-
-
ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Манчестер Сити 1 - 1 Реал Мадрид ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Бавария 1 - 0 Арсенал ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Бавария 1 - 0 Арсенал ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Манчестер Сити 1 - 1 Реал Мадрид Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 12:00 Тожикистон 2 - 0 Жанубий Корея Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 14:00 Эрон 3 - 1 Афғонистон Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 16:00 Япония 2 - 3 Қирғизистон AFC U-23 18.04.2024 18:00 Индонезия 1 - 0 Австралия Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 19:00 Кувайт 2 - 1 Баҳрайн AFC U-23 18.04.2024 20:30 Иордания 1 - 2 Қатар Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 12:00 Хитой 0 - 1 Вьетнам Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 14:00 Австралия 2 - 4 Саудия Арабистони Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 16:00 Мьянма 0 - 5 Таиланд AFC U-23 19.04.2024 18:00 БАА - Япония Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 19:00 Ироқ - Ўзбекистон AFC U-23 19.04.2024 20:30 Хитой - Жанубий Корея AFC U-23 19.04.2024 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони «A» Серия 19.04.2024 21:30 Женоа - Лацио AFC U-23 19.04.2024 23:00 Тожикистон - Ироқ «A» Серия 19.04.2024 23:45 Кальяри - Ювентус Ла-лига 20.04.2024 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада Лига—1 20.04.2024 00:00 Ницца - Лорьян АПЛ 20.04.2024 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 12:00 Қирғизистон - Тожикистон Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 14:00 Афғонистон - Кувайт Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 16:00 Жанубий Корея - Япония Ла-лига 20.04.2024 17:00 Сельта - Лас-Пальмас AFC U-23 20.04.2024 18:00 Малайзия - Вьетнам АПЛ 20.04.2024 19:00 Лутон - Брентфорд АПЛ 20.04.2024 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 19:00 Баҳрайн - Эрон Ла-лига 20.04.2024 19:15 Райо Вальекано - Осасуна Лига—1 20.04.2024 20:00 Нант - Ренн AFC U-23 20.04.2024 20:30 Кувайт - Ўзбекистон «A» Серия 20.04.2024 21:00 Эмполи - Наполи Ла-лига 20.04.2024 21:30 Валенсия - Бетис АПЛ 20.04.2024 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал «A» Серия 20.04.2024 23:45 Верона - Удинезе Ла-лига 21.04.2024 00:00 Жирона - Кадис Лига—1 21.04.2024 00:00 Ланс - Клермон -
www.maydon.uz Maydon.uz блоги
Maydon.uz блоги: Интервью. Акром Комилов: “Бундан кейин қизил карточка олмайман деб ўзимга ўзим сўз бердим”
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-03-04 14:11
Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ҳимоячиси, шунингдек миллий терма жамоага номзод ҳисобланган футболчилардан бири Акром Комилов ОЧЛнинг 2-туридан сўнг кўп танқид қилинмоқда. Истеъдодли футболчи “Ал Айн”га қарши ўйинда қизил карточка олиб, жамоасини қийин аҳволга солиб қўйган эди. “Бунёдкор”нинг мағлубиятида футболчининг қанчалик айби бор? Сергей Лушчаннинг топилмаларидан бири, “Бунёдкор”нинг бугунги кундаги асосий ўйинчиларидан бирига айланган истеъдодли ҳимоячи Maydon.uz сайтига интервью берди ва “Ал Айн”га қарши ўйин ва айни дамдаги ҳолати ҳақида сўзлади.
Гарчи майдонда бунинг акси кўринса-да, футболчи жуда тортинчоқ ва юмшоқ феъли билан ажралиб туради. У мардларча “Ал Айн”га қарши ўйиндаги қизил карточкаси туфайли жамоасини қийин вазиятга туширганини тан олди.
— “Ал Айн”га қарши ўйинда қизил карточка олиб жамоамни қийин аҳволга солиб қўйдим. Буни тан оламан. Айнан шу қизил карточка туфайли “Бунёдкор” мағлуб бўлди, деб ҳисоблайман. Бунинг учун жамоадошларимдан ва мухлислардан узр сўрайман. Бу менга қаттиқ таъсир қилди ва бундан сўнг умуман қизил карточка олмасликка ва ўзимни босиб олишга бор кучим билан ҳаракат қиламан.
– Умуман олганда, мағлубиятга фақат қизил карточка сабаб бўлмади. Икки ўйинда ҳам “Бунёдкор” ҳимоячилари анча хатоларга йўл қўйишди. Бу борада мураббийлар штаби футболчилар билан ишлаяптими?
– Мураббийлар хатоларимизни тушунтиришаяпти. Тўғри, икки ўйинда кўп хатоларга йўл қўйдик ва буни ўзимиз ҳам биламиз. Лекин, бу вақтинчалик ва бунга ишонаман. Биз ҳаммасини тўғирлаймиз. Шунчаки, бизга бироз вақт керак, сабаби, мавсум энди стартга кирди.
– “Бунёдкор” нафақат ОЧЛнинг, балки, Олий лиганинг ҳам ўртача ёш бўйича энг ёш жамоаларидан бири. Бу ҳолат жамоага қийинчилик туғдирмайдими? Жамоанинг ушбу мавсумдаги режалари қандай?
– Тўғри, жамоамиз жуда ёш. Аммо, биз ўзимиз иштирок этаётган ҳар бир турнирда ғалаба қозонишни истаймиз. Жамоа ёш бўлса ҳам анча салоҳиятга ва етарлича тажрибага эга. Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз ва ўзимиз қатнашаётган барча турнирда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: