-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д 2 - 1 Монтеррей Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Пахтакор 2 - 1 Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Хоразм 1 - 3 Навбаҳор Суперлига 02.07.2025 20:00 Динамо 0 - 2 Нефтчи -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Жано АНАНИДЗЕ: «Спартак» муваффақияти сабабчиси – Каррера»
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-01-16 11:00
Жорий мавсум Москванинг «Спартак» клуби Россия чемпионатини ажойиб тарзда ўтказмоқда. Жамоа қишки танаффусга пешқадам сифатида чиқиб кетди. Ушбу муваффақиятларда бош мураббий Массимо Каррера билан биргаликда айрим футболчиларнинг ҳиссалари ҳам бор. 24 ёшли Жано Ананидзени улар қаторига қўшсак бўлади. Яқинда россиялик журналистлар грузиялик футболчи билан суҳбат уюштириб, турли саволларга жавоб олишди.
- «Спартак»нинг етакчига айлангани борасида турли фикрлар билдирилмоқда. Муваффақиятнинг асосий омили нимада?
- Бунинг сабабчиси - Каррера. Жамоада 2007 йилнинг ёзидан буён тўп сураман. Орада бир йил «Ростов»да ўйнадим. Ҳозиргача бундай жамоани кўрмагандим.
- Ҳақиқатан ҳам бунга италиялик мутахассис сабабчими?
- Юз фоиз. У ажойиб муҳитни ярата олди.
- Аленичев даврида бундай бўлмаганми? Футболчилар ўша-ўшаку.
- Футболчилар ўша-ўша эмас. Буни ўзимда ҳис қилдим. Каррера учун барча борини бериб ўйнашга тайёр. У ҳаммага ишонч билдиради.
- Наҳотки, ҳаммаси муҳитга боғлиқ бўлса?
- Каррера кучли тактик ҳамдир. Қандай ҳужум қилиш ёки қай тарзда ҳимояланишни ипидан игнасигача тушунтиради.
- Сизни қачон «Кичик Пирло» деб атаганди?
- Бош мураббийликка тайинланганига бир ярим ой бўлганди. Иккига бўлиниб ўйнаётганимизда олдимга келиб, «Ҳужумларни яхши бошлайсан, сени таянч зонасида синаб кўрмоқчиман. Кичик Пирло бўласан», деди.
- Олдин ҳам ушбу позицияда ўйнаганмисиз?
- Ҳа. Грузия терма жамоасида, Цхададзе қўл остида. Каррера буни биларкан.
- Аммо ҳалигача «Спартак»да Пирлонинг ўрнида ўйнамадингиз.
- Баъзан машғулотларда таянч ярим ҳимоясида синаб кўришади. Ўйин пайтида эса майдоннинг ҳар бир бурчагида ҳаракат қилишим мумкин. Каррера буни тақиқламайди.
- Грузиялик собиқ футболчилардан сиз учун биринчи рақамлиси ким?
- Давид Кипиани ва Георгий Кинкладзе. YouTubeда Кипианининг тўп билан қандай ишлашини кўрдим. «Спартак» музейи директори Алексей Матвеев Кипианининг Венгрияга қарши ўйинда Блохинга қандай пас берганини кўрсатди. Мана буни ҳақиқий футбол деса бўлади. Кинкладзе эса ҳозиргача «Манчестер Сити»нинг энг яхши собиқ ўйинчиларидан ҳисобланади.
- Улар билан гаплашганмисиз?
- Бир марта Кипиани билан бир столда ўтирганмиз, отам уни яхши танирди. Терма жамоани Кецбая бошқарганда Кинкладзе базага келиб турарди. У билан Москвада ҳам кўришганман ва «Витесс» таркибини ўрганиб чиққанмиз.
- Ўша пайт Голландия клубига Мераб Жордания президентлик қилармиди?
- Шундай. Ўшанда захирада ўтирардим. Жамоамизни ё Эмери бошқарган ёки Карпин. Балки Яқиндир. Умуман олганда, «Спартак»да кўп мураббийларни кўрдим.
- «Витесс» сизни ижарага олмоқчи бўлганми?
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: