-
-
АПЛ 27.12.2024 01:00 Ливерпуль 3 - 1 Лестер АПЛ 28.12.2024 00:30 Брайтон 0 - 0 Брентфорд АПЛ 28.12.2024 01:15 Арсенал 1 - 0 Ипсвич «A» Серия 28.12.2024 19:00 Эмполи - Женоа «A» Серия 28.12.2024 19:00 Парма - Монца «A» Серия 28.12.2024 22:00 Кальяри - Интер «A» Серия 29.12.2024 00:45 Лацио - Аталанта «A» Серия 29.12.2024 16:30 Удинезе - Торино «A» Серия 29.12.2024 19:00 Наполи - Венеция АПЛ 29.12.2024 19:30 Лестер - Манчестер Сити АПЛ 29.12.2024 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон АПЛ 29.12.2024 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест АПЛ 29.12.2024 20:00 Фулхэм - Борнмут «A» Серия 29.12.2024 22:00 Ювентус - Фиорентина АПЛ 29.12.2024 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун Mazmun.uz блоги
Трансфер можароси: “Барселона” яна қинғир ишларга аралашяптими?
Баҳо: 0Киритилган сана: 2017-06-23 23:46
“Барселона” ҳали-ҳалигача Неймар можаросидан бутунлай тинчиб кетгани йўқ. чунки бразилиялик футболчини харид қилишда қўлланган айёрлик ҳали-ҳамон Каталония клуби учун ташвиш туғдириб келмоқда. Чунки ўшанда “Сантос” билан иш осонгина битишига ишонмаган “Барселона” раҳбарияти тўғридан-тўғри Неймар ва унинг отаси билан учрашиб қўя қолган ва футболчини кўндириб бўлгач, кейин “Сантос”га юзланганди. Бу эса “Сантос”га ёқмаган ва икки ўртада низо келиб чиққанди. Бора-бора бу “Неймар иши” дея ном олган можарога айланиб кетганди.
Афтидан, бу воқеалар “Барселона”га сабоқ бўлмаган, шекилли, жамоа яна турли можароларга сабаб бўлмоқда.
Дастлаб Усмон Дембеле воқеасига тўхталиб ўтсак. Интернет сайтларида “Барселона”нинг айнан Бембеле трансфери борасида келишувга эришгани ҳақида хабар тарқалганди ва мухлислар бундан хурсанд ҳам бўлишганди. Бироқ кейинчалик маълум бўлдики, “Барселона” бу борада фақат Дембеленинг ўзи билан келишувга эришган, Усмоннинг ҳозирги клуби “Боруссия” эса бундан бехабар ёки бунга кўнмаган. Ҳар ҳолда Дортмунд клуби шунга ўхшаш даъволар билан судго мурожаат қилишини маълум қилди.
“Сантос”дан сотиб олингани таъкидланаётган Лима трансфери эса иккинчи можарога сабаб бўлди. Боиси интернет нашрларида “Барселона” Лимани сотиб олиш борасида келишувга эришгани ҳақида хабар чиққач, ҳатто Лиманинг нархи ҳам маълум қилингач, “Сантос”нинг пайтавасига қурт тушди. Неймар борасида яхшигина панд еган Бразилия клуби бу сафар отни эртароқ қамчилаб қолмоқчи. Ҳар ҳолда яқинда интернет нашрларида янги хабарлар пайдо бўлди, унга кўра “Сантос” ҳам худди “Боруссия” каби “Барселона”ни судга бермоқчи экан.
Нима бўлганда ҳам “Барселона”га иккинчи “Неймар иши” оғирлик қилади. Шундай экан, умид қиламизки, бу сафар катта можаро юзага келмайди.
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: