1 - 1 Эрон AFC U-23 26.04.2024 22:30 Ироқ - Вьетнам «A» Серия 26.04.2024 23:45 Фрозиноне - Салернитана Ла-лига 27.04.2024 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид Лига—1 27.04.2024 00:00 Монпелье - Нант АПЛ 27.04.2024 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль Ла-лига 27.04.2024 17:00 Лас-Пальмас - Жирона «A» Серия 27.04.2024 18:00 Лечче - Монца АПЛ 27.04.2024 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли АПЛ 27.04.2024 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед АПЛ 27.04.2024 19:00 Вулверхэмптон - Лутон АПЛ 27.04.2024 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас Ла-лига 27.04.2024 19:15 Альмерия - Хетафе «A» Серия 27.04.2024 21:00 Ювентус - Милан Ла-лига 27.04.2024 21:30 Алавес - Сельта АПЛ 27.04.2024 21:30 Эвертон - Брентфорд «A» Серия 27.04.2024 23:45 Лацио - Верона Лига—1 28.04.2024 00:00 ПСЖ - Гавр Ла-лига 28.04.2024 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао АПЛ 28.04.2024 00:00 Астон Вилла - Челси -
Шермуҳаммад Абдуғофуров Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог
Эрик Тоҳир "Интер"ни сотмоқчи
Киритилган сана: 2016-02-11 11:44
Қарзлар узилгани йўқ, ҳаражат ошмоқда, даромаддан эса дарак йўқ. Агар “Интер” мавсум якунида “Чемпионлар лигаси”га чиқа олмаса, аҳвол янада оғирлашади. Гап фақат клуб турнирда қатнашгани учун оладиган 50 миллион евролик мукофот пулида эмас. “Чемпионлар лигаси”дан четда қолиш клубнинг нуфузига салбий таъсир этади. Бу эса янги ҳомийларни ҳам, кучли ўйинчиларни жалб қилишни ҳам янада қийинлаштиради. Хуллас, клуб кутилган натижаларни кўрсата олмаяпти, мухлислар норози...
батафсил »
Янги Интер: кимлар келди, кимлар кетди?
Киритилган сана: 2015-09-01 15:47
Ўтган футбол мавсумининг сўнгидаёқ Роберто Манчини янги мавсум бошига қадар “Интер” таркибида кўп ўзгаришлар бўлишини таъкидлаган эди. Шундай бўлса ҳам, кўпчилик Манчинининг “таркибга 8-9 янги футболчи келади” деган гапини ҳазилга йўйган эди.
Кеча тунда трансфер ойнаси ёпилди. Ҳисоб-китобларга кўра “Интер” ёзги трансферлар учун 100 миллион евро атрофида пул сарфлаган. Шунинг баробарида “Интер” учун кераксиз деб топилган футболчиларнинг сотилишидан 92 миллион евро даромад қилган.
батафсил »
Моратти "Интер"ни яна сотиб олмоқчи
Киритилган сана: 2015-04-08 20:30
Италиянинг “La Gazzetta dello Sport” нашри сенсацион хабар тарқатди. Унда айтилишича, “Интер” собиқ хўжайини Массимо Моратти бир қатор дўстлари билан учрашиб, клубни Эрик Тоҳирдан қайтариб олишни маслаҳатлашган. “Интер”нинг титул ҳомийси “Pirelli” раҳбари Марко Тронкетти Провера клубни қайтариш бўйича Массимо Мораттининг асосий ҳамкори бўлиши қайд этилган.
батафсил »
Мойес Миланда, Манчини эса Чезенада
Киритилган сана: 2014-10-27 10:04
“Интер” клубининг бош мураббийи истеъфоси атрофидаги сериал давом этади.
“Sky Sport”нинг хабар беришича, дам олиш кунлари “Манчестер Юнайтед” клубининг собиқ бош мураббийини Милан шаҳрида кўришган. Тахнимларга кўра, Мойес “Интер” раҳбарлари билан музокара олиб бориш учун ташриф буюрган. Шотландиялик мутахассиснинг сўнгги ойлар мобайнида бир неча бор Миланга ташриф буюргани унинг Эрик Тоҳир рўйхатидаги мураббийлар орасида фаворит эканидан далолат берса, ажаб эмас.
батафсил »
Интербаттл: Вальтер Маццари кетиши керакми ёки қолиши?
Киритилган сана: 2014-10-25 19:09
Бугундан бошлаб ушбу блогни Инкогнито билан биргаликда юритамиз. Ҳамкорликда қизиқарли мақолалар тайёрлаб сизнинг эътиборингизга ҳавола этишга ҳаракат қиламиз.
Бугун иккаламиз ўзига хос “баттл” ўтказишга қарор қилдик. Хабарингиз бор, сўнгги пайтларда “Интер” мухлислари жамоанинг қониқарсиз натижаларининг асосий айбдори сифатида жамоа бош мураббийи Вальтер Маццарини кўришмоқда ва клуб президенти Эрик Тоҳирдан уни зудлик билан истеъфога чиқаришни талаб қилишмоқда.
батафсил »
"Моратти даври" тугади
Киритилган сана: 2014-10-24 08:36
Кеча барча интеристлар “Европа Лигаси” доирасидаги Интер ва Сент-Этьен клублари ўртасидаги ўйинни кутиб ўтирган бир вақтда бир қатор оммавий ахборот воситалари “Интер” собиқ президенти, айни дамда клубнинг фахрий президенти бўлиб турган Массимо Мораттининг “Интер”ни тарк этгани ҳақида хабар тарқатди. Мораттидан ташқари “Интер”ни клуб бошқарув кенгашидаги “Мораттининг одамлари” - Анджеломарио Моратти, Риналдо Гелфи ва Альберто Манцонетто – ҳам тарк этган.
батафсил »
Жангга фақат "чоллар" боради!
Киритилган сана: 2014-06-09 09:51
Кеча, яъни 2014 йилнинг 8 июнь куни Мадрид шаҳридаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида “Реал Мадрид” клуби фахрийларидан иборат “Real Madrid Leyendas”ва “Интер” клуби фахрийларидан иборат “Inter Forever”жамоалари ўртасида ҳайрия ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
батафсил »
Янги давр бўсағасида ёҳуд Эрик Тоҳирнинг "Интер"и
Киритилган сана: 2014-06-07 13:59
Бу мавсумда “Интер” кўрсатган ўйин кўпчиликда, юмшоқ қилиб айтганда, яхши таассурот уйғотмаган бўлса ҳам, ҳозирча Эрик Тоҳир кучли қаршиликка дуч келгани йўқ ва ҳозирча ўзи ҳақида ёмон таассурот қолдирмаяпти. Албатта, қишда Гуарин-Вучинич операцияси унинг имижига қаттиқ зарба бериши мумкин эди. Лекин, бу воқеа аллақачон унут бўлди. Клуб техник директори Марко Бранканинг ўз лавозимидан озод этилиши эса, Тоҳирнинг обрўсини анча ошириб юборди.
батафсил »
Forza Inter!
Киритилган сана: 2014-06-07 09:40
Stadion.Uz сайтдаги блоглар қаторига бугундан эътиборан “Forza Inter” блоги ҳам қўшилди. Ушбу блог орқали Миланнинг “Интернационале” клуби ҳақида таҳлилий-субъектив мақолаларни мунтазам бериб боришга ҳаракат қиламан. Ҳа, мақолалар асосан субъектив ёндошув билан ёзилишини олдиндан айтиб қўйган яхши. Ўз севимли жамоанг ҳақида ёзганингда 100 % холис бўлиш қийин. Шундай бўлса ҳам, меъёрни сақлашга ҳаракат қиламиз.
батафсил »