эл. почта:пароль: 
регистрация | паролни тиклаш
    • Асосий
    • Евро-2016
    • Башорат
    • Викторина
    • Блог
    • Live!
    • Конференция
    • ТВ-Программа
    • Реклама
  • Суперлига 03.07.2025 20:00 Шўртан 1 - 2 Қизилқум
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна 2 - 0 Қўқон-1912
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Бухоро
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК
  • Олимхўжа Бўронов

    Мундиал яқин!

    Бизни Мундиалга элтувчи йўллар ҳақида...

    Коэффициентлар жадвали: Ғарбда энг юқори балл — Ўзбекистонда!

    Баҳо:
    0

    Киритилган сана: 2015-03-05 17:58

    Ўзбекистон клублари Осиё чемпионлар лигасини ёмон бошлашмади. Миллий чемпионатимизда ҳали мавсум бошланмаганини инобатга олсак, жамоаларимизнинг 1-турда қайд этган натижаларини бемалол ижобий баҳолашимиз мумкин. Буни ОФК коэффициентлар жадвали ҳам кўрсатиб турибди: ўзбек клублари Ғарб минтақаси давлатлари орасида энг юқори баллга эга бўлишди.

    БААГА ЯҚИНЛАШДИК
    Тўртта жамоамиз биргаликда 7 очко жамғаришди. Натижада Ўзбекистон ўз ҳисобига 1,75 балл қўшиб қўйди. Ғарбда Саудия Арабистони клублари биргаликда 6 очко жамғаришган бўлса (1,5 балл), Эроннинг тўртта жамоаси 4 очко жамғарди (жадвалга 1 балл қўшилди). Биз учун аҳамиятли бўлган БААнинг иккала клуби ҳам дуранг ўйнашди ва ОФК коэффициентлар жадвали (КЖ)да уларнинг умумий рейтинг баллари 1 очкога кўпайди. Натижада умумий рейтинг балларида БАА билан орадаги фарқни 1 очкога қисқартирдик. Энди бу мамлакатдан 5 баллга ортда қоляпмиз.

    ХИТОЙДА МАКСИМАЛ НАТИЖА
    Шарқ минтақаси мамлакатлари орасида Хитойнинг 4та жамоаси ғалаба қозонгани эътиборга молик. Натижада бу мамлакат ўз ҳисобини бирданига 3 баллга бойитди. Япониянинг 4та жамоасидан 3таси ютқазди ва биттаси дуранг ўйнайди. Бу — клублари ОЧЛда иштирок этаётган мамлакатлар орасида 1-турда қайд этилган энг паст кўрсаткичдир. Иккита клуби билан мусобақада иштирок этаётган Австралия (1та ғалаба, 1та мағлубият) умумий рейтингда Япониядан ўтиб, Шарқ минтақасида 2-ўринга чиқиб олди. Жанубий Корея клублари ҳам дастлабки турдаги натижалари билан мақтана олишмайди — 4та клуб 4 очко жамғарди.

    ҚАТАР НИМА ҚИЛМОҚЧИ?
    Қатар Ғарб минтақаси жадвалида ҳамон 6-ўринда бормоқда. ОФК кубогида иштирок этаётган Қувайтнинг икки жамоаси 1-турда ғалаба қозониб, қатарликлар билан орадаги фарқнинг бироз ошишига ҳисса қўшишди. Умуман олганда, жадвалнинг 5-поғонаси учун (“1+2” кўринишида йўлланма берилади) Қувайт, Қатар ва Ироқ бевосита кураш олиб боришади. ОЧЛ коэффициентлари миқдори ОФК кубогига нисбатан 3 баравар катта бўлгани учун Қатарнинг имконияти юқори, бироқ Чемпионлар лигасида рақиблар кучли. Қувайт клублари эса ўзи иштирок этаётган мусобақани ўзларини анча эркин ҳис қилишади. 

    ОФК коэффициентлар жадвали (ОЧЛнинг 2017-2020 йилги мавсумлари учун)
    ҒАРБ МИНТАҚАСИ


    №

    Мамлакат

    2012

    2013

    2014

    2015

    Жами

    Клуб
    рейтинги

    ФИФА
    рейтинги

    МТЖ
    учун
    балл

    ЖАМИ
    БАЛЛ

    ОЧЛ
    квотаси

    ОФК
    кубоги
    квотаси

    1.

    С.Арабистони (4)*

    23,917

    18,75

    19,25

    2,75

    64,667

    70

    351

    15,043

    85,043

    3

    1

     

     

    2.

    Эрон (4)

    17

    15,333

    9,5

    3

    44,833

    48,530

    700

    30,000

    78,530

    3

    1

     

     

    3.

    БАА (2)

    10,5

    6,25

    18,333

    1,5

    36,583

    39,600

    529

    22,671

    62,271

    2

    2

     

     

    4.

    Ўзбекистон (4)

    9,667

    10,5

    11

    2,25

    33,417

    36,173

    493

    21,129

    57,301

    2

    2

     

     

    5.

    Қатар (2)

    4,5

    13,25

    8,75

    2,5

    29

    31,392

    305

    13,071

    44,463

    1

    2

     

     

    6.

    Кувайт (2)

    7

    12,667

    10

    1

    30,89

    33,437

    231

    9,900

    43,337

    1

    1

     

     

    7.

    Ироқ (2)

    9

    6,167

    7,667

    0,667

    23,501

    25,439

    360

    15,429

    40,868

    -

    1

    1

     

    8.

    Иордания (2)

    5,167

    6,833

    3,833

    0,667

    16,5

    17,861

    353

    15,129

    32,989

     

    1

    1

     

    9.

    Уммон (1)

    3,333

    3,833

    2,167

    1

    10,333

    11,185

    368

    15,771

    26,957

    -

    1

    -

    1

    10.

    Баҳрайн (2)

     

    4,333

    5,833

    0,167

    10,333

    11,185

    322

    13,800

    24,985

    -

    1

    -

    1

    11.

    Ливан (2)

    3,167

    2,833

    5,333

    0

    10,813

    11,705

    254

    10,886

    22,590

    -

    1

    -

    1

    12.

    Сурия (2)

    5,167

    7,667

    0,833

    0,5

    14,167

    15,335

    147

    6,3

    21,635

    -

    1

    -

    1

    Изоҳ: * - 2014 йилги мавсумда ОЧЛ (ёки ОФК кубоги)да иштирок этаётган клублари сони

     

    ШАРҚ МИНТАҚАСИ


    №

    Мамлакат

    2012

    2013

    2014

    2015

    Жами

    Клуб
    рейтинги

    ФИФА
    рейтинги

    МТЖ
    учун
    балл

    ЖАМИ
    БАЛЛ

    ОЧЛ
    квотаси

    ОФК
    кубоги
    квотаси

    1.

    Ж.Корея (4)

    18,75

    15,25

    17,5

    3,25

    54,75

    59,265

    608

    26,057

    85,322

    3

    1

     

     

    2.

    Австралия (2)**

    10,667

    10

    17,333

    1

    37,75

    40,863

    548

    23,486

    66,792

    3

    1

     

     

    3.

    Япония (4)

    10,75

    12,5

    13,5

    3

    41

    44,381

    605

    25,929

    67,867

    2

    2

     

     

    4.

    Хитой (4)

    9,333

    17,25

    9,25

    4,5

    40,333

    43,659

    429

    18,386

    62,045

    2

    2

     

     

    5.

    Таиланд (1)

    7,833

    9

    6

    6

    28,833

    31,211

    184

    7,886

    39,097

    1

    2

     

     

    6.

    Вьетнам (1)

    2,333

    3,833

    8,667

    0

    14,833

    16,056

    221

    9,471

    25,528

    1

    1

     

     

    7.

    Индонезия (2)

    5,333

    4,5

    6,5

    1

    17,333

    18,762

    128

    5,486

    24,248

    -

    1

    1

     

    8.

    Гонконг (2)

    3,5

    4,167

    6

    1

    14,667

    15,877

    127

    5,443

    21,319

    -

    1

    1

    1

    9.

    Малайзия (2)

    6

    4,5

    1,833

    1

    13,333

    14,433

    142

    6,086

    20,518

    -

    1

    -

    1

    10.

    Мьянма (2)

    0,75

    3,5

    4,583

    0,167

    9

    9,742

    198

    8,486

    18,228

    -

    1

    -

    1

    11.

    Мальдив (2)

    0,333

    5,167

    0,667

    0

    6,167

    6,676

    220

    9,429

    16,104

    -

    1

    -

    1

    12.

    Ҳиндистон (2)

    0,667

    5,667

    3,167

    1

    10,501

    11,367

    85

    3,643

    15,010

    -

    1

    -

    1

    Изоҳ: ** - Австралия чемпионатида 10та клуб иштирок этиши боис, бу мамлакатдан ОЧЛда 3тадан ортиқ жамоа қатнашиши мумкин эмас.


    Фикр билдиринг:

    ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

    Билдирилган фикрлар:

    ALBARS 2015-03-10 10:10:23
    0
    0