-
-
ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Манчестер Сити 1 - 1 Реал Мадрид ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Бавария 1 - 0 Арсенал ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Бавария 1 - 0 Арсенал ЕЧЛ 18.04.2024 00:00 Манчестер Сити 1 - 1 Реал Мадрид Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 12:00 Тожикистон 2 - 0 Жанубий Корея Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 14:00 Эрон 3 - 1 Афғонистон Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 16:00 Япония 2 - 3 Қирғизистон AFC U-23 18.04.2024 18:00 Индонезия 1 - 0 Австралия Футзал. Осиё чемпионати 18.04.2024 19:00 Кувайт 2 - 1 Баҳрайн AFC U-23 18.04.2024 20:30 Иордания 1 - 2 Қатар Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 12:00 Хитой - Вьетнам Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 14:00 Австралия - Саудия Арабистони Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 16:00 Мьянма - Таиланд AFC U-23 19.04.2024 18:00 БАА - Япония Футзал. Осиё чемпионати 19.04.2024 19:00 Ироқ - Ўзбекистон AFC U-23 19.04.2024 20:30 Хитой - Жанубий Корея AFC U-23 19.04.2024 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони «A» Серия 19.04.2024 21:30 Женоа - Лацио AFC U-23 19.04.2024 23:00 Тожикистон - Ироқ «A» Серия 19.04.2024 23:45 Кальяри - Ювентус Ла-лига 20.04.2024 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада Лига—1 20.04.2024 00:00 Ницца - Лорьян АПЛ 20.04.2024 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 12:00 Қирғизистон - Тожикистон Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 14:00 Афғонистон - Кувайт Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 16:00 Жанубий Корея - Япония Ла-лига 20.04.2024 17:00 Сельта - Лас-Пальмас AFC U-23 20.04.2024 18:00 Малайзия - Вьетнам АПЛ 20.04.2024 19:00 Лутон - Брентфорд АПЛ 20.04.2024 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли Футзал. Осиё чемпионати 20.04.2024 19:00 Баҳрайн - Эрон Ла-лига 20.04.2024 19:15 Райо Вальекано - Осасуна Лига—1 20.04.2024 20:00 Нант - Ренн AFC U-23 20.04.2024 20:30 Кувайт - Ўзбекистон «A» Серия 20.04.2024 21:00 Эмполи - Наполи Ла-лига 20.04.2024 21:30 Валенсия - Бетис АПЛ 20.04.2024 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал «A» Серия 20.04.2024 23:45 Верона - Удинезе Ла-лига 21.04.2024 00:00 Жирона - Кадис Лига—1 21.04.2024 00:00 Ланс - Клермон -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги UzA.uz — спорт хабарлари блоги
Афсонавий Макаров ўзбек хоккейчилари ҳақида қандай фикрда?
Баҳо: 0Киритилган сана: 2019-02-21 22:22
8 февраль куни пойтахтимиздаги “Ice City” мажмуасида хоккей спорти бўйича тарихий Ўзбекистон биринчи чемпионатига старт берилди.Мусобақанинг очилиш маросими ўзига хос тарзда ташкил этилди. Таъкидлаш керак, ташкилотчилар Ўзбекистон чемпионати баҳсларини юксак савияда ўтказиш учун астойдил ҳаракат қилишган. Эътиборимизни тортган жиҳатлардан бири – мусобақага хоккей афсонаси россиялик Сергей Макаровнинг таклиф этилганидир.Эҳтимол ёшроқ спорт ишқибозлари бу инсон ҳақида айтарли маълумотга эга эмасдир, аммо ўрта ёшли ва фахрий мухлислар Макаровнинг муз устида қандай каромат кўрсатганини яхши билишади. Содда қилиб айтганда уни миллионлар ўйинидаги Йохан Кройфф, Мишель Платини ёки Зинедин Зидан каби чарм тўп усталари билан тенглаштириш мумкин. Макаров билан бирга ўйнаган Ларионов-Крутов-Фетисов-Касатонов бешлигини эса ўтган асрнинг 80-90-йилларида тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмаган.Хоккей бўйича тарихий Ўзбекистон биринчи чемпионатини очиб бериш вазифаси ҳам айнан Макаровга ишониб топширилди.“Тошкент” ҳамда “Бинокор” жамоалари учрашувидан кейин афсонавий хоккейчининг фикрлари билан қизиқдик.- Ёшлигимда Ўзбекистонга тез-тез келиб турганман, у вақтларда Тошкентда “Юбилейный” деган арена бўларди ва шу ерда хоккей ўйнаганларимиз ҳамон ёдимда. Шу боис юртингизда кўплаб дўстлар орттирганман, хоккейчи ҳамкасблар. Шулардан бири Шукрулло Каримовни ҳам узоқ йиллардан бери яхши биламан. Қачон Ўзбекистонга келсам у мени кутиб олар эди. Яхшиямки юртингизда хоккей спортига қизиқувчи инсонлар бор экан, шуларнинг шарофати билан бу ерда яна хоккей спорти қайта жонланди. Мени биринчи Ўзбекистон чемпионатига чорлаганида таклифни бажонидил қабул қилдим. Дўстим Шукрулло юртингизда хоккейни қайта тиклаш учун анча ҳаракат қилганини ҳам яхши биламан ва ўз навбатида биз ҳам унга баҳоли қудрат ёрдам беришга ҳаракат қилдик. Бугунги сана эса Ўзбекистон хоккей спорти тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилади. Юртингизда муз ареналари қанча кўп бўлса, хоккей билан шуғулланувчи ёшлар ҳам шунчалик кўпаяди. Ва албатта вақти келиб ўзбекистонлик хоккейчилар қишки Олимпия ўйинларида қатнашишига ишонаман.Ҳозиргина биринчи Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки ўйинига гувоҳ бўлдим. Мен учун юртингиз хоккейчиларининг муз устидаги чаққон ҳаракатлари ёқимли сюрприз бўлди. Очиғи улардан бундай ўйин ва техникани кутмагандим. Агар бу ёшлар тўғри тарбияланса сизлар тез орада жаҳонда ўз ўрнингизни топишингиз мумкин. Биласизми, мен бир неча йил АҚШнинг Калифорния штатида яшаганман. Калифорния Ўзбекистондан ҳам иссиқ бўлишига қарамай уларда хоккей спорти анча ривожланган. Чунки ҳозир хоккей том остида ўйналмоқда. Шундай экан, Ўзбекистонда ҳам хоккей спортининг ривожланишига шубҳа қилмайман, - деди биз билан суҳбатда хоккей афсонаси Сергей Макаров.Отабек Эшмаматов суҳбатлашди, ЎзА
Фикр билдиринг:
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар: