-
-
АПЛ 26.12.2024 17:30 Манчестер Сити 1 - 1 Эвертон АПЛ 26.12.2024 20:00 Борнмут 0 - 0 Кристал Пэлас АПЛ 26.12.2024 20:00 Челси 1 - 2 Фулхэм АПЛ 26.12.2024 20:00 Ньюкасл 3 - 0 Астон Вилла АПЛ 26.12.2024 20:00 Ноттингем Форест 1 - 0 Тоттенхэм АПЛ 26.12.2024 20:00 Саутгемптон 0 - 1 Вест Хэм АПЛ 26.12.2024 22:30 Вулверхэмптон 2 - 0 Ман. Юнайтед АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон - Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал - Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер -
Ҳасанали ота Ўзингни англа
Гапнинг қисқаси ҳам шу...
Киритилган сана: 2021-09-15 19:26
Сречко Катанец ҳақида хабарлар ўн кундан бери тинимсиз бериб борилди. Номзодлар эълон қилинди аввал.
батафсил »
Келиб кетишми ё...
Киритилган сана: 2021-09-04 21:20
Кеча 16-турнинг “Пахтакор”—“ОКМК” ўйинини стадионга бориб кўрдим. Ишхонамдан, яъни Оқ уйдаги қурилиш объектидан то Ўқчигача ёш ҳайдовчи учириб олиб бориб қўйди.
батафсил »
Лукакуда аламим бор маним
Киритилган сана: 2021-09-01 21:39
Иш кунимни газета вароқлашдан эмас, сайт титкилашдан бошлайман. Чизма, ўлчовлар, ҳисоб-китоблар билан куним ўтди-ю, сайтда ўқиганим бир жумла гап кун бўйи хаёлимдан кетмади.
батафсил »
Гапнинг қисқаси ҳам...
Киритилган сана: 2021-08-19 09:23
Сречко Катанец ҳақида ҳабарлар ўн кундан бери тинимсиз бериб борилди. Номзодлар эълон қилинди аввал.
батафсил »
Евро-2020 дастурхони (2-қисм)
Киритилган сана: 2021-08-01 20:45
Евро-2020 дастурхони
Киритилган сана: 2021-08-01 20:43
Ҳасанали-ота, ҳар доим Пахтакорнинг медиа секторида Сизни кўриб ўрганиб қолган эдик. Жуда муҳум ўйинни кўргани келмадингиз.
батафсил »
Узр айтиш истаги билан
Киритилган сана: 2021-05-11 11:56
Ҳасанали-ота, анчадан бери “Дастурхон” ёзмай қўйдингиз.
батафсил »
Карантин дастурхони (5-қисм)
Киритилган сана: 2020-05-14 19:30
Ҳ.Қ. Орифжон, Куперга эшик кўрсатилгач, ЎФА раҳбари фавқулодда ҳолатга тушиб қолди. Ўшанда терма тақдирини вақтинча ўриндошлик асосида Абрамов елкасига юклаб тўғри иш қилди. Тўғри қарор бўлди. Кейин-чи?
батафсил »
Карантин дастурхони (4-қисм)
Киритилган сана: 2020-05-09 05:09
Бугун ваъда қилинганидек футболимиз ислоҳоти тўғрисида гаплашмоқчи эдик, шундайми? Аввал ҳозирги шароитдан келиб чиқиб карантиндан кейинги чемпионат формати ҳақида бош қотирсак, таклифлар киритсак тузук бўлмайдими?
батафсил »
Карантин дастурхони (3-қисм)
Киритилган сана: 2020-05-04 09:42
О.Б. Отахон, узр, гапингизни бўлдим. Бундай гапларингиз ушбу оғир кунларга қанчалик тўғри келар экан? Ҳаммамиз танқидларингиздан чарчаб кетдик. Футболимиз бошқа соҳалар қатори пандемия туфайли катта зарар кўрмоқда. Пандемиядан кейинги қийинчиликларимиз олдида гапларингиз сафсатага ўхшаб қолмоқда. Сиздан эса танқид қайнаб чиқмоқда. Аниқ таклифлардан дарак йўқ.
батафсил »
Карантин дастурхони (2-қисм)
Киритилган сана: 2020-04-21 07:39
Ҳасанали Қодиров. Ушбу таҳликали кунлари хаёлий дастурхон ёзишим айни муддао бўлмоқда. “Орият доно”да Бобуржон, Хайрулла ва Жамолиддинларнинг эшиттируви эсда қоларли, муҳокамали, лекин мунозарасиз бўлди.
батафсил »
Карантин дастурхони
Киритилган сана: 2020-03-28 21:21
Мавсумнинг учинчи тури ўтиши билан на янги мавсумга баҳо бера олдик, на уч турга хулоса чиқара олдик. Ҳамма нарса тўхтаб қолди. Коронавирус деган қотил туфайли ҳаёт ўз изидан чиқиб кетди. Футбол ҳам.
батафсил »
Ҳамдард одам жавоблари (2-қисм)
Киритилган сана: 2020-01-17 21:41
Боситхон, ёшлар сингари тез ёза олмайман. Ҳозиржавоблик қила олмайман. “Чемпион”чилар мени 42 яшар Камерун ҳужумчиси Роже Миллага ўхшатишар эди.
батафсил »
Ҳамдард одам жавоблари
Киритилган сана: 2019-12-13 22:13
Сайтдан фойдаланувчилар менга саволлар йўллашибди. Уларни ман шахсан танимайман. Сиртдан улар менга таниш инсонлардир. Улар футболимизга жонкуяр одамлардир. Бу жонкуярлик маҳражида ватанпарварлик ётибди. Суратида футболга ишқибозлик. Ман жону-дилим билан ватандошларимни қизиқтирган ҳар бир саволга жавоб ёзмоқдаман.
батафсил »
Қурама гаплар (4-қисм)
Киритилган сана: 2019-09-25 00:24
“Бунёдкор” ўз майдонида “Локомотив”ни қабул қилди. Бу ўйинни Бобур Акмалов шарҳлаб борди. Кўпинча шарҳловчилар расман қабул қилинган фикрни, ё таниқли одам фикрини, ё рухсат берилган фикрни гапирадилар, ё кўпчилик фикрини ўзлаштирадилар. Сўзлаштирадилар.
батафсил »
Қурама гаплар (3-қисм)
Киритилган сана: 2019-09-12 12:03
Ажабланманг. Ҳа, шундай, деб атайин номладим. Икки шахс номини, авторитар ва демократик бошқарув намояндаларини сарлавҳада ёнма-ён келтирдим. Бунда рамзий маъно бор. Бошқарувнинг икки услубига баҳо бериб кўрайлик-чи. Демократия қачону, автократия қачон иш беришини биламизми? Зорланганим ўринли эдими ёки ноўрин?
батафсил »
Қурама гаплар (2-қисм)
Киритилган сана: 2019-09-12 11:49
Равшан Эрматов берган бир хос суҳбатида футболда энг муҳим ва асосий ҳал қилувчи персонажлар бу мураббийлар ва футболчилардир, деган эди. Бош мураббийлар ҳақида фикр юритайлик. Чунки, футболчилик даври қисқа бўлгани учун, мураббийлар асосий персонаж бўлишиб, бош ролни улар бажаришади.
батафсил »
Қурама гаплар (1-қисм)
Киритилган сана: 2019-07-28 19:24
Азиз ўқувчим, навбатдаги мақоламни ёзар эканман, Сизга бир маълумотни айтмоқчиман. Ман 55 йилдан бери футболимиз ишқибозиман. 55 йилдан бери стадионга ўйин кўргани қатнайман. Қанотда Беляков алдаб ўтишларини стадионда олқишлаб юрганимда ҳозирги катта раҳбарлар туғилишмаган эди ҳам. Шунинг учун, нима ўйласам шуни гапиришга ҳақлигимни билинг. Дилимдаги тилимга чиқмоқда. Ушбу фикрларимни футболимизга берилган яна бир баҳо деб билинг.
батафсил »
Борига шукр (7-қисм)
Киритилган сана: 2019-06-09 14:38
Б.А. Яқинда бўлиб ўтган ўйинни биргаликда стадионда кўрдик. (“Локомотив”- “Бунёдкор” 0:0) Ман ўйинни шарҳлаб бордим.
батафсил »
Борига шукр (6-қисм)
Киритилган сана: 2019-06-09 11:50
Дастурхонимиз мезбони футболимизнинг фаҳрий ишқибози бўлсалар-да, ёшларга ўрнак бўларлик даражада янгиланишга, янгиликка, янгича фикрлашга интиладилар. Битта камчиликлари бор. Жуда оғир карвонлар, камнамолар. Олдинги дастурхон ёзганларидан бери икки ой ўтиб кетибди.
батафсил »
Борига шукр (5-қисм)
Киритилган сана: 2019-03-28 19:48
Отахон, Австралияга қарши ўйинга сўнги ишлов етишмай қолдими, дейман. Яна бир бўёқни бериш билан ўйинни қутқариб бўлмас эди.
батафсил »
Борига шукр (4-қисм)
Киритилган сана: 2019-03-15 21:57
Ҳ.Қ. Яша-ака, Сиз айтмоқчисизки, биз Купердан қандайдир сеҳргарлик кутмасдан вазифани бошқачароқ қўйишимиз керак. Эктор Купер икки йил ё бошқа бир муҳлат ичида Миллий терма жамоамиз ўйин даражасини Осиёда биринчи тўртлик қаторига олиб чиқсин. Бунинг учун Куперга барча шароитларни яратиб берайлик, шундайми.
батафсил »
Борига шукр (3-қисм)
Киритилган сана: 2019-03-06 11:14
Элдор Мустафоев. Европада ҳам истеъдодли ёш мураббийларга ишонч билдирилмоқда. Улар ишончни оқлаб, футболга янги нафас олиб киришмоқда. Купернинг ёши ўтиб қолганлиги унга панд бермаяптими?
батафсил »
Борига шукр (2-қисм)
Киритилган сана: 2019-03-01 11:26
Б.А. Темуржон, отахоннинг эътирозлари қуруқ гап бўлиб қолмоқда. Шундай бўлмасин деб, биринчи ўйинни таҳлил қилиб чиқайлик. Ҳайронман, бугунги кунда барча газеталар ўйин ҳақида фақат протокол маълумотлари билан бирга, матбуот анжумани гапларини келтиришмоқда, холос.
батафсил »
Борига шукр
Киритилган сана: 2019-02-26 14:38
ОК-2019да бир бирига мутлоқ ўхшамаган 4та ўйин ўтказдик. 7та ўйинда иштирок этиб қайтмоқчи эдик. 7та ўйин тажрибаси бош мураббий ва йигитларимизга асқотар эди. Унинг натижалари Сизу бизга жуда-жуда мароқли бўлар эди. Нима учун бу орзу-ният амалга ошмади?
батафсил »
Четдан туриб гапириш (2-қисм)
Киритилган сана: 2019-01-04 18:39
Бугун 2 январь. Икки кун ичида, икки кун қучоғида, янги йилни кутиш чоғида умуман яшамадим гўё, ҳеч нарса ёзмадим.
батафсил »
Четдан туриб гапириш
Киритилган сана: 2019-01-01 12:19
Ушбу мақоламни бошлашдан олдин сизларни, аввало, урф бўлиб қолган янги йил байрами билан табрикламайман. Асло, бундай қилмайман.
батафсил »
Мақола ҳақида мақола
Киритилган сана: 2018-12-24 20:52
Терма жамоамиз Анталия шаҳрида яна олти кун шуғулланади. Сўнгра янги йилни юртимизда кутиб олгач, ОК жангларида қатнашиш учун Дубайга учиб кетишади. Улар учун ушбу кунлар жуда муҳим кунлардир. Ҳар бир куни қандай бошланиб, қандай ўтиб, қандай тугаяпгани бизга қизиқарли.
батафсил »
Бир жумла гап таҳлили
Киритилган сана: 2018-12-19 08:34
Осиё кубоги-2019 ўйинлари бошланишига 19 кун қолди. Ҳар бир ўзбек ишқибози, футболчиси, мутасаддиси, мураббийи ушбу кунни ўзича ўзгача ҳаяжон билан кутмоқда. Анчадан бери жаҳон даражасидаги бош мураббий келишини орзу қилиб, талаб қилиб, илтижо қилиб келар эдик. Шундай мутахассис келишига эришдик. Орзу ушалган кундан буён ярим йил бир пасда ўтиб кетибди.
батафсил »
Яна ўша дастурхонми? (4-қисм)
Киритилган сана: 2018-12-17 14:56
Олимхўжа Бўронов. Яна ўша сарлавҳа, яна ўша гап. Бунда нима маъно бор. Журналистикада бундай такрорланиш ўқувчини ўзидан қочиради. Уни зериктиради. Бундан шинавандаларингиз борган сари камайиб кетади. Натижада бундай куюниб ёзишларингиз беҳудага кетади. Уларни ҳеч ким ўқимайди.
батафсил »
Яна ўша дастурхонми? (3-қисм)
Киритилган сана: 2018-12-17 14:55
Олимхўжа Бўронов. Отахон, Сиз футбол журналистикасининг энг муҳим белгиси бўлган ҳозиржавобликни тан олмайсизми, дейман. Барча гапларингизни кечикиб айтасиз. СА сайти можароси ўтди-кетди. Ҳамма уни унутиб юборди. Сиз у ҳақда энди ёзмоқдасиз.
батафсил »
Яна ўша дастурхонми? (2-қисм)
Киритилган сана: 2018-12-17 14:52
Отахон, компьютер даврида дастурхонимизга истаган инсонни таклиф қила оламиз. Бир пиёла чойни кимга узатай?
батафсил »
Яна ўша дастурхонми?
Киритилган сана: 2018-10-29 14:33
Олимхўжа Бўронов. Отахон, меҳмонлар ҳаяллаб қолишди. Суҳбатни бошлаб турайлик. Бошқаларни “чайнашдан” олдин бир-биримизни “чайнаб” турайлик. Сиз ҳар гал журналистикамизни танқид қилиб келасиз. Майли, ишда нуқсонлар бўлади. Лекин олдинги сафар шахсиятга тегиб кетмадингизми? Хайрулла Холиқовнинг оиласи, фарзандлари, яқинлари бор демайсиз?
батафсил »
Бир мақола зангидаги гаплар
Киритилган сана: 2018-10-16 15:08
Қаричилик. Стадионга бориб футбол кўра олмаётибман. ТВ орқали куни-кеча КХДРга қарши бўлиб ўтган ўйинни кўрдим. Хайрулла Ҳамидовнинг терма жамоа ўйини пайтида стадион тўлмаганидан қайта-қайта зорланиб гапирган дашномлари, ишқибозларни стадионга чорловлари менга ҳам тегишли бўлди.
батафсил »
Ғоябардорлик (4-қисм)
Киритилган сана: 2018-09-25 21:14
Мен тўртинчи мақоламни ҳам бир хил ном билан ёзмоқдаман. Бир воқеани ҳар хил томондан ёритмоқдаман.
батафсил »
Ғоябардорлик (2-қисм)
Киритилган сана: 2018-09-01 11:05
Ҳайдаров Таиланд ёшларини 1:0 ҳисоби билан ютган ўйиндан кейин матбуот анжуманида бундай деган экан. “Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Таиланд ҳам кучли рақиб эди. Кейинги ўйинга таркибни шундай учрашув орқали, тайёрлашни мақсад қилдик”. Ҳайдаров гуруҳ жадвалида ҳеч нарсани ўзгартирмайдиган, ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган ўйинни ҳам жуда муҳим деб ҳисоблар экан.
батафсил »
Ғоябардорлик
Киритилган сана: 2018-08-26 14:56
Равшан Ҳайдаров шогирдлари куни кеча саккиздан бир финал жангида Гонконг ёшларини 3:0 ҳисоби билан ютиб, чорак финалга чиқишди. Офарин.
батафсил »
«Тўй»га келган чолнинг Мундиал ҳақидаги гаплари
Киритилган сана: 2018-06-24 14:26
Куни-кеча иккинчи турнинг биринчи ўйини бўлиб ўтди. Мириқиб томоша қилдим. Черчесовда гап кўп экан. Мисрни ҳам ютишди. 3:1. Вақти келса, алоҳида у ҳақда батафсил гаплашармиз. Биринчи ва иккинчи тур ўйинлари ҳақида Сизлар билан дейдиёлашмоқчиман. Бутун дунё ишқибозлари бор эътиборларини жаҳон чемпионатининг финал ўйинларига қаратишган.
батафсил »
Шукрона гапларим. 4.
Киритилган сана: 2018-01-31 21:42
Учинчи мақоламни uff.uz сайти ҳам босиб чиқармади. Ҳеч ким уни ўқимади. Ичимни шубҳа кемирди. Дилим ғаш бўлди. Ҳар куни беш соатлаб чойхонада шаҳмат ўйнаб тўймайдиган, шаҳмат соҳасида ҳеч нарсага эриша олмаса-да, умрини шаҳматга бағишлаб вақтини зое ўтказиб юрган, чойхона “гросмейстерига” ўхшаб қолмоқдаман, шекилли.
батафсил »
Шукрона гапларим
Киритилган сана: 2018-01-07 10:56
Янги йил арафасида сайт орқали онлайн мулоқат уюштирган эдик. Бу тадбирда қатнашган барча қатнашчилардан миннатдорман. Сизларга минг раҳмат. Демак, футболимиз тақдирига Сиз азизларим, бефарқ эмас экансиз. Демак, Футбол ўйини ўз жозибаси билан барчанинг эътиборини ўзига тортар экан.
батафсил »
Бир мақола астарини очиб (2-қисм)
Киритилган сана: 2017-10-08 09:18
“Олий лига формати ўзгариши керакми?” деб аталган мақолага диққатингизни тортмоқчи бўлган эдим. Унда баён этилган фикрларни шарҳлаш ўрнига каттадан-катта мақолани ёзибман олдинги сафар.
батафсил »
Бир мақола астарини очиб
Киритилган сана: 2017-10-05 18:41
Ўзбек футболини кенгроқ ёритгани учун “Футбол Экспрусс” газетини танладим. Уни ўқиб юрибман. Танлаш учун фақат иккита вариант бор эди. Шунга ҳам шукр. Шу ҳам танлов. Бу газета икки киши — Фирдавсхон ва Абдулҳафизнинг шарҳи, фикри, эътирофи билан бўялиб чиқади.
батафсил »
Одобни билмаган гапларим
Киритилган сана: 2017-08-27 17:28
Куни кеча терма жамоамиз ёпиқ эшиклар ортида Қирғисистон термаси билан Қозиравотдаги “Бунёдкор” стадионида назорат ўйинини ўтказди.
батафсил »
Эски гапни судраш
Киритилган сана: 2017-06-24 14:18
Қаерга бормай, ким билан учрашмай менга ҳамма бир хил савол бермоқда. “Энди нима бўлади? Жаҳонга чиқа оламизми? Бабаян кетадими?” Менинг ишқибозлигимни билганлар, билмаганлар футболни назарга илганлар, илмаганлар, оғзида шу савол. Биргина савол.
батафсил »
Эртакка муҳтож бўлган эртак
Киритилган сана: 2017-06-11 17:32
Бир бормиз, бир йўқмиз. Сиз ҳам бугун борсиз. Доим бор бўлинг. Узоқ ўтмиш замондан бери узоқ бахтар юртида Уструшонадан шимолроқда Шош қалъаси бўлган. Мен ҳам шу ерда яшаб келмоқдаман. Сиз ҳам. Эртагим эртак бўлур, олтин беланчак бўлур. Қалъа халқи ухлаб ётур. Эртакка эртак қўшиб, каминангиз тўқиб ёзур. Қулингиз тўқур эртак. Он териб этак-этак, лаҳза қўшиб қатига, гилам табиатига. Эшитганлар дармонда. Эшитмаганлар армонда.
батафсил »
Хуш кўрдик
Киритилган сана: 2017-04-21 10:56
Яна Ёзувчининг “она” тимсолида яратган мўътабар сиймо кўйини, унинг кўрган кунини ўзимга таққослаб, бўйимга бичиб, унинг руҳониятига ҳавас қилиб, қаршингизга поёндоз тўшаб “Дастурхон” ёзмоқдаман.
батафсил »
Футбол ичра руҳиятми ё ... руҳоният?
Киритилган сана: 2017-03-22 12:51
Сарлавҳага олиб чиққаним ушбу сўзларда маъно борми ё бу сўз ўйиними? Бир ўйлаб кўринг. Рус тилига қиёсан айтганда, руҳият тушунчаси психология сўзига тегишлидир. Руҳоният сўзи нимаси? Диний сўз-ку, дейишингиз мумкин. Кишининг инсоний, маънавий-маърифий, шуурий ё хурофий, аҳлоқий ё қудсий қиёфасини белгилайдиган бир тушунча ё бир сўз ифодаси тилимизда борми?
батафсил »
Терма жамоамиз бош мураббийига очиқ хат (3-қисм)
Киритилган сана: 2017-03-15 16:26
Ва ниҳоят, омадни кўпам чайнамасдан бошқа гапга ўтаман. Карислар Германияда ўйнаяпган легионер ўйинчиларининг индивидуал маҳорати эвазига бизни ютишди дегансиз. “Боруссия” Д. ва “Аугсбург” клуби футболчилари индивидуал ҳаракатлари эвазига Кореяга муҳим ғалабани тақдим этишди” дегансиз. Кечирасиз, гапингизга қў-шил-май-ман.
батафсил »
Терма жамоамиз бош мураббийига очиқ хат (2-қисм)
Киритилган сана: 2017-03-08 13:48
“Очиқ хат”имни ўқий бошлашганидан кейин унга турли муносабат билдиришмоқда. Ёзғувчи журналистлар такрорланиб қоляпсиз, олдинги ёзганларингизни ўқигандай бўлмоқдамиз, узундан узоқ ёзасиз дейишмоқда. Биринчидан, тўғри танқид қилишмоқда.
батафсил »
Терма жамоамиз бош мураббийига очиқ хат
Киритилган сана: 2017-02-22 18:04
Куни-кеча анчадан бери кутган воқеа содир бўлди. Ҳозиргача миллий терма жамоамизнинг бош мураббийи кўпам интервью бермас эди. Умуман бермас эди. 2015 йили ёзда ишга тайинлангач, аввало барча журналистлар билан бир ўзи очиқ суҳбат ўтказгани эсимда. Ёнида фақат Санжар Ризаев бор эди. Ишни бундай бошлашидан Матбуот билан яқин алоқада бўлиб, барча ишқибозлар билан тез-тез учрашиб турар экан-да, МТЖ ўйинларининг тарғиботи кучаяр экан-да, деб умид боғлаган эдим. Ундай бўлмади. Унча-мунча журналистга интервью бермади. Ҳеч қандай кўрсатувда қатнашмади.
батафсил »
Ҳар ишда ўзаро ишонч муҳим
Киритилган сана: 2017-01-28 18:54
Собиқ Ташсельмаш томонга биринчи марта келдим. Бундай сунъий ўт билан қопланиб, баланд темир тўр билан ўралган футбол майдончаларни кўчаларда кўп кўрасиз. “Обод” базаларидан бири шу ерда экан.
батафсил »
Чўзилиб кетган йил боши гаплар
Киритилган сана: 2017-01-24 10:12
Янги йил саноғи бошланганига бир ой бўлиб қолди. Бу йил қандай ўтади? Қандай натижаларга эришамиз.
батафсил »
Мираброр акамга айтар янги йил тилакларим (2-қисм)
Киритилган сана: 2017-01-17 21:17
Мираброр ака, янги йил байрами сабаб, Сизга тилаклар билдиришда давом этмоқдаман. Сўзни қаранг: тилак билдирмоқ, тиламоқ, тиланмоқ. Тангрига юзланиб илтижо қиламиз.
батафсил »
Мираброр акамга айтар янги йил тилакларим
Киритилган сана: 2017-01-16 16:22
Мустақил бўлиб, тузум ўзгаргач, жуда кўп байрамлар, жумладан 1 май, октябрь байрами, Совет армияси куни байрами ўз-ўзидан бир зумда йўқолиб кетди.
батафсил »
Дарбадарлик
Киритилган сана: 2017-01-06 17:09
Абдулҳафиз Абдулазиз ўғли футболимиз аҳволидан ўзгача қайғуриб мақолалар ёзмоқда. “Футбол Эксресс”нинг 2017 йил 1-сонида унинг иккита мақоласини босиб чиқаришди. Бирида “Ўгай” лиганинг ҳаробатидан эзилиб ёзган бўлса, бошқасида ҳар ярим йилда клубларни қақшатадиган кўчманчиликдан зорланиб ёзган. Бу мақолаларни раҳбарият ўқимайди. Футболимиз ҳолатидан куюнмайди. Ушбу мақолаларга муносабат билдирмайди. Ё тасдиқлаб, ё инкор этиб кейинги сонда чиқиш қилмайди. Раҳбарият учун халқ билан мулоқат қилиш бегона нарса.
батафсил »
Футболимиз афсонаси (3-қисм)
Киритилган сана: 2016-12-19 21:26
“Тўп” гоҳида Қосимовдан сулола вакилларига узатилиб “ўйин” кўрсатилган, гоҳ аксинча бўлган тағин бир неча воқеаларга баҳо бериб ўтайлик. “Бунёдкор”ни йўқдан бор қилган Бой-акамлар бир зумда касод бўлганларини ёзган эдим. Бу воқеа нима учун, қай тарзда содир бўлганини, яъни “сарой ҳаёти” тафсилотини оммадан сир сақлаб келишди. Тўғри қилишган. Сариқ матбуотнинг бизга кераги йўқ. Лекин нима учун “кучли журналистларимиз” воқеани таҳлил қилиш у ёқда турсин, ишқибозларга воқеа ҳақида оддий ҳабар ё тавсилотни етказишмади.
батафсил »
Футболимиз афсонаси (2-қисм)
Киритилган сана: 2016-12-16 16:49
Мустақилликка эришганимиздан кейин, ОФКнинг эшигини қоққан, барчага нотаниш бўлган янги аъзо эрсак-да, Афғонистон ё Покистон футболи сингари эмас эдик. Австралия даражасида бўлмасак-да, савияли ўз футболимиз билан ОФКга кириб келдик. “Пахтакор” Иттифоқ чемпионатида бирор марта совринни юта олмаган бўлса-да, ўша давр ўйини билан Осиё футболида салмоқли ўринга эга эди. Красницкий сардорлигида Япония термасини “Пахтакор” катта ҳисобда ютиб ташлагани эсимда. 90-йилларда, эндигина мустақилликка эришиб ўз термамизга эга бўлган давримизда олиб келган футболимиз даражаси Осиёда юқори қаторда эди. Осиё ўйинларида ғолиб бўлганимизни эсланг. Бошланиши шундай бўлди. Ўша йиллари Агамуродов катта зўриқишсиз “Пахтакор” билан ОЧЛда ярим финалгача чиққанини эсланг. Кейин йил сайин савиямиз бошқаларга нисбатан пасайиб боришини кузатдик. Кейин Қосимов четдан келган кучли футболчилар билан жамоани кучайтириб ОЧЛда бундай натижани такрорлади. Лекин бундай “кучайиш” бизга нима берди? Ҳеч нарса. Футболимизнинг умумий савияси бошқаларга нисбатан пасайишда давом этарди.
батафсил »
Футболимиз афсонаси
Киритилган сана: 2016-12-15 19:26
“Ўзбекистон футболи” газетасининг 01.12.2016 санасидаги 45-сонида Зафаржон Қосимовнинг Миржалол Қосимов билан бўлган хос суҳбати босилиб чиқибди. Бу мақола дарров диққатимни тортди. Миржалол Қосимов ўтмишдаги Абдураимов, Красницкий, Ан, Фёдоров, Шквирин сингари ўйинчиларимиз каби футболимиз афсонаси бўлган ва шундай футболчи бўлиб қолади ҳам. Фёдоров, Красницкий, Тазетдинов, Раҳматуллаев қайта тирилиб келиб, интервью бера олишмайди. Табаррук ёшга чиққан Биродар Абдураимов ҳам биз учун ғанимат бўлиб қолганлар. Қани эди, улар матбуот бетида тез-тез кўриниш бериб турсалар, бугунги футболимизга баҳо бериб турсалар қани эди.
батафсил »
Жавоб ўрнида айтганларим
Киритилган сана: 2016-11-29 18:11
Ҳаммамиз аламзада аҳволдамиз. Бабаян омадли, худо ёрлақаган мураббий. Бундан ортиқ омад бошқа берилмайди. Йўқ жойда бизга гол совға қилди Эгам. Шунда ҳам юта олмадик. Йигитлар тенгма-тенг ўйнашди. Ютиб келишга улар муносиб эдилар. Мураббий хатоси деб ютқазиб қўйишди. Иккала голни нима учун ўтказиб юбордик? Биз иккинчи голни ҳам уриб олишимиз мумкин эдими? Корея термаси ҳужумга берилиб кетиб, ўз жарима майдонини бўшатиб қўйишган эди. Нега биз қарши ҳужумда гол ура олмадик, ҳатто, голвар вазиятга чиқа олмадик ҳам. Нега?
батафсил »
«Дастурхон»ни на қилай (2-қисм)
Киритилган сана: 2016-11-29 17:32
ULUG’BEK, Сиз Кореяда бой берган ўйинимиздан қаттиқ ранжибсиз. Бутун юртимиз ранжиди. Ҳалигача қайғурмоқдамиз. Яхшигина таҳлил қилибсиз ўйинларни. Лекин Сиз бир гап айтсангиз мен бошқа гап айтишим, Сизни инкор этишим мумкин. Бу футбол. Қанча ишқибоз бор бўлса, шунча фикр бўлиши мумкин. Бош мураббий битта. У ўз фикрига таяниши керак. Сизу бизникига эмас. Ўзи қарор қабул қилиши керак. Тепадагилар футболдан нари одамлар. Шунинг учун улар қийин пайтда Бабаянга елкадош бўла олмайдилар. Лекин тепадагилар бош мураббийга эркин шароит яратиб беришган. Ёнидагиларчи?
батафсил »
«Дастурхон»ни на қилай
Киритилган сана: 2016-11-28 18:31
“Дастурхон” ёзиб ўзим билан ўзим гаплашар эдим. Яхши чиқса киносценарий ёзгандай бўлардим. Ижодий уйдирма эди, барибир. Йўқ одамларни йўқлаб чиқардим. Фикр билдиришнинг бир шакли эди-да. Ёзувчи бир умр уйдирма образлар тилидан уйдирма гап ёзади. Менга бундай ёзиш, йўқ одамларни атрофимда тасаввур қилиб, гўё улар бордек қилиб ёзиш қийинлик қилмоқда. На қилай, журналистлар даврасини қўмсайман-да.
батафсил »
Эски тоғора, эски гап
Киритилган сана: 2016-11-03 15:37
Кеча Қозирабодга бориб “Металлург”нинг “Бунёдкор”га қарши ўйинини кўрдим. Бугун ТТЗга бориб “Насаф”нинг “Локомотив”га қарши туришини, жанг қилишини кўриб қайтдим. Жуда қизиқарли ўйинлар бўлди. “Металлург”га очко керак эмас. Бундай пайтларда олдинлари улар ўйинни сотиб ўзларининг молиявий ҳолатларини тузатиб олишар эди. Бу йил ундай эмас. Инсон йўқотган номини тиклаб олиши доим қийин бўлади.
батафсил »
Ўхшамаган ишлар
Киритилган сана: 2016-10-04 12:39
Хайрулла Холиқов Андрей Микляевга сўз берди. Ачинарли ҳолатда қолган бош мураббий бир нима деди. “Обод” билан 1:1 ўйнагани учун эмас, бўм-бўш залда икки кишига матбуот анжумани ўтказаётгани учун ачинарли аҳвол демоқдаман. Уч-тўртта журналист келган эди ўйинга. Улар ҳам анжуманга қолишмади...
батафсил »
Мен ҳам бир оз Бабаян эканман
Киритилган сана: 2016-09-03 19:27
Матбуот анжуманидан уйга қайтаётиб Хайрулла менга “Сиз ҳам юмшоқ гапирдингиз. Уни қаттиқ саволларга кўмиб ташлайсизлар деб ўйлаган эдим”, — деди. Хайрулланинг энг қаттиқ гапи шундай эди. У табиатан ҳалим одам. “Шиддатли, важоҳатли, ҳамжиҳат ўйин кўрсатдингиз деб, Бабаянга пахта қўйдингиз. Сиздан кутмагандим”, деган маънода айтди бу гапларни. Гапининг мазмун-маъносини ўзим тушуниб олишим керак бўлади ҳар гал. Ҳамманинг ўйиндан ҳафсаласи пир бўлган эди. Менинг қаттиқ гапларим ҳеч кимга оғир ботмаслигидан ҳамма саволимдан норозилик аломатини кутган экан.
батафсил »
Олди-қочди гаплар
Киритилган сана: 2016-08-23 16:00
Урушдан кейинги 50-йиллар. Телевизор энди расм бўла бошлаган эди. Қайси бир маҳаллада ёки қайси бир кўчада кимнингдир телевизори бор бўлар эди. Унинг уйига қўни-қўшнилар йиғилишиб биргаликда телевизор кўришар эди. Раъно Мадраҳимова билан Насиба Иброҳимоваларни қариялар эсласа керак. Улар биринчи дикторларимиз бўлишган.
батафсил »
Икки ўйин достони
Киритилган сана: 2016-08-02 15:04
Бугун “Жар”да ўйин бор. “Обод” “Қўқон-1912”ни қабул қилади. Ўша куни “Локомотив” “Машъал”дан мағлуб бўлганидан кейин туни билан кўздан уйқу қочиб, бир нималар ёзган эканман. Ҳозир бир ўқиб қарасам, мастона гаплар кўп экан. Ўқимасангиз ҳам бўлар, бировнинг қулоғига ҳам пичирлаб айтиб бўлмас, юракдан чиққан, ичга ютиб ҳам бўлмас гаплар бор экан. Мақоламни биров ўқиб, биров ўқимаслиги мумкин. Бировга ёқиб, бировга ёқмаслиги турган гап. Гап келганда “Локомотив” ўйинчилари бўлган Жасур Ҳасанов билан Иван Нагаевнинг футбол тақдиридан ташвишланиб ёзган эканман. Жасур “Қизилқум”га, Иван Эрон клубига ўйин амалиётини излаб кетиб қолишибди. Омадларини берсин. Уларнинг ўйин маҳорати ўсишдан тўхтамасин.
батафсил »
Футбол ва икки сўз тасвири
Киритилган сана: 2016-05-14 17:26
Одам доим бойликка интилиб келган. Бундай кейин ҳам бой бўлайин дейди. Ҳамма ниятига эришсин экан. Ҳаммага Салимбой бўлиш насиб қилмайди. Нега? Чунки бойлик турли хил бўлади. Пул бойлиги, мулк бойлиги, қалб бойлиги, дил бойлиги. Ҳаммага ҳар хил бойлик насиб қилади. Одам пул бойлигини кўпайтираман деб машаққат ҳароратида куйса-куюнса, Ақл бойлигини ошираман деган инсон билиш, изланиш завқида, илҳом қўйнида чўмилади.
батафсил »
Муносабат билдириш
Киритилган сана: 2016-05-04 14:05
Азиз ўқувчим, Сиз учун, Сизни деб мана ўн йилдирки, бир нима ёзиб юрибман. Ўн йилдирки, дилимда борини оқ қоғозга тўкмоқдаман. Шу туфайли бир биримизни таниб, билиб қолдик. Сиз билан мени Ўзбек футболига бўлган сўнмас, туганмас меҳр боғлаб турибди. Баъзан футболимиз аҳволидан безиб, бошқа футбол кўрмайман деймизу, бир ҳафта ўтиб ўтмай футболни яна соғиниб “Пахтакор”ни, ё ТТЗни, ё “Жар”ни, ё “Бунёдкор”ни қайдасан деб, излаб қоламиз. Муҳим мажлисни, ё оиладаги бирор тадбирни ташлаб футбол кўргани кета берамиз. Стадионга атиги юзта одам келган бўлса ҳам, бири мен бошқаси Сиз бўласиз. Қорда кечган ўйинда тик турганча термамизни қўллаб 20та ишқибоз бақириб турган бўлишса, бири мен иккинчиси Сиз бўласиз. 2006 йил қишда Эстонияга қарши бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинида йигитларимиз қор кечиб футбол ўйнашган эди. Стадионнинг қор босган 32-буржида совуқдан бир-бирига зичлашиб, сакрашиб, бақиришиб турган ишқибозлар ичида мен билан Сиз ҳам бор эдингиз. Ўша қордаги ўйиндан кейин йигитларимиз қандайдир, бизга нотаниш Инилеев бошчилигида Осиё ўйинларида қатнашиш учун Доҳага учиб кетишган эди, эсингиздами? Ўшанда Рауф-акани топилма бўлди деб ёзган эдим.
батафсил »
Ошдан кейинги ош. 2-қисм
Киритилган сана: 2016-04-21 16:46
О.Б. Қандай ўйинни қандай босқичга кўтарамиз? Бугун терма жамоамиз, ҳамда клубларимиз ўйини қай аҳволда эканлигини билайлик аввал. Қай даражага чиққанлигини таҳлил қилайлик. Аввал шуни билайлик.
батафсил »
Ошдан кейинги ош
Киритилган сана: 2016-04-13 17:01
Дастурхон ёзиб барчангизни меҳмон қилган эдим. Дастурхонга тортган ошим- суҳбатим мазали “таом” бўлдими ё бемаза бўлдими билолмадим. “Таомни еб” кўпчилик мамнун бўлди деб эшитдим. Агар ҳушомад бўлмаса, бундай гап ҳаммага ёқади. Кўпинча азиз меҳмонлар тарқагач, яқин дўстлар қолишиб қайтадан дастурхон атрофида йиғилишиб ҳотиржам суҳбат қуришади. Яқинларимдан бир оз вақтни мендан аямасдан дастурхоним атрофини яна бир бор тўлдиришингизни сўрайман. Меҳмон кутиш билан овора бўлиб, Сизларга эътибор қарата олмаган эдим. Дастурхон атрофида қолиб мириқиб суҳбат қурайлик.
батафсил »
Филиппин олдидан. 2-қисм
Киритилган сана: 2016-03-23 19:36
`Мураббийлар кўп марта алмаштирилди. Асқар Толибжонов Недведга (Ювентус) ёки Румменигге (Бавария)га ўхшаб вице-президент бўлиб ишлайди. У кўп эмас, оз-моз футболни улар каби тушунса эди, Доҳада биз яхши ўйин кўрсатармидик. Ушбу кимсалар қўл остида бўлиб ўтган Миллий терма жамоамизнинг 6та машғулотини кузатдим. Биронтасида Асқар Толибжоновни мураббийлар даврасида кўрмадим.
батафсил »
Филиппин олдидан
Киритилган сана: 2016-03-22 18:31
Ҳурматли ўқувчим. Бабаянга тўлиқ ишончимиз Доҳадан сўнг лат еди. Унинг тажриба ва маҳорат даражаси ҳаминқадарлиги ҳаммамизга аён бўлди. У ҳам ўзимиздан экан. Мўжизани у ҳам ярата олмайди. Мана, термамизнинг навбатдаги йиғини бошланди. Бу босқичда охирги икки ўйинимиз бор. Улар ўтади. Раҳбарлар ўша-ўша. Биз ўша-ўшамиз. Ҳеч кимда ўзгаришлар йўқ.
батафсил »
Дастурхонни қўмсаб
Киритилган сана: 2016-03-15 16:21
Озарбайжон ёзувчисининг асарида онаизор шаҳарга кетиб қолган ўғли номидан хат ёзиб, ўзи ўзига почта орқали хатни юбориб, хатни почтальондан ўзи олиб, ҳамқишлоқ қўшниларига ўзи ўқиб бериб, ўзини ўзи овутиб яшаб, ўғлининг дийдорини кўролмай дунёдан ўтиб кетади. Қишлоқдаги қўшнилар меросни деб қишлоққа бирровга қайтган ўғлон қўлига муштипар она ўз бағрига неча бор босиб, қайта-қайта ўқиб, дасталаб сақлаб юрган, ўша ўзи ўзига ёзган хатлар билан бирга қанчадир пулларни топширишади. Ҳамза Умаров даврида радиода бу ҳикоя овозлаштирилган эди. “Мимино” муаллифи Данелия шу ҳикоя асосида кино асар яратган эди. “Афоня”ни айтяпман.
батафсил »
Футбол манзараси
Киритилган сана: 2016-02-22 19:06
Марат билан базанинг учинчи қаватида жойлашган хонасига кириб келдик. Беш дақиқа гаплаша олдик, холос. Хонада Дониёр Усмонов билан бирга машғулотга тайёрланишар экан. Бир-икки оғиз гаплашиш мумкин бўлди. Дарров хонадан чиқиб кетишимиз керак эди. Машғулот кутмоқда. Журналистнинг имконияти шунақа чекланган. Биринчи учрашувим январ бошида, сафардан олдин Транспорт майдонида бўлган эди. Марат машғулотдан кейин уйга қайтаётиб мен билан ўз мошинасида 17 дақиқа суҳбатлаша олди. Кейин Марат билан танишувда узилиш бўлди. Сафарга кетишди. 23-январда сафардан қайтишди, кейин 28-январда базада машғулот бўлди, 30-январда “Бунёдкор”нинг ёрдамчи майдонида ўзаро бўлинишиб ўйнашди. 1-февралда тағин базада машғулот бўлди. Ман шу кунлари “Локомотив” ўйинчилари билан бирга бўлдим.
батафсил »
Саҳифалар сийрати
Киритилган сана: 2015-12-19 09:03
Осиё кубоги-2011нинг барча жангларини Доҳада кўришга мушарраф бўлганман. Бу ҳақда ёзиб тўймайман. Мусобақаларнинг очилиш ўйини билан бирга сўнги финал ўйини хотирамга муҳрланиб қолган. Финалда Таданари Лининг “кенгурулар”га урган ягона голи ўзича гўзал бўлган эди. Очилишдаги арабларга Одилжон билан Сервернинг жавобсиз урган 2та голи барча ўзбек ишқибозлари учун нафосат, жасорат, ғурур тимсоли бўлиб қолган. Шу ўйин билан Абрамов қалбимизда алоҳида ўринга сазовор.
батафсил »
Икки анжуманда икки хил манзара
Киритилган сана: 2015-12-07 18:13
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманлари ўйин, жамоа ва мураббий ҳақида анча-мунча кўп маълумот берадиган ва яширадиган жой экан. Шунинг учун анжуманларнинг биттасини қолдирмай қатнашмоқдаман. Шимолий карисларни ютганимиздан кейинги анжуманда одам кўплигидан наҳорги ошга киролмай қолганларга ўхшаб, тўйхонага сиғмай маърузани ташқаридан туриб тинглаганларга ўхшаб анжуманлар хонасига киролмай қолганлар кўп бўлди. 30-тур ўйинидан сўнг эса, чемпионатимиз байроғи туширилган ўйиндан сўнг, тарихимизда биринчи марта чемпион сўнги дамда аниқланган тур ўйинидан сўнг матбуот анжуманида 4 киши қатнашди. Футболимизга журналистларнинг икки хил муносабати ойдин бўлди. Ишқибозларимизга кўтаринки кайфият керак. Журналистларга ҳам. Уларни бошқаси қизиқтирмади.
батафсил »
Эртага жанг. Бугун арафа
Киритилган сана: 2015-11-12 14:49
Оилам билан бирга бўлиш мен учун ҳар доим қувончли, ҳаммасидан авзал, ҳаммасидан ширин. Уйга келсам, кечки овқат пайтида ТВ орқали нима кўриш маслаҳати бўлмоқда экан. Людмила Гурченко ҳақида бадиий киноними, ё “Нотаниш Уруш” деган бадиий документал киноасарними, ё “Один и без оружия” деган бадиий тарихий криминал киноасарними деб тортишмоқда эдилар.
батафсил »
Биз (футбол ҳаётида) Ўзбекистон бўла олайлик-5
Киритилган сана: 2015-11-01 15:42
Зафаржоннинг билдирган фикрини деб, Доҳа-2011 ҳақидаги ҳотираларимни ёзмай қўйган эдим. Шунда ўзимнинг ношудлигимга аччиқ қилиб, кундалигимни ёқиб юборган эканман. Ҳақиқий ва маҳоратли адиб бўлганимда эди, ҳеч ким менга “Ёзганларингизни ҳеч ким ўқимайди, улар ҳеч кимга керак эмас”, деб айтмас эди. “Газета касбикомил адибнинг ишини юртга олиб чиқиши керак. Менга ўхшаган ҳаваскорнинг эмас”,- дедим ўзимга ўзим ўшанда.
батафсил »
Биз (футбол ҳаётида) Ўзбекистон бўла олайлик-4
Киритилган сана: 2015-11-01 15:34
Ниҳоят мураббийларимиз легионерларимизнинг баланд савиясига яраша ўйин ташкил қила олишди. Бунга бу йилги Баҳрейннинг бўш ўйини қўл келди. Термамиз ўйинини кучайтириш соҳалари ҳам аён бўлди. Тўпсиз ҳолатда кўп ўйинчиларимиз пассив ҳаракат қилишмоқда.
батафсил »
Биз (футбол ҳаётида) Ўзбекистон бўла олайлик-3
Киритилган сана: 2015-11-01 15:29
Бугун тонгда терма жамоамиз Баҳрайнга учиб кетди. 3 октябрда машғулотлар “Пахтакор”да ёпиқ ҳолда ўтди. Мени стадионга киргазишмади. Машғулотлар тугашини остонада кутиб, йигитларимизга ғалаба тилаб қайтдим. Санжар билан кўришдим. Ушбу мақоламни ўқимаётган экан. Асқар Толибжонов мени Абай кўчасигача мошинаида элтиб қўйди. У ҳам мақолалар ўқимас экан. Ошпаз овқат таъмига тўйиб қолганидек, мутасаддилар футбол “таъми”га тўйиниб юришади.
батафсил »
Биз (футбол ҳаётида) Ўзбекистон бўла олайлик-2
Киритилган сана: 2015-11-01 15:28
8 октябрда миллий терма жамоамизнинг жуда муҳум ўйини Баҳрайн пойтахтида бўлиб ўтади. Сизнинг фикр ҳаёлингиз шу ўйинга қаратилган. Мен ҳам шу ўйинни ўйламоқдаман. Бабаян жамоаси қолган ҳар бир ўйинни ютиши керак. Ҳар бири финал каби муҳум. Бу йил Бабаян қисмати шундай экан.
батафсил »
Биз (футбол ҳаётида) Ўзбекистон бўла олайлик
Киритилган сана: 2015-09-26 14:19
Бу йилнинг мезон ойи ўтиб бормоқда. Бу йилги футболимиз маълум бир ўлчамда, маълум бир мезонда ўз кўринишига эга бўлди. Бугун унга баҳо бера оламиз. Чемпионатимиз қандай тугашидан қатъий назар маълум бир шакл топиб бўлган ўз кўринишини энди ўзгартира олмайди. 22-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Чемпионатимиз тугашига 8 тур ўйинлари қолди. Медалларга ким даъвогарлик қилган бўлса, ўшалар олдинги чизиқда мавсумни тугатишмоқда. Ўшалардан қайсидир жамоа чемпион бўлса, қайсидири бронза ё кумуш билан тақдирланади.
батафсил »
Айтган ва айтолмаган гапларим («Локомотив» футболчилари билан учрашув ҳақида)
Киритилган сана: 2015-09-10 11:41
СЎЗ БОШИ
Яман термаси билан учрашувдан кейин Бобуржон мени уйимгача элтиб қўйди. У доим менга шундай ғамхўрлик қилади. Узоғимни яқин қилади. Матбуот анжумани кеч тугаган эди. Ўйиндан ва савол-жавоблардан олган таассуротларимга ғарқ бўлиб келмоқда эдим. Бабаян айтиб ўтган ўша ўйин моделига ўзи танлаган ўйинчилари мос тушмаганини, модель четда қолиб, ҳамма ўз билганича ўйнаганини, Игорнинг ўйин тафаккури, масалан, Исломникидан жуда баланд эканлигини, бу нарса унинг гап-сўзидан, қизиқиш доирасидан ҳам билиниб туришини, жамоа ўйинида ҳамжиҳатлик бўлмаганлигига сабаб деб, легионер ўйинчилар рақибга, майдонга нисбатан калондимоғлик билан муносабатда бўлганини айтиб ўтдик. Кейин мавзуни кескин ўзгартириб Бобур мендан, худди бир жиноий иш қилиб қўйганимдай, “Локомотив” ўйинчилари билан нима учун учрашдингиз”, деб сўраб қолди. Бу саволни бир неча бор такрорлади.
батафсил »
Нима иш қилиб қўйганини ўзи билармикан? (3-қисм)
Киритилган сана: 2015-07-15 09:21
Шундай гапларни қизишиб, эҳтирос билан гапирдим. Мажлис одатий ўтишини, одатий саволларга силлиқ жавоблар беришни кутганлар, мендан норози бўлишди. Уларнинг тинчи бузилди, халовати йўқолди. Лекин индамай ўтиришди. Бошқалар мен каби дилдаги гапларини айта бошлашди.
батафсил »
Нима иш қилиб қўйганини ўзи билармикан? (2-қисм)
Киритилган сана: 2015-07-14 09:18
Шундай экан, ҳеч нарса ўқимай қўя қолайликми? Бир нима ўқиб, зеҳнни уринтириб нима қаламиз. Лекин ушбу кун ишқибоз тўрт йилдан бери кутган воқеа содир бўлган бир пайтда туриб, овунтирувчи, кўнгил очувчи, ялтироқ, юзаки хабарларни ўқиса, ишқибоз эътибори чалғирмикан? Интригаларни қалаштириб ташласангиз ҳам ўқимайди. Қизиққон зеҳни доим ҳақиқатга ташна. Айни ушбу кунлар ташналик баланд. Уни излаб ижтимоий тармоққа кирмоқда. Ижтимоий тармоқда Бабаяннинг тахтга миниши Бойнинг аралашуви билан бўлган, деб ёзилган миш-мишни ўқиш улар учун қизиқроқдир. ОАВда бундай тафсилотларни айланиб ўтишади.
батафсил »
Нима иш қилиб қўйганини ўзи билармикан?
Киритилган сана: 2015-07-13 13:21
МУҚАДДИМА
Сарлавҳани ўқиб чиққан мухлис, бу оддий интрига, журналистикада ўқувчини қизиқтириш йўлида ишлатилган бир услуб дейиши мумкин. Журналист ўз мақоласига на тайин бир мазмун, ва на янги бир фикр беролмаса-да, қайноқ ҳабарлар ва интригалар билан мақоласини қизиқарли бўлишини таъминлайди. Ўқимайман десангиз ҳам ўқийсиз. Қизиқиб ўқийсиз. Зерикканингиздан бошқа бир зерикарли, мазмунсиз гаплар билан чалғийсиз. Бунинг учун муаллиф чалғитишнинг, овутишнинг, совутишнинг қанчалар устакори бўлиши керак, биласизми. Катта маҳорат керак, биласизми. Интригани сарлавҳадан бошлайди-я.
батафсил »
Эшон-жарчи ҳақида эртак
Киритилган сана: 2015-05-29 21:13
Бор эканда, йўқ экан. Оч эканда, тўқ экан. Бўри баковул экан, тулки ясовул экан. Қарға қақимчи экан, чумчуқ чақимчи экан. Ғоз карнайчи экан, ўрдак сурнайчи экан. Ўша замонда моҳир саркарда бор экан. Унинг исми Амир Жалолиддин АбулҚосим Эшон экан.
батафсил »
Дастурхон атрофидаги гаплар (2-қисм)
Киритилган сана: 2015-05-22 08:47
Ҳ.Қ. Яша-ака, Абрамов изланишларини, ўйинда яратган янгиликларини кўришни истамаётибсиз. Биз янги Копадзени кўрмоқдамиз. Тўғри, бунда Абрамовнинг хизмати йўқ. Легионер сифатида чет элда кучли чемпионатларда ўйнаган Копадзенинг маҳорати ўсибди. “Пахтакорга” урилган биринчи голни эслатмоқчиман. Ўзбек футболида қанотдан ёриб ўтиб, марказга тўпни ҳаволатиб ошириб гол урмоқчи бўламиз.
батафсил »
Дастурхон атрофидаги гаплар
Киритилган сана: 2015-05-21 13:36
Футбол шарҳларида Азамат Абдураимов шундай деди. “Игра состоит из эпизодов. У нас при завершении не хватило мастерства, везения. Андреев мог забить три гола, но не забил. Мы в начале матча пропустили гол. Не было концентрации при выполнении стандарта. О втором голе не буду говорить”. “Пахтакор”нинг ОЧЛдаги сўнги ўйинини шарҳлаб айтган ушбу сўзларни эшитганимдан сўнг совуққон, хотиржам фикр юритиб, жимгина футболга ишқибоз бўла олмаслигимни тушундим. Бу сўзларни “Спорт” канал орқали бутун юрт ишқибозлари эшитди. Ушбу сўзларга эътирозим борлиғимни кўмиб ташлаб, ичимдан тошиб кетди. Мутахассис, вақтинча ишсиз юрган мураббий бўлса-да ўйинни шундай таҳлил қилса, жим туриб бўладими? “Дастирхоним” эскириб, одамларни зериктириб қўймоқда деб эшитган эдим. Жим бўлиб ўзимни четга оломайман. Мақола ёзайин деб яна “Дастурхон” ёзмоқдаман. Ёқмаса, Азизларим Сиздан узр сўрайман.
батафсил »
«Дастурхон»га айланиб кетган оддий баҳс (якуний қисм)
Киритилган сана: 2015-03-31 11:55
Конференция давом этмоқда
Ҳ.Қ. Яша-ака, Сиз мени эскирган нарсаларни ёзасиз деб, танқид қилган эдингиз. Мана телефон орқали конференция уюштириб бердингиз. Бу гапларимиз ҳам бир оздан кейин эскириб кетади. Олдинги Дастурхонимиз атрофидаги гаплар сингари эскиради, унутилади. Стратегик мавзуда фикр юритишимиз мумкин эмасми? Футболимизга доир муҳум глобал мавзуда гапириш фақат Мираброр Усмоновга руҳсат этилганми? Президентимизнинг тақдирлаш маросимида айтган маърузасини кўзда тутмоқдаман. Биз ютди, ютқиздидан нарига ўтишимиз мумкин эмасми?
батафсил »
«Дастурхон»га айланиб кетган оддий баҳс (2-қисм)
Киритилган сана: 2015-03-30 13:17
Ҳ.Қ. Гап бошқа ёқда. Бердиев-Қосимов йўлидан юриб, йигитларни ўз имконияти даражасида мазмунли, оддий, ишончли ўйнатиб, очко йиғиш ўрнига, Абрамов ўзбек футболида анчадан бери бўлмаган очиқ, ҳужумкор ўйинни яратишга интилмоқда. Бугунги футболимизда бу янгилик гап. Кечаги карисларга қарши ўйинда Қосимов бундай ўйин кўрсатишни мақсад қилмаган эди. Абрамовга супер кубок ўйинида бу изланиш иш берди. ОЧЛ ўйинларидачи?
батафсил »
«Дастурхон»га айланиб кетган оддий баҳс (1-қисм)
Киритилган сана: 2015-03-29 11:51
Ҳасанали Қодиров. Қандоқ қилай, сайтга киришни билолмаётибман. Очиқ хатимга ёзилган муносабатларни кечикиб олдим. Ёшим бир жойга етиб борди, кечикиб ёзаман. 40та ўқувчим ёзганларимни кутиб туришади. Улар менга ўхшаб ўзбек футболидан мамнун эмаслар. Еврофутболдан овуна олишмайди. Шулардан тўрттаси муносабат билдирибди. Ахир, улар тирик одам. Гапларини эътиборсиз қолдириб бўлмайди-ку.
батафсил »
Дастурхон-3
Киритилган сана: 2015-03-02 16:29
Ҳасанали Қодиров: — Мавсум бошланмасдан олдин дастурхон ёзиб, бир пиёла чойга сизларни таклиф қилдим. Бу “Дастурхон” футболни соғиниб қолганимиз туфайли ёзилдими, ё коса синмасин деб синмасидан олдин куйиниб олмоқ истаб ёзилдими, билмадим. ОК-2015дан сўнг пинакка кетган эдик. Қишки уйқудан уйғониб олиб, кўзни ишқалаб улгурмасимиздан олдин ОЧЛ курашининг биринчи тури бўлиб ўтди. Бу ўйинлар кутилган эди. Биз бунга кўникиб қолдик. Ҳар йили баҳорда чиллаки узумни соғиниб юрганимиздек, Хутнинг чиллаки ўйинларини ҳам соғиниб юрамиз. Ҳар йили мавсумдан олдин ҳақиқий кураш жаридан ўтиб, баъзида жар тубига йиқилиб, янчилиб ёки кураш жаридан “қадрдон” келишувлар томонига амаллаб ўтиб, эгнимизни қоқиб, бетимизни артиб олиб, мавсумни бошлаб юборар эдик. Тўртта зодагон жамоаларимиз мавсум олдидан қаттиқ жангларда ўзларининг “оқ билак” даъволарини Осиёда синовдан ўтказиб олишмоқда. Халқаро ўйинларда футболни кўрамиз. Уйимизда эса, ҳар хил “ўйин”ларни мавсум давомида жонга теккунча кўрамиз. Шунинг учун ОЧЛ ўйинларини роҳат билан, армон билан кўрдим. Туш кўргандек бўлдим.
батафсил »
Нодиржон Маматқуловга очиқ хат (2-қисм)
Киритилган сана: 2015-02-16 12:32
КЎНИКИШ
Аксарият футболчиларимиз майдонда пул ишлаб юришади. Масалан, Жасурқул Ҳасанов, ўз ўйинимда янги қирраларимни очайин, деб машаққат билан машғулотларда тер тўкадими, йўқ. Унинг мураббийи шундай мақсад сари у билан бирга майдонда жон куйдирадими, йўқ. Жасурқул Ҳасановнинг ўйин маҳорати натижа ҳисобланмайди. Ҳомийлар олдида ғалаба қозониш натижа ҳисобланади. Ғалабага эса, ҳар хил йўл билан эришиш мумкин. Бу билан улар пул ишлашади. Шунинг учун 25 ёшдан кейин йигитларимизнинг ўйин маҳорати бошқа ўсмаётибди. Жасурқул Ҳасановга нисбатан ўн, юз баробар кўп пул олаётган Риберининг ўйин иштиёқига катта пуллар умуман таъсир қилаётгани йўқ. Футболга садоқати ўша-ўша. Жасурқулни қари чолга чиқариб қўйганлар бор.
батафсил »
Нодиржон Маматқуловга очиқ хат (1-қисм)
Киритилган сана: 2015-02-14 15:06
Нодиржон, инимсиз ё оғамдирсиз. “Интер Футбол”нинг 9-сони 22-бетида “Муаммолар ечими” номи билан босилиб чиққан мақолангизни ўқиб чиқиб, ўзимга дардкаш одамни топгандай бўлдим. Мен ҳам Сиз каби ўзбек футболининг бугунги аҳволидан чуқур қайғудаман. Демак ёлғиз эмасмиз, камида икки кишимиз. Бир биримизга далда бўлайлик. Газета саҳифасида бўлсин, ё монитор бетида бўлсин, юртдошингизни, фикрдошингизни учратсангиз, одам дили яйраб кетар экан. Футбол ишқибозидай дардман одам ҳаётда бўлмайди. Уй-рўзғор камчилигидан дард чекмаса-да, футболдаги камчиликлардан қайғуга ботади, изтироб чекади.
батафсил »
Икки эшик оралиғидаги гаплар (Вадим Абрамов билан суҳбат). 2-қисм
Киритилган сана: 2015-02-05 23:20
КРАУЧ + КОЛЛЕР =
Бир кун олдин майдон четида Абрамов ёнида туриб ёшлар ўйинини кузатар эдим. Абрамов билак ҳассаларига тиралиб ҳамма қатори тикка тургани ҳолда ўйинни бошқарар эди. Ваҳоланки, у келиши билан унга атаб Федерация биносидан битта стул олиб чиқишгани эсимда. Унинг атрофидагилар тик турган бир пайтда ёлғиз ўзи стулда ўтириб футбол кузатишни истамади, шекилли. Стулга ҳеч ким ўтирмади. Ман ўзбек тилида “Нимага ҳамма ёшларингиз пачоқ, пакана”, деб сўраган эдим.
батафсил »
Икки эшик оралиғидаги гаплар (Вадим Абрамов билан суҳбат)
Киритилган сана: 2015-02-04 18:26
Ҳар қандай воқеанинг дебочаси, хотимаси бўлади. Баённинг кириш ва чиқиш қисми бўлади. Ибтидоси бўлган ишнинг интиҳоси ҳам бўлади. Бу воқеа ЎФФ биносининг эшиги олдидаги бир учрашув билан бошланиб, “Локомотив” бино эшиги олдидаги бошқа учрашув билан тугади.
батафсил »
Жавоби бор жавоб
Киритилган сана: 2014-12-24 23:31
Kafu. Отахоннинг Рустам Акромов ёки Ислом Ахмедовни танқид қилгани бошқа гап, тўғри гап бўлган. Инглиз тилини ўрганишга вақти, пули, зеҳни етган бу одамларнинг ўзбек тилида бир жумла гапни қовуштиролмаслиги ҳақида отахон боплаб гапирган эди. Бошқа бир гап бор. Баъзи-баъзида Зафар Имомхўжаев ўз кўрсатувида рус тилида савол-жавоб уюштиришини Отахон танқид қилар эдилар. Энди бўлса, ўзлари рус тилида мақола ёзмоқдалар. Кўпчилик ўқиб тушунолмаяпти.
батафсил »
В догонку за ушедшим поездом (2-я часть)
Киритилган сана: 2014-12-20 17:08
Что изменился в игре команды «Локомотив» в продолжении трёх матчей в конце сезона до финального поединка за кубок страны? Ничего значительного. В финале Лушан правильно построил игру.
батафсил »
В догонку за ушедшим поездом
Киритилган сана: 2014-12-16 18:37
Все игроки команд ушли в отпуск. Игроки сборной Узбекистана в Эмиратах начали предпоследний цикл подготовки к поединкам Кубка Азии, которые пройдут в Австралии с 9 по 31 января. Болельщики не скучают, следят за играми Еврофутбола. Я бы не стал вас тревожить последними событиями ушедшего сезона, если бы не два акта, которые прошли под занавес прошлого сезона. Одному акту все обратили внимание, он всех встревожил. Из-за этого акта все люди проважающие состав поезда прошлого футбольного сезона остались дураками на перроне вокзала. “Машинист” напоследок насмехнулся над ними пронзительным, оглушительным “гудком”.
батафсил »
Аксириш (6-қисм)
Киритилган сана: 2014-11-20 12:17
Футбол халқ ўйини. Халқларни бирлаштирувчи халқаро ўйин. Футболни ўстиришда ички чемпионат савиясидан ташқари халқаро ўйинларнинг аҳамияти катта. Прибалтика футболи иттифоқ даврида футболнинг чекка, қолоқ юрти ҳисобланар эди. Улар мустақил бўлишгач, бирданига футболи ривожланган Европа давлатларининг ён қўшнисига айланиб қолишди ва тезда футболи ривожланиб кетди.
батафсил »
Аксириш (5-қисм)
Киритилган сана: 2014-11-19 11:52
Сиз ким бўлманг, ё ЎФФ раҳбари, ё ПФЛ раиси, ё футболчи, ё йўлчи, ё қассоб, ё сарроф, ё спорт вазири, ё футбол мураббийи бўлманг, ким эканлигингиздан қатъи назар Сиз Ўзбек футболига бефарқ эмассиз. Унинг равнақ топиши, кучайиши тарафдорисиз. Шу нуқта, шу нуқтаи назар атрофида ҳаммамиз бирлашайлик. Ва футбол тизимини ислоҳ қилайлик. Бу борада қуйида айтмоқчи бўлган таклифларимни жиддий кўз билан ўқиб чиқинг ва, майли, уни инкор этинг. Ўрнига ўз таклифингизни беринг. Фақат бефарқ бўлманг. Четга чиқманг.
батафсил »
Открытое письмо руководству «Локомотива»
Киритилган сана: 2014-11-11 10:13
Вот и футбольный сезон остался позади. Но остался ещё сыграть важный матч с “Бунёдкором”. Финал кубка Узбекистана. В любом поединке надо побеждать. Иначе, зачем выходить на поле. Но кто-то всё равно проигрывает. Проигрыш не является катастрофой. Он определённый этап в развитии игры. Если задача ставится на перспективу, и она выполняется, то единичный проигрыш не является трагедией. Если в поединке ставится задача сплочения команды, создание новых игровых взаимоотношений, конструирование атакующих действий, и она выполняется, то даже единичный проигрыш идёт на пользу.
батафсил »
Аксириш (4-қисм)
Киритилган сана: 2014-11-10 22:31
ЧИЛЛАДА СУВСИЗЛИК
“Аввал тахмин, тусмол, фантазия қилиб “Локомотив” билан “Пахтакор”ни келишувда айблади. Энди хаёлан Ота-Бола образини яратиб, катта хулосалар чиқариб бизга ниманидир уқтиришга уринмоқда”, деб юқоридан менга баҳо бериб, истеҳзоли кулиб қўйгувчилар бор. Тахминларим оппонентимга таъсир қилмайди, тўғри. Исбот қани деб туриб олади. Менда исбот эмас, “Локомотив”нинг “Нефтчи”га қарши кечган ўйинидан, футболимиз савиясидан эзилиб ётган юрак бор. Бу ўйинга баҳо беришда кимга, нимани исбот қилиб беришим керак. Ота, Бола образини хаёлан яратдим. Лекин қанчадан-қанча ёш истеъдодлар қуриб қолаётгани ҳақиқат-ку.
батафсил »
Аксириш (3-қисм)
Киритилган сана: 2014-11-08 11:44
Касаллик узоқ давом этиб, сурункаликка айланиб кетиши мумкин. Танамиз касаллик билан курашиб унга мослашиб олади. Биринчи аломатлари йўқолади. Аксириб, йўталиб атрофдагиларни безовта қилмаймиз. Иситмани енгамиз. Касалликни ичимизга ютамиз. Ўзимиз унга кўникиб мослашиб қоламиз. Атрофдагилар ҳам шунга рози. Масалан, сурункалик бронхит билан оғрисак, ўпкамиз ғиж-ғиж қилишини биров эшитиб эшитмаганга олади. Ўзимиз ҳам кўникиб қоламиз.
батафсил »
Аксириш (2-қисм)
Киритилган сана: 2014-11-03 22:36
1-сабаб шуки, уларда келишилган ўйинларни футболдан ташқаридаги жиноий гуруҳлар амалга оширишади ва футболга ташқаридан туриб катта зарар кўрсатишади. Бизда келишувларни футбол ичидагилар уюштиради. Ва футболимизга катта зарар етказишади. Уларда қимор мафияси наркомафия билан чатишиб кетган. Шунинг учун ўша юртларда келишилган ўйинлар билан ҳамма-ҳамма кураш олиб бормоқда. Давлат ҳам, футбол федерациялари ҳам, омма ҳам. Чет элда баъзи давлатларда қиморхона букмекерлик идораси дейилса, бошқа давлатда тотализатор дейилади. Лекин мазмун-моҳияти бир хил. Қиморхона.
батафсил »
Аксириш (1-қисм)
Киритилган сана: 2014-11-01 13:29
Танамиз касаллик билан курашади. Биз бу ҳолатни тан олмаслигимиз, атрофдагилардан яширишимиз мумкин. Лекин тани-жонимиз қийналар экан, ўз ҳолатини ўзи ошкор қилади. Иситма билан, бош оғриғи, йўталиш, аксириш билан. Унга кимнингдир “исботи” керак эмас (Иноятовга керак). Аксириб танамиз бурун бўшлиғидаги вирусларни чиқариб ташлагиси келади. Бурнимиз, менга аввал исботларни келтиринг, кейин аксираман демайди. Тўхтовсиз аксираберасиз, аксираберасиз. Йўталиш ҳам шундай.
батафсил »
«Дастурхон»га билдирилган муносабатлар
Киритилган сана: 2014-10-03 11:02
Alisher. Абрамов арзимасга мувозанатини йўқотадиган одам эмас. Бу ҳакамлар учун атайин уюштирилган спектакль эди. Бўлмаган гап. Ютқазганига Локомотив хўжайинлари Абрамовнинг етти қават терисини шилиб олишгандир. Шу ўйини билан ютганида борми, ҳакам икки тарафга кўп хато қилди деб, хурсанд бўб юрарди. Жавоб. Бу йил олтинни ютмаса, хўжайинла Абрамовни ҳайдаб юборади. Шунча кўп ишни қилган Кучукни Москвадагилар ҳайдаб юборишдию. Пахтакорда зўр. Командани ўзи боқади. Ўзи майдонда ўйинни тортади. Ўхшамаса, ўзини ўзи яйблийди. Бировнимас. Ўзини ўзи ишдан олади.
батафсил »
ДАСТУРХОН-3 (давоми)
Киритилган сана: 2014-09-12 14:31
О.Б. Ҳаммамиз шу ердамиз. Аброржон кеч қолмоқда.
батафсил »
«Дастурхон-3»
Киритилган сана: 2014-09-02 14:49
Олимхўжа Бўронов. Дастурхонимизга хуш келибсиз. Ҳар гал терма жамоамиз ўйинидан кейин ё ундан олдин дастурхон ёзардик. Бир пиёладан чой ичиб суҳбат қурардик. Бу гал мавсумнинг 18-турига кирган биргина ўйин туфайли йиғилдик. “Локомотив”-“Бунёдкор” тўқнашуви деб дийдорлашиб турибмиз. Бу ўйинга аввал узоқдан туриб баҳо берайлик. Тоғда яшаб турган одам тоғ чўққисини кўролмас экан. Узоқ узоқлардан қорли чўққиларни кўрамиз. 23 йиллик масофа ортидан туриб бу ўйинга баҳо берайлик. “Пахтакор” Иттифоқ чемпионатининг “А” гуруҳида, кейин биринчи, кейин олий лигасида ўйнаб, ўнинчи ўринларни эгаллаб “Қайрат” ёнида юрарди. Бизнинг иккинчи лигада, ё “Б” гуруҳида ўйнайдиган “Политотдел”, “Нефтчи”, “Янгиер” каби жамоаларимиз борлигини қисман билар эдик. СССР терма жамоасининг бир-иккита ўртоқлик ўйинида Красницкий, Абдураимов, Пшеничниковлар майдонга тушишган. Олимпиада жамоасида Фёдоров, Ан, Хадзипанакислар асосий таркибда ўйнашган. Ўз футболимиз, ўз чемпионатимиз, ўз Миллий терма жамоамиз бўлмаган. Ҳозир бор. Осиёда ўз жойимизга эгамиз. Бундай “чўққиларга” тикилиб, фароғатли кунимиздан ғурурланиб, оёқ остимиздаги бугунги футболимизни қадрлайлик. Мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин.
батафсил »
Юз доллар ҳикояти (давоми-4)
Киритилган сана: 2014-08-31 16:29
18. ВАТАН ТУЙҒУСИ. №4
БОШ БИЛАН ЭМАС, АҚЛ ВА ЮРАК БИЛАН
Бош мураббий ҳақида бир нимани ёзиш масъулияти мен учун оғирлик қилмоқда. Шунинг учун биргина эссени ёзиб тугатишим бир даврага, ярим футбол мавсумига чўзилиб кетди. ТТЗ стадионида “Насаф”га қарши давранинг биринчи ўйинига борган эдим. “Локомотив” йигитлари майдонга тушиб шиддат эмас шижоат кўрсатиб дуранг билан тугатган ўша ўйинга анча вақт бўлди. Ўша ўйинда Иброҳим Раҳимов чиройли зарба билан гол урган эди. Эсимда. Ўшандан бери ҳар бир ўйинга тушаман. Куни кеча “Металлург”ни қабул қилишди. Ҳалиям ўйинда шиддат йўқ. Маҳорат эвазига ютишмоқда. Бу кунларда Гейнрих 20метрлик масофада ҳаммага ўз ҳукмини ўтказмоқда. Нима хоҳласа, шуни қилмоқда. Натижада ўйнаб-кулиб 5:1га ютиб қўйишди. Сашанинг ўйин тафаккури атрофидаги шерикларидан кўра бир калла юқори. Лекин унинг ўйинида тезлик йўқ, шиддат йўқ. Нагаевнинг тезлигини сўндириб қўймоқда. Ўзбекистоннинг бугунги даражасида яхши ўйин кўрсатмоқда. Ашурматов ва Лушанлар барг ёзиб, бош кўтариб чиқишмоқда. Абрамов билан Қосимов орасидаги тарафкашлик эътибордан четга чиқиб бормоқда. Европа бир четда турсин Осиё даражасидаги ўйинлар ҳам бир четда турсин, "Локомотив" шиддатсиз ўйини билан жиддий рақибларимизга қарши ўйинларда ип эша олмай қолади. Кечаги ўйинларга тушаман-у, ўйин ҳақида репортаж эмас, мураббий ҳақида эссе ёзишни давом эттираман. Бошлаганимни тугатолмай қийналаман.
батафсил »
Юз доллар ҳикояти (давоми-3)
Киритилган сана: 2014-08-30 11:30
АЖОЙИБ МАҲСУЛОТ.
Анатолий қаердан келганини, унинг ўрни қаерда эканлигини билар эдим. Бу каби гаплар ўша ердан чиқмоқда эди. Шундай бўлса-да, футбол ишқибози бўлганимдан, бундай таъриф дейсизми, ё нуқтаи назарми, ё камситишдан хўрланар эдим. Футбол, аввало оддийгина ўйиндир, холос. Биласиз, ёш бола ўйин ўйнайди. Чунки ёш бола турмуш ташвишларини билмайди. Катталар ҳам бир муддат ташвиш аравасини бир четга суриб, тўрва ҳалтани елкадан ерга қўйиб, ёш боладай беғубор қувнаб, ким биландур ҳамдард бўлиб, футбол томоша қилиб, стадиондан ичини бўшатиб келгиси келади. Ишқибоз ўз ҳаётида доимо тоза, ҳалол яшай олмаганидан, адолатни ҳимоя қила олмаганидан суюкли футболини тоза, тиниқ, ҳалол кўргиси келади.
батафсил »
Юз доллар ҳикояти (давоми-2)
Киритилган сана: 2014-08-29 15:23
Абрамов ҳақида айтган гапларини эслаб ичим беҳузур бўлиб кетмоқда. Анатолий ҳаётнинг ва одамларнинг устидан либосини ечаман дейди. Кўйлак остини кўрсатаман дейди. Мен Абрамовдан маъбуд ясамоқчи эмасман. Футбол ичи шундай воқеаларга тўлиб ётгандур. Биз майдонни кўрамиз, холос. Орқасидаги манзара кўримсиз бўлиши мумкин. Майдон орқаси шундай ишларга тўлиб ётгандур. Ҳамма мураббийлар шундай қилар, балким. Бундан беш баттарини қилар. Шундай бўлса-да, дилим эзилиб кетмоқда. Толикнинг гаплари ёлғонга яқин. Лекин унинг айтган гапларини тўғри деб, биринчидан сариқ карточкалар воқеаси билвосита тасдиқлаб турибдими, дейман. Қиш куни қор устида кенгурулар билан ўйинни тунда ўтказишга уриниш воқеасини баҳолай олмаган эдим. Буниси иккинчи вокеа бўлмаганмиди?.Эсингиздами? Бу воқеа ҳам Толик гапини тасдиқламаяптими? Барибир тан олиш оғир.
батафсил »
Юз доллар ҳикояти (давоми)
Киритилган сана: 2014-08-27 15:21
Кўпинча журналистлар Футболни санъат билан, масалан спектакль билан қиёслайдилар. Хозиргача ҳеч ким Мураббийни санъаткорга ўхшатиб, бир нима ёзмаяпти. Ман футболни картина тасвиригаям ўхшатаман, цирк санъатигаям, чолғу санъатигаям, бадиий асаргаям. Нима учун? Чунки аввало, Мураббий ижодкор бўлмоқлигини таъкидласам, футболчи ўз техник маҳоратини санъат даражасига кўтаришини истайман. Ундан ташқари, футболчи майдонга тушгач, ўйин “драматургиясини “ уқиб олиб, шунга кўра ўзи “сценарийни” қайта ёзиб, уни ўзи ижро этиши кўз олдимизда содир бўлади. Чунки, футболчи, агар у асл футболчи бўлса, шундай мўжиза яратишга қодир бўлади.
батафсил »
Есть о чём поговорить
Киритилган сана: 2014-07-08 12:02
Дорогой читатель, недавно на футбольном поле транспортного института я видел полуфинальный матч между “Локомотивом” и “Пахтакором”. В разгаре ЧМ-2014 многие болельщики были заняты событиями и страстями мирового футбола, и не заметили эту игру.
батафсил »
Юз доллар ҳикояти (давоми)
Киритилган сана: 2014-06-12 18:38
Эшикдан ўтиб, ичкарига кирдик. Эшикбон, уни вахтёр дейсизми, бизга ҳеч нима демади. Бир йигит билан ҳовли тўридаги иморат томон борар эканмиз, ҳовли қандай эди, уй неча қаватли, ҳеч нарсага эътибор бермабман. Ўша иморат кўриниши қандай эди, ҳовлида иккита ё учта иморат бормиди ўзи, буни хозир ҳам билмайман. Ўша учрашувнинг биргина эпизоди ўша кунги ҳаётимни ўзгартириб юборди, деб ёзган эдим. Нотўғри таъриф берибман.
батафсил »
Юз доллар ҳикояти
Киритилган сана: 2014-05-24 15:30
1.МАҚСАДСИЗ (ГОЛСИЗ) ФУТБОЛ- ЎЛИК ФУТБОЛ.
МАҚСАД ВА НАТИЖА.
Баъзида ўртага чиқиб гапирамиз. Ўзимизга ҳамманинг диққатини тортамиз. Кўп гапирамиз, хўп гапирамиз. Кейин гапни тугата олмай майдалашиб қоламиз. Чунки ўзимиз учун аниқ бўлган мақсадни билмай туриб гапирамиз-да. Мақсадни ўйламай бир ишни қилмоқчи бўлганимизда ҳам шундай аҳвол содир бўлади. Муддао ўзимиз учун аниқ бўлиб, қурбимиз етган мақсадга интилсак, албатта, натижа ўз ҳусни-жамолини бизга кўрсатади. Акс ҳолда биронта тайёр оқимга шўнғиб, у билан бирга бирон бир манзилга етиб олсак, дуруст бўлади. Ижодий жараёнда олдиндан мавжуд бўлган бирон бир оқим бетаъсир, ҳиссиз қолип каби иш бермайди, натижа бермайди. Ишни, ижодни барбод қилади. Ижодий ишда мақсад сари тинмай изланиш керак. Ижодда натижасизлик ҳам натижа ҳисобланади. Ижодий ишда мақсад йўлида кўп тўсиқларни енгиб ўтишга тўғри келади. Айтганларимга бир мисол келтирай.
АБДУЛЛА ҚАХХОР ЭРТАКЛАРИ.
50-йиллар эди. Тошкентда халқ учун оммавий равишда кўп қаватли турар жой биноларини қуриб бериш энди бошланган эди. Партиянинг бундай программаси қанчалар тўғри бўлмасин, шаҳар аҳолиси ҳовлилардан “домга” кўчиб чиқишни истамас эди. Халқ бу уйларни ”хрушчовка” деб номлаган эди. Партия Ўзбекфильм олдига домларга кўчиб ўтишни тарғиб қилувчи бадиий фильмни суратга олиш мақсадини қўйган эди. Муаллифлар буюртма қолипи ичида бир кунда ўчиб кетадиган плакат кинони эмас, ўлмас классик кино олишни мақсад қилишган эди. Ва бу ишни қойил қилишди. Биз ўлмас асарга эга бўлдик. Абдулла Қаххор оддий ўзбек аёлларининг оддий ташвишу қувончларини дилдан куйлаб бадиий асар ёзиб берган эди. Буюк адибимиз таржимон эмас, асар муаллифи бўлган эди. Бу учта аёл образини Лутфиҳоним Саримсоқова, Марям Ёқубова ва Икрома Болтаевалар ажойиб тарзда яратиб беришган. Раҳим Пирмуҳамедов, Раззоқ Ҳамроев-у Ҳамза Умаровларни айтмайсизми? Ховлиларимиз тасвирини яратган Қалантаровни, оператор ва режиссура ишини айтмайсизми? Ярим асрдан бери зангори экрандан тушмай келяпган, Шуҳрат Аббосов қўйган, “Маҳаллада дув-дув гап” фильми ҳақида гапирмоқдаман.
батафсил »
V. Замонлар чоғишмаси («Консультатив» таҳлил). 2-қисм
Киритилган сана: 2014-04-14 10:19
Миржалолнинг ўзи хоҳламаса-да, футбол устида турган юқори қудрат эгалари футболимиз афсонасига тарафкашлик қилиб, обрўсини бир пул қилишмоқда. Бултур Сеул жангидан олдин икки ой вақт бор эди. Агар ўшанда 2ой+1йил мақомида ишсиз юрган Рафаел Бенитесни термамизга бош мураббий этиб тайинлаганимизда эди... Ўшанда қанчалар ялиниб ёлборганимиз ҳеч кимга таъсир қилмади. Агар, Корея термасини ютиб келганимизда, ҳозир бутун Ўзбекистон аҳолиси кўтаринки кайфият билан Бразилияни кутаётган бўлар эди. Термамизга, бугунги чемпионатимизга, ҳар бир ўйинга, умуман футболимизга бўлган ҳар бир ишқибоз муносабати, бутун юрт муносабати бутунлай бошқача бўлар эди. Бир ўйиндаги натижа футболимизда шунчалар катта ўзгаришлар эшигини очган бўлар эди-ки...
батафсил »
V. Замонлар чоғишмаси («Консультатив» таҳлил). 1-қисм
Киритилган сана: 2014-04-12 15:01
Ҳар қандай ҳолда ғалабага ишониб тўла иштиёқ билан ўйнаш футболнинг асосидир. “Локомотив” билан “Бунёдкор” ўртасидаги куни кеча бўлиб ўтган ўйинда темир йўлчиларнинг иштиёқи баланд эди. Чизиқлар орасидаги боғлам пишиқ-пуҳта бўлганида борми, бундай иштиёқ билан албатта ютган бўлар эди. Иштиёқ йўқолгач, хатто “Бавария”ни ҳам таниб бўлмай қолди.
батафсил »
Мавсум оралиғидаги «жанглар»
Киритилган сана: 2014-03-28 12:22
“Футбол шарҳи” кўрсатувида Ислом Аҳмедов чиқиб, ЎФФ ташкилотини маслаҳатчи орган, деб айтди. Клубларнинг ҳаётига аралаша олмас эмуш. Аралашишга хаққи йўқ эмиш. Яшил майдон футбол жанги эмас, очиқ ойдин пул жангига айланиб кетган бўлса, ЎФФ четда томошақовоқ бўлиб кузатиб турсинми? Мавсум оралиғи ва ўртасида “пул жанги” авж олиб, кўч-кўч бошланиб кетса, бу “жанг майдонига” енг шимариб, қиличнимас пулни шарақлатиб энг бадавлат ҳомийдан тортиб, то энг пачоқ Клишинларгача ҳамма тушиб кетса, натижада “уруш вайронасидан яраланиб” чиққан жамоа иморатларини кўрмоқдамиз-ку.
батафсил »
4. Замонлар чоғишмаси (ёки корхона тасвири). 4-қисм
Киритилган сана: 2014-03-25 11:37
ФАНТАСТИК ХАЁЛ
Тошкентда, Тинчлик даҳасида замонамизнинг буюк санъаткори, уста кулоли Акбар Раҳимов истиқомат қиладилар. Дунё музейларида унинг ишлари қўйилган. У киши ҳар бир ишида бетакрор санъат асарини яратади. 15-асрда Страдивари яратган битта скрибканинг баҳосига бир қасрни сотиб олса бўлар эди.
батафсил »
4. Замонлар чоғишмаси (ёки корхона тасвири). 3-қисм
Киритилган сана: 2014-03-23 12:57
БИЗГА БУРБУЛИС БИР ПАҚИР
Тўғри, биринчи шахс ҳеч қачон мутахассис бўлмаган. Сталин ҳеч қачон армияга ҳам, фронтга ҳам қўмондонлик қилмаган. Комиссарлик қилган. Наполеон ефрейторликдан кўтарилган, Сталин эмас. Сталиннинг ўз маслаҳатчиси бўлган. У киши ким бўлганлигини тарихчилар ҳалигача била олишмаяпти. Ельциннинг давлат маслаҳатчилари кўп бўлгани ҳолда, норасмий маслаҳатчиси бир киши эди. Бу киши Бурбулис бўлган. Буни ҳозир ҳамма билади.
батафсил »
Салом алик билан тўкис
Киритилган сана: 2014-03-22 11:54
Ёзганларимга муносабат билдирганларга раҳмат. Эшакнинг қулоғига танбур чертиш бефойда дейишади. Лекин унга ҳам бир соат дардингизни айтсангиз, у ҳам муносабат билдиради. Хонанинг деворларидан ҳам акс садо қайтади. Муносабат билдириб, менга ҳамдард бўлганларга раҳмат.
батафсил »
4. Замонлар чоғишмаси (ёки корхона тасвири). 2-қисм
Киритилган сана: 2014-03-20 10:55
Лекин бугунги гапларим қандайдир ҳусусий бир футбол воқеаси ҳақида эмас, балки бутун футбол хўжалигимиз ҳақида боради. Мана шундай гапни бир хулосам билан бошлайин. Сарф қилинаётган маблағ йил сайин ортиб боргани билан жамоаларимизнинг ўйин савияси шунга яраша ўсиб бораётгани йўқ. Нима учун? Қайта айтаман, айни бир жамоа ҳақида гапираётганим йўқ. Бугун сайтдаги блогимни тўлдириб, умумий тентенцияни таҳлил қилишга ҳаракат қилмоқдаман. Қўлимдан келармикан, ЎЗИНГ қўлла.
батафсил »
4. Замонлар чоғишмаси (ёки корхона тасвири). 1-қисм
Киритилган сана: 2014-03-18 13:12
Азизларим, борлиқ уч ўлчамга, уч векторга – Х-Y-Z ўқлари орасига сиғиб кетар эмиш. Бўйи, эни, баландлиги. Шунинг учун ҳар бир нарсанинг учинчиси мукаммал саналади. Пайконнинг учи каби 3 рақамли ҳар қандай нарса нишонга аниқ етиб боради. Чоғишмаларимни мен ҳам учлик билан 3 рақамида тугатишим керак эди. Бундай қилмадим. Яна ёзишни бошладим. Кимдир борлиқ тўртинчи ўлчамга ҳам боғлиқ деб айтган.
батафсил »
7-қисм. Замонлар чоғишмаси ёки (Ислом Аҳмедовга ўтинчим бор)
Киритилган сана: 2014-02-10 04:42
Ҳуррият кунига етиб келсак-да, катта раҳбарнинг камчилиги билан (агар шундай тахмин тўғри бўлса) кураш олиб бормасак, ўз кўйлагим (ўз иш жойим) ўз этим десак (русчасига “моя хата с краю” дейилади), ОЧ-2014 (U-22)га катта тайёргарлик кўриб, унда олтита ўйинда жанг қилиш тажрибасини орттириб қайтмасак, яъни финалгача бормасак, энг даҳшатлиси – бунга олдиндан интилмасак, қандай қилиб бунга бепарво қараш мумкин. Қандай қилиб кўзга ёш олмай бунга чидаш мумкин? Ўз терма жамоасига эга бўла олмаётган халқлар анча топилади.
батафсил »
6-қисм. Замонлар чоғишмаси (техникапарвар Рустам Акрамов)
Киритилган сана: 2014-02-07 17:03
Ўз уйимизга, ўзак мавзуга қайтайлик. Азизларим, беҳудага койинмайми? Ислом Аҳмедовни изза қилмайми? Унинг ихтисоси тил эмас, футболми? У давлат тилини биладими-йўқми, иши учун бунинг аҳамияти йўқ. Ўз соҳасини яхши билиши муҳимми? Футбол оёқ билан, калла билан, елка, тизза, товон билан, қўйингки, қўлдан бўлак тананинг бошқа барча аъзолари билан ўйналади-ю, тил билан ўйналмайдими? Шундай демоқчимидингиз? Энг муҳимини айтмадингиз. Энг муҳими шу-ки, футбол ақл билан ўйналади.
батафсил »
5-қисм. Замонлар чоғишмаси ёки (Ислом Аҳмедовга ўтинчим бор)
Киритилган сана: 2014-02-05 11:51
Бу йил қиш чилласи нисбатан илиқ ўтди. Ҳамма ёқ заҳ ва лой. Тўқ ёқимсиз ранглар ҳукмрон. Лекин осмон мусаффо. Ҳаво тоза. Ғубор йўқ. Обу-ҳавога бепарво ҳолда шаҳар ҳаёти ўз қирғоқларида бир маромда оқиб боради. Одамлар гоҳ қалин кийиниб олишади, гоҳ юпунроқ. Эрталаб ишга боришади, кечқурун қайтишади.
батафсил »
4-қисм. Замонлар чоғишмаси (ёки Асқар Толибжонов билан хаёлий суҳбат)
Киритилган сана: 2014-01-28 14:55
Азизларим, хос суҳбатларда журналист қандай савол бермасин доим чучмал, мужмал, лекин, чиройли гапирувчи Асқаржон билан чойхонада унинг яқин одами бўлиб гаплашмоқдамиз, дейлик. У шахсий фикрини хеч қачон очиқ изҳор этмагани учун шундай фараз қилмоқдаман. У чойхонада менга мард эътирозлари билан жавоб бермоқда дейлик. “Ушбу ОЧ-2014 (U-22) жаҳонга йўлланма бермайди, бир ярим ой йиғин ўтказиб нима қиламиз, барибир олимпиадага анча вақт бор. Жамоамиз бу таркиб билан кейинги мусобақаларда қатнашмайди” дейиши мумкин.
батафсил »
3-қисм. Замонлар чоғишмаси (ёки Асқар Толибжонов билан хаёлий суҳбат)
Киритилган сана: 2014-01-27 10:21
50-йиларда қор кўп ёғар эди. Кўчаларда тизза бўйи қор, текис томлар усти қор, деворлар усти қор, дарахтлар усти қор бўлар эди. Тахтапул билан Калкавуз сувлари қишда яхлаб қолар эди. Қор кураш ишлари қий-чув билан қувноқ ўтар эди. Томдан ердаги бир метрлик қорга сакраш ишнинг энг қизиқарлиси бўлар эди. Ҳозир қиш чилласида Тошкент кўчаларида қор йўқ. Бунга кўникиб қолганмиз.
батафсил »
2-қисм. Замонлар чоғишмаси (Фарҳод Магометовга очиқ хат)
Киритилган сана: 2014-01-24 10:00
Ҳамма нарса: ПФЛ, ТЖМ ҳам, федерациямизнинг бошқа бўлимлари ҳам доим шундай бир хил тарзда бўлмаган, бўлмайди ҳам. Умуман ўтмишда ҳеч нарсамиз йўқ эди. Шу жумладан, Федерациямиз иморати ҳам. Фарҳод Магометов ҳам федерациямизда йўқ эди. Ҳозир бор. Эртага бўлмайди. Бугун бор бўлишидан, бу лавозимда ишлашидан бир маъно борми? Ҳикмати нимада? Хозиргача бор бўлиб, чемпионатимиз струкрурасида бирон бир ислоҳат қилдими? Ҳамма нарса қандай бўлса, шундайлигича қолиши керакми? Бутун таркиби билан бирга Никимбаев бир ўзи қилиб келган ишни қиляпти, холос.
батафсил »
1-қисм. Замонлар чоғишмаси (ёки бугунги футбол сабоқлари)
Киритилган сана: 2014-01-22 13:19
Туни билан қор ёғиб чиқди тунов кеча. Эртасига тонгда турсам, ҳамма ёқ оппоқ қор билан қопланган эди. Кузда текис қилиб шудгор қилиб қўйилган далалар бир кечада қорнинг оппоқ тўшаги билан ёпиниб олибди. Кузда кўзга кўринмай, назардан четда қолувчи битта-яримта қинғир шох-шабба юмшоқ қор остидан текис, оппоқ далада бош кўтариб, қорайиб кўзга ташланиб қолади. Ўз вақтида даладан олиб ташламаган эканмиз.
батафсил »
6. Ўтмишни эслаб, келгусини қумсаб (очиқ хатнинг давоми)
Киритилган сана: 2013-12-29 10:42
Нотаниш танишим шубҳасиз футбол оммасининг (“жамоа”сининг) маълум бир тоифасига мансубдир. Бу оммада, “жамоа”да биримиз мутахассис, биримиз мутасадди, биримиз ҳомий, биримиз сомеъ, биримиз фармонбардор, биримиз амалдор, биримиз ўйинчи, биримиз мураббий, биримиз уқаловчи, биримиз “ўт қаловчи”, қанчамиз собиқмиз.
батафсил »
5. Етти ўлчаб, бир гапириш (очиқ хатнинг давоми)
Киритилган сана: 2013-12-21 09:44
Кеча “Футбол шарҳи”да мажлис иштирокчиларига яна бир бор тикилдим. “Шарҳ”ларда мажлис батафсилроқ ёритилган экан. Хаёлимга бир фикр келди. Шунчалар изтироб чекиб хат ёзмоқдаман-у, “Ҳабар”-у, “Шарҳ”-у, “Интер”ларга ишониб бўларканми, деб ўйлаб кўрмабман ҳам.
батафсил »
4. Мажлисдан олдин ва кейин (очиқ хатнинг давоми)
Киритилган сана: 2013-12-17 09:21
“ДЕВ ПЕЧАК”ДАН ХЎРЛАНИШ
Э-воҳ, бу Ҳаёт саҳнасида ҳаммамиз артист, ҳаммамиз орсиз суллоҳлармиз. Қачонгача бир-биримизга мақтов тўқиб маддоҳлик қиламиз. Қорани оқ, оқни қора деб биламиз. Оммани алдаб, Ҳаёт айвонини саҳнага айлантириб, унда ёлғон манзиллар йўлида сарсон бўламиз. Қачонгача?
батафсил »
3. Мажлисдан олдин ва кейин (очиқ хатнинг давоми)
Киритилган сана: 2013-12-16 10:58
Пешонамга тағин неча йил умр кўриш ёзилган бўлса, шунча йил яшайман. Шунча йил Сиздан миннатдор ҳолда яшайман. Чунки, ярим асрлик ишқибозчилигимни қадрлаб, Сиз мени сўнгги дамда ОК-2011 ўйинларини Доҳа стадионларида кўриб, футболчиларимизни қўллаш учун кетяпган вакилларимизга қўшиб юборган эдингиз.
батафсил »
2. Йўл бошидаги гаплар (ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга атаб ёзилган очиқ хат)
Киритилган сана: 2013-12-08 11:00
«Пельменная»
Мираброр ака, Сизнинг ҳар бир сўзингизга ҳар бир ишқибоз тикилиб туради. Мен ҳам шундай. Айтганларингизга ҳеч ким бефарқ бўлмайди. Интернетда босилган хос суҳбатингизни қизиқиб ўқиб чиқдим.
батафсил »
Узр ўрнида айтганим (1-қисм)
Киритилган сана: 2013-12-03 07:33
Ҳурматли мухлис, кечагина Мираброр Усмонов акамиз футбол мавзусида кенг маънони қамраб хос суҳбат ўтказдилар. Ушбу хос суҳбат юртимизнинг ҳар бурчагида акс садо беради деб ўйлайман.
батафсил »
Ғариб дастурхон (футбол ва «гастербайтер»). 4-қисм
Киритилган сана: 2013-10-13 10:17
У.К. Баҳслашиш оқ дастурхонга ярашмайди. Суҳбатимиз бўлиниб қолди.
Я.Л.С. В споре рождается истина. Только мы должны уметь не только высказываться, но и выслушивать оппонентта. И вести спор в нужном направлении, чтобы не спорить бесконечно. Вернёмся к теме. Мы сейчас пустословием занимаемся. А.Аминов давно обосновался в Москве и занимает приличную должность. Его возвращение на Родину вряд ли возможен.
батафсил »
Ғариб дастурхон («Бозор» ва маош). 3-қисм
Киритилган сана: 2013-10-12 16:35
Бобур Акбаров. Нима эмиш? Янги мураббийга ўйинни тайёрлаш учун бир ой муҳлат камлик қилар эмиш. Хоугтонга уч кун етарли бўлган эди. Жамоавий муносабатни созлаш ўйин пайтида ҳам давом этган эди. Кувайтга 2:1га ютқаза туриб, уни 3:2 ҳисоби билан ютган эдик. Қосимовнинг ўзи Ливан билан ўйинга икки кун қолганида терма жамоани қабул қилган эди. Мантиқ борми?
батафсил »
Ғариб дастурхон («Мойиллик»). 2-қисм
Киритилган сана: 2013-10-11 10:19
Ҳ.Қ. Узр сўрайман. Умрзоқ, асоссиз гапирмадим. Айтайлик, хиёнатга тенг қарорни қабул қилишга раҳбариятни юқори қудрат эгаси мажбур қилди дейлик. Бундай аҳволда ҳамма бир тан бир жон бўлиб таҳқирланган термамиз атрофида руҳан бирлашиши керак эди-ку. Бунинг ўрнига биз нима қилдик? ФИФА куни ўринбосарларни йиғиб, уларни “оқ иштон, қора иштон” қилиб иккига бўлиб майдонда майнавозчиликни уюштирдикми?
батафсил »
Ғариб дастурхон (Тарсаки). 1-қисм
Киритилган сана: 2013-10-10 15:29
Умрзоқ Каримов. Ҳаммамиз бир умид билан, биргина орзу атрофида бирлашиб, уч йил гоҳ қувониб, гоҳ хафа бўлиб яшаб келдик. 6 июнь куни биринчи бора дастурхон ёзган эдик. Ҳозир ҳаммамиз тарқалиб кетгандекмиз. Умидимиз узилдими, сўндими?
батафсил »
Билмадим... Билолмадим... (Сўнгги туғён). 5-қисм
Киритилган сана: 2013-08-22 09:50
ТЎРТТА ЎЙИН ОЛДИДА ТУРИБМИЗ
Олдимизда иккита йўл бор. Биринчиси шу. Бразилия вазифасини четга суриб ҳозирданоқ, авлод алмашувини ўйлаб, Москва Мундиалини кўзлаб, жанговорликни пасайтирмай иш тутишдир. Бу нима деганим?
батафсил »
Билмадим... Билолмадим... (Сўнгги туғён). 4-қисм
Киритилган сана: 2013-08-19 11:26
Кубогимизнинг ярим финалида ҳамда бошқа бир ўйинда, яъни ярим йўлида қайта давом эта бошлаган чемпионатимизнинг 14-турида, бир ҳафтада икки бора тўқнашган “Бунёдкор” ва “Локомотив” ўртасидаги ўйинларни кўрдик. Хаёлимда термамизнинг бўлажак ўйинлари бир чеккада тургани ҳолда бу ўйинларни кузатдим.
батафсил »
Билмадим... Билолмадим... (Р.Т.Инилеевнинг хос суҳбати). 3-қисм
Киритилган сана: 2013-08-17 15:47
Кеча Кубокнинг ярим финал ўйинига тушдим. “Пахтакор” “Насаф”ни қабул қилди. Меҳрибон милициямизнинг “ғамхўрлиги”, “ҳушёрлиги” туфайли танаффусда ифторлик қилсам-да, сув ичолмадим.
батафсил »
Билмадим... Билолмадим... (Рустам Акрамов гапирсин). 2-қисм
Киритилган сана: 2013-08-15 10:22
Мен қисқа, лўнда мақола ёзолмай қолибман. Мен бир таймда гол уролмай, иккинчи таймга ўтиб кетяпман, бунинг устига мен учун қўшимча тағин иккита қисқа таймларга ўтиб кетиш анъана бўлиб қоляпти. Бу ҳол мениям, ўқувчимниям толиқтириб қўймоқда. Бунинг сабаби шуки, майдонга тушиб бир нима ёзиш мен учун ҳар гал финал ўйинидай, энг сўнгги мақоладай, сўнгги имкониятдай бўляпти. Бу гал рақибим жуда кучли.
батафсил »
Билмадим... Билолмадим... (олий бош қўмондон ким?). 1-қисм
Киритилган сана: 2013-08-13 13:10
Футбол ҳаётида оралиқ пауза чўзилиб кетди. Қозоқ футболини ҳисобга олмаганда пауза оламни қамраб олгандай гўё. Ушбу дамда ҳамма яшил майдонга эмас, ахборот майдонига қулоқ тутиб, кўз тикиб тургандай гўё. Мен ҳам шундай аҳволдаман.
батафсил »
Ғийбат эмас
Киритилган сана: 2013-06-10 18:41
Умрзоқ Каримов. Даврамизга хуш келибсиз, азизларим. Ҳасанали ота, йил бошидан бери жим юрибсиз. Ўшанда мақолангизни босиб чиқарган эдик, Зафаржоннинг гапига кўра Сизга телефон орқали кўп ҳамлалар бўлган экан. Ўшандан бери Сиздан биргина садо чиқмади, кимдан нима гап ўтди?
батафсил »
Орқада қолгувчи ўйлар
Киритилган сана: 2013-01-17 23:30
Мақолам давомида, яъни “иккинчи таймда” термамиз қандай қилиб ўз ривож йўлини босиб ўтиши керак, деган саволга ишқибозлар далдасида жавоб қидирмоқчи эдим. Терма ўйинлари ёзилган дискларни топиб қўйдим.
батафсил »
Коса синмасин
Киритилган сана: 2013-01-17 23:23
ЎФФ қошидаги яшил қопламали майдонда 12 ёшли бўлажак футболчилар қизғин курашиб, диққатимни тортишди, сўнгра алам юкини елкамга ортишди. Нима учун дейсизми? Тошкентда об-ҳаво футболбоп ҳолатда чарақлаб, жилмайиб турибди. Футболимиз эса қиш уйқусига кетиб бўлган.
батафсил »
Футбол сурати ва сийрати
Киритилган сана: 2012-11-10 12:36
Футбол («ФутГол») газетаси 40-сонининг сўнгги саҳифасида Асланов олдинги сонларда ёзганларимга атаб ўзининг раддия мақоласини босиб чиқарибди. Кўтарилган мавзунинг бошқа бир янги томонини ёритибди. Ушбу мақола “Чемпион»да бўлиб ўтган бир воқеани эсимга солди.
батафсил »
«Авария» олдини олиш
Киритилган сана: 2012-10-12 09:03
Иккинчи тайм
«Айтилган сўз — отилган ўқ» деган мақол бор. Ёзилган сўз-чи? Босилган сўз ҳақида қандай мақол бор? Биринчи «таймда» бир нималарни ёздим-у, ўйланиб қолдим. Босиб чиқарилган сўзнинг масъулияти ҳар қандай одамнинг қаддини букиб қўя қолар экан. Шунинг учун «танаффус» чўзилиб кетиб, ҳеч нарса ёзолмай қолдим. Биринчи тайм мақоласини сайтга юбормай қўя қолдим. Куни кеча «Бунёдкор» «Аделаида»ни қабул қилиб олди. Ўйин «Жар»да бўлиб ўтди. Ҳаммасини бир бошидан ёза қолай.
батафсил »
Тарафкашлик
Киритилган сана: 2012-10-11 20:00
Гоҳида бир буюм, ё бир матоҳ, ё бир воқелик ҳаётда катта ўзгариш ясайди. Бу ўзгариш тўлқини ё бир йиллик, ё юз йиллик даврга, ё умрбодга таъсир қилади. 60-йилларда ҳаётимизга телевизор кириб келди ва секин-аста бутун маънавий ҳаётимизни қамраб олди.
батафсил »
Ишқибозчилик
Киритилган сана: 2012-07-10 14:47
Бор йўғи футбол
Киритилган сана: 2012-05-29 21:48
Руҳият уммони
Киритилган сана: 2012-05-19 15:39
Бобомурод Абдуллага...
Киритилган сана: 2012-05-15 11:52
Бир бутуннинг синиқлари
Киритилган сана: 2012-05-11 12:00
Борим ҳам, йўғим ҳам футбол - 5
Киритилган сана: 2012-05-09 10:37
Борим ҳам, йўғим ҳам футбол-4: Йигирмагача санашни биламан
Киритилган сана: 2012-05-05 16:57
Борим ҳам, йўғим ҳам футбол - 3
Киритилган сана: 2012-05-03 18:08
Борим ҳам йўғим ҳам футбол 2
Киритилган сана: 2012-05-01 16:16
БОРИМ ҲАМ, ЙЎҒИМ ҲАМ ФУТБОЛ
Киритилган сана: 2012-04-29 17:06
Ҳурматли ўқувчим, ҳар қайси ижодкор бировдан нусха кўчиради. Абрамов Барсадан олган кўчирмаси учун танқидчилар уни тўпга тутишяпти, “Абрабарса” дейишяпти. Ваҳоланки, Арсенал ҳам Барсадан бир нимани ўзлаштириб, қаддини ростлаб олди. Реал унинг қуролини ўзлаштириб, жойи келганда ишлатиб ўзини қулатди. Қанча кинолар, китоблар, драмалар кўчирма бўлган. Ёшликда севиб ўқиганимиз Буратино ҳам Пиноккиодан кўчирма бўлган. Мен ҳам гоҳида бир нима кўчираман. Ўтиб кетган адиблардан кўчириб таъналарга чап беряпман. Масалан ушбу мақоламда ўзим ўзимдан кўчирдим: Олдинги гал ишлатган сарлавҳани бу гал ҳам ишлатдим. Эгилган бошни қилич кесмайди, шундай эмасми.
батафсил »
«Хабарлар»дан хабарлар
Киритилган сана: 2012-03-24 16:04
Эрталабки «Хабарлар»да бир мухбирнинг гапини эшитдим. Ўз майдонида «Аделаида»га қарши ўйнаб, 1:2 ҳисобида ютқазган «Бунёдкор»га аталган унинг шарҳи менга ёқмади. «Бунёдкор»нинг сўнгги дақиқада урган голи ҳеч кимни қувонтирмади», дея гапини тугатиб, баскетбол шарҳига ўтиб кетди.
батафсил »
Очилиш
Киритилган сана: 2012-03-03 16:39
Ҳаёт бу. Эртанинг бугундан жозибаси зўр.
Туйнукдан кўргандек чақмоқ саодат,
Келажак ҳар кимга кўринар ҳузур.
Ошиқма.
батафсил »
Мамат-ака ёки икки томчи ёш . (бадиҳа)
Киритилган сана: 2012-03-02 19:51
Қишда сунъий майса билан қопланган майдонда футбол ўйнаш жоннинг роҳати бўлар экан. Атрофда увада пахтадай бўлиб эрий бошлаган қор у ер бу ерда тўдаланиб ётса-да, чим усти қуруқ экан.
батафсил »