-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
«InterFutbol» газетаси InterFutbol газетаси блоги
Термамиз ғалабаси орзусида сумалак сайли!
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-03-23 09:50
Ҳар баҳорда, Наврўз арафасида шу шеър ва унинг асосида куйланган қўшиқ кўнгилларни ўзгача завқла қитиқлайди.
Мана, сенга олам-олам гул,
Этагингга сиққанича ол.
Бунда толе ҳар нарсадан мўл,
То ўлгунча шу ўлкада қол.
Умрида ҳеч гул кўрмай йиғлаб,
Ўтганларнинг ҳаққи ҳам сенда.
Ҳар баҳорни йиғлаб-қаршилаб,
Кетганларнинг ҳаққи ҳам сенда...
Радиода яна ўша таниш тарона, қадрдон сўзлар янграйди. Кекса футбол мухлисининг кўзлари ёшланади:
- Тинглаганинг сари тинглагинг келаверади шу қўшиқни! Ҳозир термамиз рақибларига «Мана, сенга олам-олам гол», деб ҳайқиргим келяпти. Албатта, улар олгани унашмайди, «Олмаймиз! Керак эмас!» дея қаршилик кўрсатишади. Наврўз таомилига кўра, уларнинг хархашасига қулоқ солинмайди. «Олсангиз ҳам оласиз, олмасангиз ҳам, тамом!» дея рақиб дарвозаси тўлдириб ташланади голга. Оҳ, оҳ, йигитлар, Наврўз таомилини бузманглар! Рақиб дарвозасини голсиз - қуруқ қолдирманглар, гол уришда ҳимматли бўлинглар, ҳиммат камарини белингизга маҳкам боғланглар...
Отахоннинг йигитлар каби ғайратланишидан завқланамиз. Унинг ажиб кайфиятини бузиб қўймаслик учун эҳтиёткорлик билан сўраймиз:
- Футболчиларимиз Наврўзнинг бу таомилини билишадими? Улар сизни эшитишяптимикан?
- Билишганда қандоқ! Жуда яхши билишади. Бошқаларни билмадим, аммо «Водий дербиси»ни томоша қилиш учун стадионни тўлдирган ҳам бир мухлиснинг кўнглидан шу ўй-хаёл ўтганига ишончим комил. Маҳалласида сумалак сайлини уюштириб, футболчиларимизга қозон атрофида йирик ғалаба тилашни режалаштираётган, аллақачон хайр-эҳсонни бошлаган мухлисларни биламан.
Очиғи, бу мулоқотнинг тўлиқ тафсилотини қоғозга тушириш мушкул. Яна қайси юртда бор футболга бу қадар фидоийларча мухлислик қилиш?! Шу сўзларни тинглагач, Игорь Сергеевга қарата «Гол урсанг ҳам урасан, урмасанг ҳам!» деб юборасан киши беихтиёр кўзларинг оловланиб, мижжаларинг намланиб.
Ҳа, отахон ҳақ: футболчиларимиз мухлисларнинг ғалаба иштиёқидаги тилак-дуоларини эшитишаётгани аниқ. Йўқ, эшитмаслик мумкин эмас жаҳон чемпионати йўлланмаси учун қилинаётган илтижоларни. Эшитмаслик учун қалб сўқир, қулоқлар кар бўлиши керак. Ўйлаймизки, бундайлар йўқ терма жамоамиз лагерида. Сурияликларга қарши майдонда зўрларимиз тўп суришади. Сурганда ҳам хўп суришади. Кўп гол уришади. Зеро, забардаст юртнинг зўрлари рақиб дарвозасига забт билан зарба бермасалар бўлмайди. Буни кекса мухлис сал маҳсун оҳангда таъкидлади. Биз у кишини тушундик. Нечун кекса мухлиснинг боши бир дам қуйи эгилди, қароқларида ёш ёлқилланди.
Ҳаёт - футбол каби фусункор, айни чоғда шавқатсиз ўйин. Аёнки, кекса мухлиснинг неча ўнлаб биродарлари бу баҳор гулларини, термамиз уражак голларни кўрмай боқийлик оламига юз буришди. Улар кўрмай кетган голларнинг ҳаққи, масъулияти ҳам бор футболчиларимиз зиммасида.
Ўтганларнинг армонларини рўёбга чиқариш тирикларнинг муқаддас бурчидир. Кўтариш қийин бўлган тоғдек залворли юк ортилмаяпти термамиз елкасига. Ҳозирча футболчилардан Осиёнинг ўртамиёна терма жамоалари устидан ғалаба қозониш сўраляпти, холос.
Давоми: www.iff.uz
InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: