-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д 2 - 1 Монтеррей Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Пахтакор 2 - 1 Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Хоразм 1 - 3 Навбаҳор Суперлига 02.07.2025 20:00 Динамо 0 - 2 Нефтчи -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
«Исландия» атамасини эшитганда қулоғи йўқ Хожсон
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-01-06 10:56
Англия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Рой Хожсон Евро-2016дан ярим йил ўтиб, инглизларнинг Франция майдонларидаги омадсизликлари ҳақида гапиришга жазм этди. Эслатиш жоиз, 69 ёшли мутахассис тайёрлаган жамоа турнирнинг 1|8 финал раундида камтарингина туюлган Исландия термасига ютқазишганди - 1:2. Хуллас, Хожсон The Times нашрига берган интервьюсида асосан исландларга қарши кечган ўша учрашув изтироблари билан ўртоқлашди. Журналистлар эса ўз навбатида, савол беришни ортиқча билиб, унинг фикрларини ёзиб олишди ва якунда барчасини жой-жойига қўйиб, газетада чоп этишди.
***
- Бундан буён ҳеч қачон «Исландия» атамасини эшитишни ҳам истамайман. Исландларга қарши ўйин шахсан мен учун ҳақиқий «сюрприз» бўлди. Шундай таассурот уйғондики, биз ўзимизни худди ухлатиб қўйилган ёш болалардек тутдик. Барчасига ўз кучимизга қаттиқ ишонганимиз сабабдир. Ҳа, ушбу алдамчи ҳиссиёт Англия термаси билан қўпол ҳазиллашди. Алоҳида таъкидлайман, бу гапларим фақат футболчилар эмас, балки бутун мураббийлар штабига ҳам дахлдор.
***
- Тўлиқ ишонч билан айтаманки, аслида жамоа исландлар билан ўйинга талаб даражасида тайёргарлик кўрганди. Дейлик, барча футболчилар машғулотлар жараёнига мутлақо максимал эътибор билан ёндашишди. Улардаги ўйнаш иштиёқи ҳам яққол сезилиб турганди.
***
- Тан оламан, майдонга бошқача хаёлда тушдик - Англия термаси рақибга нисбатан анча кучли, ақлли, тажрибали, таркибимиздаги кўплаб футболчилар жаҳон савиясида ўйнашади, уларнинг спорт формалари ҳам ажойиб... Афсуски, бу хаёл-фикрлар бекор бўлиб чиқди.
***
- Ҳа, Англия термаси Уэйн Рунининг голидан сўнг ҳисобда олдинга чиқиб олди ва барчаси ўйлаганимдек ривожланишига ишончим ортди. Аммо орадан 2 дақиқа ўтмай туриб, шунчаки, «портлаб» кетдим. Чунки рақиб мувозанатни тиклади. Гап ҳисобнинг тенглашганида ҳам эмасди... Чунончи, бу биз учун чинакам зарба бўлди. Кейин ойдинлашдики, ҳамма кўргиликлар олдинда кутиб турган экан. Ахир Исландия термаси иккинчи голни ҳам урди...
***
- Худдики, исландлар бизни боғлаб қўйишгандек таассурот уйғонди. Ишониш қийин, аммо бу ҳақиқат: Исландия термасининг ўз кучига ишончи ортганию, бизнинг футболчилар негадир қотиб қолишганини шундоқ кўриб турдим.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: