эл. почта:пароль: 
регистрация | паролни тиклаш
    • Асосий
    • Евро-2016
    • Башорат
    • Викторина
    • Блог
    • Live!
    • Конференция
    • ТВ-Программа
    • Реклама
  • Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна 2 - 1 Қўқон-1912
    Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Бухоро
    Клублар ўртасида ЖЧ 04.07.2025 23:59 Флуминенсе - Ал-Ҳилол
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 06:00 Палмейрас - Челси
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор
    Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК
    Клублар ўртасида ЖЧ 05.07.2025 21:00 ПСЖ - Бавария
    Клублар ўртасида ЖЧ 06.07.2025 01:00 Реал Мадрид - Боруссия Д
    Суперлига 06.07.2025 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
    Суперлига 06.07.2025 20:00 Динамо - Насаф
  • Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

    UzA.uz — спорт хабарлари блоги

    Рекордчи Федерердан яна бир рекорд

    Баҳо:
    0

    Киритилган сана: 2019-02-21 22:18

    Федерер АТР рейтингининг юқори ўнталигидан 850 ҳафта давомида муқим жой олган дунё тенниси тарихидаги биринчи спортчига айланди. Швейцариялик теннисчи илк маротаба 2002 йилнинг майида АТР рейтингида ТОР-10 таликка киришга муваффақ бўлганди. Шундан бери Рожер 16 йил давомида мавсумни рейтингнинг кучли ўнталигида якунлашга эришган.
     
    Фақат жароҳати боис Федерер 2016 йилги мавсумда кучли ўнталикдан четга чиқиб қолганди. Яна бир теннис афсонаси Жимми Коннорс эса 814 ҳафта давомида АТР рейтингида юқори ўнталикдан жой олган. Кучли учликни эса машҳур Андре Агасси якунлаб беради. Америкалик ракетка устаси 747 ҳафта давомида теннисчилар элитасидан пастга тушмаган.
     
    Хуллас, Рожер Федерер дунё теннисини янгидан янги рекордлари билан кўмиб ташлаяпти. У “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирларда 20 маротаба (рекорд) ғолиб чиққан, 310 ҳафта мобайнида АТР рейтингида пешқадамлик қилган (қаторасига 237 ҳафта) ҳолда бу борада ҳам мисли кўрилмаган натижа қайд этган.
     
    Қолаверса, Рожер “Уимблдон” турнирида 8 марта ғалаба қозонган (бу ҳам рекорд) ҳамда АТР туркумидаги турнирларда 107та титулга (шундан 99 таси яккаликда) эга чиққан. Рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин. Қисқаси, теннис рекордчиси рекордларни янгилашда давом этмоқда.

     

     

    Фикр билдиринг:

    ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

    Билдирилган фикрлар: